1447 йил 20 шаъбон | 2026 йил 08 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзиялик диний уламолар Кўкалдош мадрасасига ташриф буюрдилар

06:08 / 24.09.2018 4668 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Малайзиялик диний уламолардан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Мохд Асри Бин Зайнул Абидин бошчилигидаги диний уламолардан иборат делегация шу кунларда Юртимизда меҳмон бўлиб турибдилар ҳамда юртимизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилмоқдалар, - хабар қилмоқда ЎМИ Ахборот хизмати.


Шундай ташрифлардан бири Тошкент шаҳрида жойлашган Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртига амалга оширилди.

Бу ерда малайзиялик меҳмонларга диний таълим тизими, дарс жараёнлари, талабаларнинг яшаш шароитлари, ўқув режасига киритилган фанлар, устозлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 

Маълумот учун, ташрифдан кўзланган мақсад Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, малайзиялик сайёҳларнинг зиёрат туризми йўналишида Ўзбекистонга мунтазам ташрифини йўлга қўйишдан иборат.



Islom.uz портали таҳририяти


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Халқаро Ислом академиясида диний маърифий соҳада хизмат қилган 270 чоғли аҳли илмларимиз ва юртдошларимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами давоми...

2738 20:07 / 28.08.2021
Рамазон ҳайити муносабати билан .Uzbekistan Airways, авиакомпанияси 2022 йил 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни бажаради. Бу давоми...

2159 16:30 / 29.04.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 20212022 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича қуйидаги ишонч телефонлари ва интернет давоми...

2761 16:00 / 21.06.2021
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига, Ислом умматининг манфаати йўлида қилган хайрли ишларига холис назар ташлайдиган давоми...

2406 13:42 / 06.09.2022