1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эътироф: Шайх ҳазратларининг укалари Муҳаммад Амин ҳожи тақдирландилар

15:07 / 28.08.2021 2754 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Халқаро Ислом академиясида диний маърифий соҳада хизмат қилган 270 чоғли аҳли илмларимиз ва юртдошларимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Байрам ҳақиқий маънода нишонланди, десак, тўғри бўлса керак. Зеро, оддий кўнгилхуши тадбирларнинг ўзи байрамни нишонлашга етарли эмас.

Муносиб бўлмасакда, ҳали халққа айтарли хизмат қила олмаган бўлсак да, каминага ҳам шундай нишон беришди. Бунинг учун барча сабабчиларига ташаккур.

Мен ҳаммадан ҳам кўра, Яҳё қори дада, Раҳматуллоҳ қори ака, Умархон домламиз, устозимиз шайх ҳазратларининг инилари Муҳаммад Амин ҳожи ака каби катта ёшдаги устозларимиз тақдирланганидан ўта хурсанд бўлдим. Зотан,  улар шу пайтгача қанчалар хизмат қилган бўлмасинлар, бундай юқори мартабада тақдирланмаган эдилар, баъзан аксига олиб, дашном эшитардилар.

Олимларини, маърифат аҳлларини ҳурмат қилган юрт обод бўлади, тараққий этади, кучли бўлади ва кам бўлмайди, иншааллоҳ.

Уламоларни, илм аҳлини ҳурмат қилиш Аллоҳнинг шиъорларини улуғлашга киради ва ихлос муҳаббатдан дарак беради. Илм аҳлига эътибор келажакнинг аҳли илм бўлишига заминдир. Бу ишдан иймон аҳллари хурсанд бўлади, албатта.

Ушбу хайрли ишда бош бўлган Президентимиз, бунга ҳисса қўшган барча азизларимизни Аллоҳ таоло Ўзи ёрлақасин, барча эзгу ишларда музаффар айласин.

Аллоҳ таолодан юртизда хайру барака зиёда бўлиб, ватанимиз ҳамиша тараққий этишини ва динимиз  ривожидан доимо кўзимиз қувнаб юришини сўраб қоламан.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20252026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг давоми...

1650 08:44 / 03.10.2024
Рабиул аввал ойи мусулмонлар учун алоҳида маҳбуб ойдир. Унда Роббул оламиннинг ҳабиби, оламларнинг сарвари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд давоми...

2186 10:05 / 01.11.2019
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида қуйидаги даволашпрофилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган давоми...

1278 17:20 / 20.04.2023
Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида яшовчи 11 ёшли мусулмон ўсмир Юсуф Шоҳ 18 ёшгача бўлган эркакларга мўлжалланган IQтестида энг юқори балл тўплади. У бу қобилияти билан давоми...

2705 12:31 / 16.11.2022
Аудиолар

231999 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150511 09:35 / 11.08.2021