1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

«Ҳаммаси азондан бошланди»

16:15 / 01.06.2018 6178 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳамма нарса намозга чорловчи азондан бошланган бўлиши керак. Азон товушидан мафтун бўлган беш ёшли болакайни узоқ давом этган замон ва макон саёҳатидан кейин Исломга олиб келди. Менинг ўттиз йиллик руҳий одиссеям[1]  охири ирланд – америкалик католик томирлардан агностицизм[2]  ва Нью-эйджидан[3]  Исломга олиб келди. Фақатгина Исломда мен ўзимнинг ҳамма саволларимга жавоб топиб, умрим бино излаган ҳаётимни учратдим. Мен айнан 1992 йил кузда қабул қилган Исломда хотиржамлик ва бошпана, дўстлик ва биродарлик, янги ҳаёт ҳамда руҳий маскан ва Аллоҳни топдим.

Мен 1990 йил 45 ёшлигимда замонавий британия тарихи ва Яқин Шарқ бўйича докторлик диссертацияни бошлаш мақсадида Аризона университети қошидаги олий мактбга қайтдим. Бу мени Буюк Британия ва Европа тарихи бўйича магистрлик даражасини қўлга киритганимдан бери 21 йил давомида орзиқиб кутиб юрган мақсадимни рўёбга чиқиши эди. Ўша кезда 1969 йил мен оилам сабабли ҳамда бироз дам олиш учун Браун университетидаги докторлик ҳимоясидан бош тортган эдим. Шундай қилиб менинг Ислом дини билан яқиндан танишишим Аризона университетида Ҳиндистон ва Яқин Шарқ тарихи бўйича илмий изланишлар олиб борган пайтимдан бошланган.

Кўплаб хорижий сафарлар сабаб 18 ёшимга келиб мен кўплаб турли хил мамлакатларда яшадим, сабаби мени отам Калифорния-Техас Нефт Компанияси (Caltex) ни хизматчиси эди, шу сабабдан ўз вазифларини бажариш жараёнида ўзи билан оиласини ҳам олиб кетар эди.

Бизнинг биринчи сафаримиз (командировка) 1949 йил Бахрейнга бўлган – унда мен уч ёш эдим – у ерда мен ота – онам ва акам билан беш йил яшадик. У ердан Лондонга ва 1956 йили Ҳиндистонга борганмиз. Ҳиндистонда биз яшаб турган жойда америка мактаблари йўқ эди ва ота – онам мени жануб томонда жойлашган 600 км узоқликдаги Кодайканал номли америка протестант миссия мактаб – пансионатига юборишди. У ерда мен 5 синфдан то 10 синфгача ўқидим.

Кодайканал Халқаро мактабида мен католиклардан бири бўлган ҳолатимда христианлик аниқроғи эса католицизм ҳақида кўпроқ билиб олдим, бу эса мени бутун умрга тўлиқ равишда динга бўлган қизиқишимни уйғотганди.

Шундай бўлса ҳам мени католик – отам менинг чуқур “протестантлик” таълимотимдан хавотир бўла бошлади ва 10 синф ўрталарида мени ўғил болалар учун Римдаги Американинг халқаро католик мактабига ўтказди. Мен у ерни икки ярим йилдан кейин 1963 йил июн ойида битириб чиқдим. Рим давлати диним ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишим учун жуда гўзал жой эди, айниқса миссионерлик мактабидаги мактабдош – протестантлардан “негатив” дарслар олганимдан кейин.

Ўша давр Иккинчи Ватикан Собори (бош черков) томонидан қабул қилинган Католик черковини тарихий ислоҳотлар даври эди – уларнинг айримларига ўзим ҳам гувоҳ бўлганман, қолганлари ҳақида мен мактабимизга келиб турадиган католик прелат[4] лардан эшитганман.

Шу билан бирга мен вақт ўтиши билан Соборда иштирок этган кардинал[5]  , бир нечта епископ[6]  ва архиепископлар[7]  билан ҳамда жуда жўшқин ва кучли раҳнамо экуменист[8]  Иоан XXIII папаси билан ҳам учрашдим.

(10 йилдан кейин менинг ота- онам ва мен билан акам Пия XII папасининг шахсий қабулига таклиф этилдик ва у билан бевосита унинг Кастель-Гондолфодаги ёзги дам олиши пайтида мулоқотда бўлдик).

Римдан кетган пайтимда мен чуқур диндор католик эдим ва руҳоний бўлишга тайёргарлик кўрардим.

Шу билан бирга отам Caltexни катта раҳбарлик лавозимини эгаллаб тургани боис менинг ота –онам 1962 йилда  Ҳиндистонда ҳам Германияда ҳам қаерга боришса ё мен таътилга қаерга борсам ҳам бизни уйда тез-тез кўзга кўринган кўплаб ҳукумат ва сиёсий арбоблар, етакчи бизнесменлар, маданий чиқиши турли хил бўлган инсонлар меҳмон бўлишарди.

Бироқ, ўтган даврга боқиб айтишим мумкинки менда барча чет эл сафарларидан қолган энг давомий таассуротни муаззинни азони ва ибодат қилаётган мусулмонларни кўриниши қолдирганди – мен уларни Бахрейнда кейинроқ эса ўсмирлик вақтимда Ҳиндистонда кўрганман. Менга биргина азон товушини ўзи катта завқ бағишларди. Менга ўша пайт ва ҳозир ҳам бу товуш ичимга кириб боргандай туюларди, нима қилиб турган бўлсам ҳам мен тўхтаб туриб эшитардим. Ўша пайтда азон ҳаётимнинг муҳим қисми бўлиб қолишлигини билмас эдим. Ислом тўғрисида китобларни ўқишга ва мазкур динга киришим учун вақт керак эди. АҚШга қайтганимдан кейин университетни тамомладим, оила қурдим, 21 йил ўзимни бизнесга бағишладим ва яна олий мактабга қайтдим шундан кейингина яна Ислом динига яқинлаша бошладим. Бу гал академик ёндашув китоблар ва маърузалар орқали бўлди.

Қачонлардир Ислом мени “илиб” олди, ўшандан бери очкўзларча шу мавзуга оид инглиз тилидаги барча нарсаларни ўқирдим. Мен барча тополган китобларни сотиб олардим ва сўзма – сўз ўқиб “ютиб” юборардим. Китобларнинг кўпи Ислом динини қабул қилган Ғарбдаги Ислом олимлари томонидан ёзилган эди, улардан Муҳаммад Асад (Muhammad Asad), Мартин Лингс (Martin Lings), Виктор Дэннер (Victor Danner) ва Муҳаммад Мармадьюк Пиктхол (Mohammad Marmaduke Pickthall) шулар жумласидандир.

Ғарбда Исломни қабул қилган одамлар ичида шундай улуғ кишиларни ҳам борлиги менда янада кўпроқ қизиқиш уйғотганди. Кўп ўқиб ўрганишим натижасида мен ўзимда Ислом динига яқинлигим кучаётганини ва ўқиган таълимотларни барчаси тўғри эканлигига рози бўлиб амин бўлардим. 1992 йил ёзда мен Артур Дж. Эрберри (A.J. Arberry)ни “Қуръон таржимаси” ни, Деннерни “Ислом аньанаси: кириш”, ва Линганинг ниҳоятда таъсирли ва ўзига тортадиган “Муҳаммад: унинг илк манбаларга асосланган ҳаёти” китобини ўқиб чиқдим ва шу пайтни ўзида Вашингтон университети қошидаги мактабнинг ёзги интенсив араб тили курсларига ёзилдим.

Мазкур машғулотларда мен Исломни қабул қилган (илгари эса мен каби католик бўлиб) келиб чиқиши ирланд – француз бўлган канадалик аёл билан танишдим.

Шу билан бирга мен америкалик покистонлик билан ҳам яқин бўлиб олдим, у билан бирга бир йил олдин Калифорния университетида бирга марузачи эдик.

Мен бутун ёз у билан Ислом ва мусулмон бўлиш моҳияти ҳақида кўп гаплашдим. Кейинчалик ҳаммамизга аён бўлдики менинг эътиқодим Пайғамбаримиз (с.а.в) ва Ислом дини ўргатган таълимотлардан иборат экан. Аммо уларнинг - мен нега мусулмон эмаслигим тўғрисидаги нозик саволларига жавобим йўқ эди. Шу пайтга келиб мен ўзим 100%  рози бўладиган динни излаб топганимга ақллан мамнун эдим. Ундан ташқари менда тарихчи сифатида таассурот қолдирган битта ҳақиқат бу Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) таълимотлари ва аньаналари каби Қуръоннинг асллигини текшириб кўриш мумкинлиги эди (Усмон халифалиги даврида Қуръонни икки асл нусхалари сақланиб қолинганди).

Бу билан Ислом христианликдан ибрат оладиган даражада фарқ қилар эди, буни ҳайратда қоларлиси шунда эдики мазкур фарқни мен кўп йиллик изланишлардан кейин пайқаган эдим. Шуларга қарамасдан шу кунгача мен амалда ўзим ҳам мусулмон бўлишимни ўйламаганман. Ёзни охирида Калифорниялик дўстим менга Муҳаммад Асадни “Маккага йўл” номли китоб ва унинг таржимасини, ҳамда Муқаддас Қуръон шархини ўқишни таклиф этди.

Асад (Леопольд Вайс) австро – полшалик яҳудий бўлиб, Исломни қабул қилгандан сўнг 1920 йилларда Саудия Арабистон асосчиси бўлган Абдулазиз ибн Сауднинг яқин дўсти ва бундан ташқари у жаноб Муҳаммад Икболни ўқувчиси ва яқин дўсти бўлган. Асад обрўли араб - олими ва Қуръон билимдонига айланганди.

Ўша ёзда мен Эрберри таржимасига оид Қуръонни ўқиб чиқдим ва бу каломни бирор бир инсон ёза олмаслигини тушуниб етдим.

Октябр ўрталарида Портланд, Орегондаги  ҳар йиллик яқин шарқ тадқиқотлари Уюшмаси йиғилишидан олдин мен “Маккага йўл” китобини ўқиб чиқдим ва мазкур йиғилишда маъруза қилиш арафасида эдим. Ниҳоят мен динни қабул қилиш тўғрисида ўйлаб қолдим. Маълум бўлдики йиғилишда мен яна ўзимни ёзги мактаб дўстларим - канадалик мусулмон аёл ва покистонлик билан кўришдим. Биз анжуман ўтказиладиган жой ёнидаги кутубхонада тўқнашишимиз билан мусулмон аёл менга тикка : “Қачон Исломни қабул қиласан?” деб сўради. Мен унга фақатгина ақлим ва қалбим билан ўзимни мусулмон ҳисоблашимни айта олдим. У шу ерни ўзида шаҳодат калимасини келтиришни таклиф қилди. Мен айтмаслик учун бир нималарни гапириб чайналдим, аммо буни айтмасликка бахона топа олмасдим. Шунга  Портландаги Powell’s “янги олиб келтирилган” китоб дўконининг бўлинмасини ўзида мен шаҳодат калимасини келтирдим.

Шундан сўнг мен дарров яқинроқда жойлашган ётоқхонамга кетдим. Мен ақл бовар қилмас даражадаги хурсандчиликда эдим, ўзимни ер устида учиб юргандай ҳис этардим.

Кечроқ мен Калифорния университетида бирга маъруза қилган покистонлик дўстимни учратиб унга бўлган воқеани гапириб бердим ва мусулмон аёл менга берган Қуръонни кўрсатдим. У жуда хурсанд бўлиб кетди, мени қучоқлаб ўзини диндош биродари сифатида табриклади. Икки ҳафтадан кейин 13 ноябрда мен шаҳодат калимасини қайта Тусондаги Ислом марказида айтдим. Бу гал бу юзлаб одамлар олдида содир бўлди, сўнг мени олдимга камида 40 та мусулмон биродарларим келиб мени ҳар бири қучоқлаб ўзининг Ислом жамоасининг янги аъзоси сифатида табриклашди. Бу мени ҳаётимдаги энг ҳаяжонли 45 дақиқалар эди. Бу хотиралар доим мен билан қолди. Мени Исломга киришимдаги охирги қадамларим Муҳаммад Асадни китоби таъсирида бўлганини ҳисобга олган ҳолда мен уни исмини олишни қарор қилганимдир. У ҳам Исломни қабул қилган, шунга бу исм мен учун яхши бўлишига ва ҳадемай мен ҳам у каби яхши мусулмон ва олим бўлишимга умид қилардим.

Аммо мен Аризона университетига қайтиб борганимда менинг Ислом тарихи ва араб тили устозларим мени воқеамни эшитиб ўзимга Муҳаммад Ас’ад (араб тилида – «энг бахтли Муҳаммад») исмини олишни тавсия беришди. Уларга ва менга ҳам бу исм мени Исломни қабул қилганимдан кейин шахсиятимдаги ўзгаришларни ва ҳаётга бўлган муносабатимни аниқ ифода этади деб туюларди. Шундан кейин менинг мусулмонлик ҳаётимда хурсандчиликлар ва қийинчиликлар бўлди.

Гарчи оиламда ҳеч ким Исломни қабул қилмаган бўлсада, мени раҳмдиллик ва тушунишлик ўраб олган эди, умид қиламанки ИншоАллоҳ кун келиб мени бошқа оила аъзоларим ҳам Исломни қабул қилишади. Хусусан энг катта далдани менинг хотиним бериб турди. Ўшандан бери мен Тусондаги Ислом марказини ижро қўмитасини аъзоси бўлганим учун информацион ҳамда даъват ишлари билан шуғулланиб, ОАВ ва жамоат билан мулоқот учун маъсулман. 1993 йилдан бери мен мактабларда, черковларда, синагога[9]  ва маданият марказларида Ислом ҳақида кўплаб маърузалар ўқийман. 1994 ва 1995 йилларда мен икки ёзни Дамасқ (Сурия)да ўтказдим, у ерда Ислом даъвати Коллежида Ислом ва араб тилини ўргандим.

1996  йилдан Тусондаги Пима колледжида Ислом цивилизацияси ва Яқин Шарқ тарихи ҳақида кириш курсларини олиб бораман. Шу давр мобайнида Аризона университетида тарих бўйича докторлик иши устида ишлаб мен “Яқин Шарқ” мутахассислиги бўйича иккинчи олий маълумотни қўлга киритдим.

2001 йил март ойида Хаж қилдим, 2001 йилни август ойида Аризона Университетида тарих бўйича диссертациямни ҳимоя қилдим. 2002-2003 йиллар Техасдаги Эл-Пасо университетида тарихдан маърузалар ўқидим, шундан сўнг Аризона университетида ва Тусондаги Пима колледжида дарс бердим.

2005 йилда Routledge Press нашриёти менинг The Accidental Tourist, Wilfrid Scawen Blunt and the British Invasion and Occupation of Egypt in 1882 (Тасодифий турист, Уилфрид Скоуэн Блент ва 1882 йилда Мисрга британиянинг бостириб келиши ва мустамлакаси) номли китобимни чоп қилишди.


______________________________________

[1] Қадимги Юнонистоннинг афсонавий шоири бўлмиш Гомерни (IX аср. эрамиздан бурун) ёзган достонини номи бўлиб унда Троян урушининг иштирокчиси бўлган Одиссей исмли йигитнинг чекига тушган сайёҳат ва саргузаштлар тасвирлаб берилган.

[2] Объектив дунё ва унинг қонуниятларини билишликни рад этадиган ғоявий фалсафий таълимот.

[3] Нью –Эйдж (инглиз тилида «янги эра»), «янги эра» дини — турли хил мистик оқим ва ҳаракатларни умумий номланиш мажмуасидир.

[4] Прелат (католик ва англикан черковларида: юқори мансабга эга бўлган руҳоний).

[5] Кардинал - Рим папасидан кейинги энг юқори руҳонийлик унвони ва шундай унвонли руҳоний.

[6] Епископ (христианларда: руҳонийларнинг олий унвони ва шу унвондаги руҳоний; архиерей).

[7] Архиепископ (бир неча черков округини бошқарувчи епископ).

[8] Экуменистик ҳаракат — жаҳон христианлик бирлашуви ҳаракати, тор ва умумқабул қилинган маъноси - христиан конфессияларини янада илғор ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлиги учун ҳаракат.

[9] Синагога – яҳудийлар ибодат қиладиган уй.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги давоми...

12564 05:00 / 09.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон имом, омин, деса, сизлар ҳам, омин, денглар. Чунки кимнинг омини давоми...

7269 05:00 / 04.01.2017
Ота айтади .Менинг қизим уч ёшда эди. Намозимдаги ҳаракатларимга тақлид қилиб, мен билан масжидга чиқишни яхши кўрар эди. Бир куни масжидга олиб чиқдим. У орқа давоми...

2575 12:40 / 22.01.2022
Оталардан бири айтади .Мен фарзандим билан ҳар намоздан кейин бир маблағ беришга ва беш маҳал намозни масжидда ўқиса, мукофоти ундан ҳам катта бўлади, деб келишиб давоми...

2131 14:00 / 08.01.2022