1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Имомлик тўғри бўлиши шартлари

05:00 / 09.01.2017 14466 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак деганлар:

1. Ислом.

Мусулмон бўлмаган одам имом бўла олмайди.

2. Ақл.

Ақлида нуқсони бор одам имом бўла олмайди.

3. Балоғатга етганлик.

Балоғат ёшига етмаган боланинг имом бўлиши мумкин эмас.

4. Муҳаққақ эркаклик.

Аёл киши ва хунасалар имом бўлмайдилар.

5. Тўла таҳоратли бўлиш.

Таҳорати йўқ ёки бирор ерига нажас теккан одам имом бўлиши мумкин эмас.

6. Қироат ва намоз арконларини яхши адо этиш.

Қори одам уммийга иқтидо қилмайди. Намозни тўлиқ ўқишга қодир одам жисмоний ноиложлик туфайли ўтириб ёки бошқа нуқсонли равишда намоз ўқийдиган одамга иқтидо қилиши жоиз эмас. 

7. Бошқага иқтидо қилган киши ҳам имом бўла олмайди.

Бунинг оддий кўриниши бировга кечикиб иқтидо қилган одам намознинг давомини ўқиётганда бошқа бир киши келиб унга иқтидо қилиши мумкин эмас.

8. Узрлардан саломат бўлмоқ.

Доим бурни қонаб турадиган, сийдиги оқиб турадиган, ел чиқиб турадиган ва шунга ўхшаш дардларга учраган кишилар имом бўла олмайдилар. Ўзларига ўхшаш дардга мубтало бўлганларга имом бўлсалар жоиз. 

9. Тили соғлом бўлиб, ҳарфларни ўз ўрнидан чиқара олиш.

ҳарфларни тўғри талаффуз қила олмайдиган одамларнинг имомликка ўтиши тўғри эмас.

10. Намозини қайта ўқиётган бўлмаслиги шарт.

Фарз намозни аввал ўқиб олиб, кейин яна ўқиса, нафл ўрнига ўтади. Нафл намоз ўқиётган одамга фарз намоз ўқиётган киши иқтидо қилиши мумкин эмас.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шарҳ .Витр, сўзи луғатда .тоқ, маъносини англатади. Ушбу фаслда ўша намознинг ҳукми, фазли, ракатлари сони ва унга тегишли бошқа масалалар ҳақида сўз боради.Али давоми...

21207 05:00 / 09.01.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Билол розияллоҳу анҳуга азонни жуфт айтмоқ, иқомани, қод қоматис салотдан бошқасини тоқ айтмоқ амр қилинди,. Бешовлари давоми...

12788 05:00 / 09.01.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга .Эй, Аббос Эй, амаки Сенга ато берайми Сенга давоми...

6248 05:00 / 04.01.2017
Бир қози ёшгина бир йигитнинг масжидда зуҳд ҳақида гапираётганидан хабар топиб, шогирдларига .Бизни ўша йигитнинг олдига олиб боринглар, бориб унга савол бериб давоми...

5896 14:00 / 21.03.2022
Аудиолар

230213 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148792 14:35 / 11.08.2021