1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юнеско 8 та масжидни жаҳон мероси объектларига киритди

13:00 / 17.11.2021 1870 pdf Ўқиш режими + -

Котдивуарнинг (Ғарбий Африка) шимолидаги етти шаҳарда жойлашган – Тингрела, Куто, Соробанго, Саматиҳила, МъБенге, Кауара ва Конгодаги саккизта судан услубидаги масжидлар Юнеско томонидан жаҳон мероси объектлари сифатига киритилди.

Азертадж хабарига кўра, жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтган 44 виртуал сессияда Юнеско 36 та янги меросий объектларни тасдиқлади. Улардан фақат иккитаси африкадаги масжидлар ва Габондаги Ивиндо миллий боғи.

Юнеско маълумотларига кўра, бу масжидлар 14 асрга оид меъморий услубнинг талқинини ифодалайди. Булар сопол ёки туяқуш тухумлари билан қопланган вертикал таянчлари ва чўзилган ёғоч тўсинли кичик тупроқли иншоотлар ҳамда нозик миноралардир. Бу масжидлар Ислом маданиятининг тарқалишига ёрдам берган транс сахара савдосининг муҳим гувоҳликлари бўлиб, вақт ўтиши билан йўқолмаган ҳамда ўзига хос услубда Ислом ва маҳаллий архитектура шаклларининг уйғунлигини акс эттиради.

Жаҳон мероси рўйхатига киритилган 20 та масжиддан 8 таси энг яхши сақланиб қолган масжидлардир. 20 асрнинг бошларида уларнинг бир неча юзтаси яроқсиз ҳолатга келиб қолди ва бугунги кунда уларнинг аксариятидан асар ҳам қолмаган.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Устоз Муҳаммад Шокир домланинг қиблагоҳлари Умарали ҳожи ота фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Умарали ҳожи отанинг вафотлари муносабати билан у давоми...

1758 12:00 / 30.07.2022
Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги .Ҳаж2022, мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион давоми...

3183 18:45 / 12.04.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 20192020 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1729 июнь давоми...

2194 20:50 / 11.06.2019
2023 йил 5 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани .Минор, жомеъ масжидининг янги имомхатиби намозхонларга таништирилди. Ушбу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2909 18:14 / 05.01.2023