1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Вақф қилинган китоблар Қашқадарё вилоятидаги масжидларга етказилди

14:22 / 09.10.2018 2823 pdf Ўқиш режими + -

7–8-октябр кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Қашқадарё вилоятининг Қарши, Нишон, Касби ва Миришкор туманларидаги 43 та масжидга жами ҳисобда 52 млн сўмлик 2021 та китоб етказиб берилди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабар берди.

Масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Руҳий тарбия» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 9 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобидан 7 та жуз, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Ислом тарихи», «Мўминнинг қалқони», «Очиқ хат», китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Жавомеъул калим», «Фақиф имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни», «Ўкинма», «Ислом ва олам», «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар», «Ғийбат ўзи нима?», «Исломда оила», «Сиз қандай яшамоқчисиз?», «Дока рўмол қачон қурийди», «Мен ҳам намоз ўқийман», «Муаллими соний», «Бир виждон уйғонур», каби китоблар вақф мулки қилиб берилди.

«Тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Ҳозирги кунгача 306 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди», — дейилади хабарда.

Islam.uz портали таҳририяти




Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
20 август куни Адигей ва Краснодар ўлкасидаги масжидларда коронавирус сабаб карантин чекловлари олиб ташланди. Аввалроқ, ушбу чекловлар 23 июль куни коронавирус давоми...

1744 14:30 / 20.08.2021
Котдивуарнинг Ғарбий Африка шимолидаги етти шаҳарда жойлашган ndash Тингрела, Куто, Соробанго, Саматиҳила, МъБенге, Кауара ва Конгодаги саккизта судан услубидаги давоми...

1876 13:00 / 17.11.2021
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида имом Абдулазиз .Шамсул аимма Ҳалвоий, ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди. Мажмуанинг очилиш маросимида давоми...

1490 17:36 / 25.12.2024
Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш давоми...

1615 10:34 / 02.11.2023