1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намозга бўлган муҳаббатни ошириш сабаблари

14:00 / 08.01.2022 2130 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оталардан бири айтади: «Мен фарзандим билан ҳар намоздан кейин бир маблағ беришга ва беш маҳал намозни масжидда ўқиса, мукофоти ундан ҳам катта бўлади, деб келишиб олдим. Бу услуб уни жамоат намозини муҳофаза қилиши учун намозга бўлган муҳаббатини оширди».

Оналардан бири айтади: «Мен фарзандларим билан: «Ким намозини уч кун мунтазам ўқиса, маблағ олади», деб келишиб олдим. Бу услуб уларни намозга шижоатлантирди».

Қизлардан бири айтиб беради: «Ёшлигимда онам ҳар намозни ўқиб бўлганимдан сўнг мени ширинлик билан мукофотлар эдилар. Улар мен учун ширинликлар сеткасини олиб қўярдилар. Онамни бу фикрлари оддий ва содда бўлса, ҳам мени намозга бўлган муҳаббатимни ва уни худди ширинлик каби қандай роҳат эканлигини англашимга сабаб бўлди».

Имом Муслим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: «Жамоат намози якка тартибдаги намоздан 27 маротаба афзалроқ».

Яна бошқа ривоятда:

«Киши жамоатда намоз ўқиши, ўзи ўқиган намозидан 27 маротаба яхшироқдир» деган ҳадис келган.

Оталардан бири айтади: «Шу ҳадиси шарифга амал қилган ҳолатда мен ўғилларимга масжидда, қизларимга эса онаси билан бирга жамоат бўлиб намоз ўқишларини келишиб олдим. Шу тариқа иншаАллоҳ уларнинг намози 27 даража юқорироқ бўлади. Агар намозини ўзи ёлғиз ўқиса, 1 та даражада бўлади. Ҳар ҳафта жума намозидан сўнг, барчамиз йиғиламиз. Қайси фарзанд қанча даража ва қандай намоз ўқигани ҳақида хисоб қиламиз. Энг кўп мартабага эришган фарзандга энг катта мукофот берамиз».

Бир нечта ота-оналардан қуйдаги саволни сўрадим:

«Фарзандинггизга катта мукофотни қачон берасиз? Бирор бир фандан ёки дарсларидан тиришқоқлик билан ғолиб бўлганидами? Ёки намозини пухта қилиб ўқиганидами? Фарзандинггиз бирор бир фандан олган мартабасидан ёки намозини тўлиқ адо этган амалидан қай бирига катта мукофот берасиз?»

Баъзи оталарнинг жавоби қуйидагича бўлди:

«Ўғлим мактаб дарсларидан юқори даражаларни олиб, тиришқоқлик билан юқори мартабаларга эришса, мен унга велосипед олиб бераман. Агар намозини 1 ой тўлиқ адо этса, унга 10.000 сўм бераман. Баъзида намози учун пул бермайман. Негаки, намози вожибдир».

Баъзи оналарнинг жавоби шундай бўлди: «Қизим мактабда энг олди, ақлли ва доно бўлса, мен унга қўғирчоқ ёки тилла узук олиб бераман. Агар намозини ўқийдиган бўлса, унга ширинлик олиб бераман гоҳида ёдимдан кўтарилиб қолади».

Эй тарбия берувчи, сенинг фарзандларинг муҳим нарса учун катта мукофот беришингни билишади. Кичик нарсага аҳамият беришмайди. Ҳаттоки, уни биринчи даражага қўйишмайди. Шу сабабли сен берадиган энг катта мукофот намознинг насибасидан бўлсин! Майли қолган нарсаларни ҳам ташлаб қўймагин! Масалан, ўқишидан ёки бошқа касблардан юқори даражаларни олиб тиришқоқлик билан мартабаларга эришса, унда ҳам мукофот бергин. Бироқ энг катта мукофот намозни насибасидан бўлсин! Фарзанд шундагина намозни ҳаётида биринчи даражада эканлигини тушуниб етади. Шу нарсада ғолиб бўлишинг учун сенга бир нечта насиҳат берамиз.

Фарзандингдан энг яхши кўрадиган нарсаларини ёзиб беришини сўрагин. Масалан, сен билан бирга бўладиган вақти, севимли таоми, ўйинчоғи, кийими, сафар қилиши, соат, узук шунга ўхшаш анжомларни рўйхатини ўзинг билан бирга олиб қўйгин.

Фарзандинг намозини ўқиганида шу рўйхатдан мукофотлашинг учун совғаларни энг қимматбаҳо, ўрта ҳол ва кам қийматга эга миқдорларга бўлиб қўйгин. Фарзандинг намоз ўқиганида энг қиммабаҳосини бергин. Шунда фарзандинг намозга муҳаббатли бўлиб, уни ҳаётида биринчи даражада эканлигини тушуниб етади.

Эй тарбия берувчи, ўтган вақтларни эслаб кўргин, фарзандингни намоз учун мукофотлаганмисан? Ёки бошқа нарсалар учун мукофотлаганингни ўйлаб кўргин! Фарзандинг нимага аҳамият бериши, юриш туриши ва уни ҳаётидаги муҳим нарсаларни чамалаб кўргин. Сен учун қай бири муҳим. Фарзандингни бу дунёдаги келажагими ёки уни охиратдагисими? Агар сен учун бу дунёдаги келажаги муҳим бўлса, у ёзилиб бўлинган. Агар охират муҳим бўлса, у ноаниқ келажак ҳисобланади. Сен фарзандингни намозидан кўра кўпроқ эътиборингни уни ўқишига қаратадиган бўлсанг, унинг бу дунёси сенга охиратидан кўра муҳимроқ бўлиб қолади. Негаки, сен уни намозига юзаки қараётган бўласан. Агар фарзандингни намози биринчи ўринда турадиган бўлса, сен унга ҳикмат ва донолик билан чуқур келажак яратаётган бўласан. Сен уларни ҳаётидаги энг катта имтиҳонига тайёрлаб ва охиратдаги энг қийин саволларга жавоб топиб бераётган бўласан.

Бир ота гапириб беради: «Бир куни бир ҳафталик намоз жадвалини тузишни фарзандларим билан келишиб олдим. Ҳар бир ўқилган намозни ёнига белги қўйилди. Ҳафтанинг охирида улар ўқиган намозига қараб маблағ олишади. Мени бу қилган ишим тўғрими ёки нотўғрими? Биламан, улар ҳар доим бир ҳафта мобайнида қанча маблағ олишлигини ҳисоб-китоб қилишади. Баъзида улар намозни маблағ учун ўқиётганини сезаман. Эрта-индин улар пул учун намоз ўқишга ўрганиб қолишмайдими? Шу нарсадан қўрқяпман».

Эй тарбия берувчи, ёшларни бундай моддий томондан мукофотлаш, гўзал асар бўлган азалий тарбия услубидир.

Иброҳим ибн Адҳам: «Отам менга кичкиналигимда эй Иброҳим сен ҳадисни излагин. Ҳар бир эшитиб, ёд олган ҳадисингга мендан 1 дирҳам пул оласан», дер эдилар. Мен пул топишлик мақсадида ҳадис излаб, уни ёд олдим. Орадан йиллар ўтиб, Иброҳим ибн Адҳам ҳадис илмида муҳаддис деган лақабга сазовор бўлди.

Имом Заҳабий: «Мен ёш болаларга «Келинглар бирга намоз ўқиймиз. Сўнгра, мен сизларга какос бераман», дер эдим. Ёш болалар намоз ўқиб бўлиб, менинг атрофимга йиғилиб олиб какос олишар эди. Баъзи одамлар мени болаларга пул бериб, ўргатаётганимни айб деб гапиришди. Шунда мен: «5 дирҳамли какос олиб бераётган бўлсам, мендан нима кетади. Улар буни эвазига намозини ўзига одат қилиб, уни ўқийдиган бўлади», деб айтар эдим.

Фарзанд бошланишида пул олиш мақсадида намоз ўқийди. Вақт ўтиши билан моддий мукофотлар маънавий мукофотга айланади. Сиз фарзандингизга намозни савоби, гуноҳларини тўкилиши, унинг даражаси кўтарилиши, савоблар улуғ бўлиши ва қиёматда намоз қутқариб қолишлигини гапириб беришингиз керак. Сўнгра, фарзанд моддий мукофотни талаб қилиш ўрнига Аллоҳни кечиришини ва уни розилигини олишлигини ўйлайди. Фарзанд моддий мукофотни ўрнига ҳудди қадимги уламоларимиз каби маънавий фикр юрита бошлайди. Қадимги уламолар олим бўлишлигига қарамай шундай ҳолатда шаръий илмларни талаб қилишган.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ФАРЗ НАМОЗЛАРИНИНГ СУННАТЛАРИБу намозларни, нафл, татоввуъ, мандуб, ротиб намозлари ҳам дейилади. Бизда фарз намозларга тобеъ бўлганларини суннат, бошқаларини давоми...

17690 05:00 / 04.01.2017
1. Ейиш ва ичишингиз ҳалол ва пок бўлишига эътиборли бўлинг.2. Ҳаром амаллардан узоқлашинг.3. Агар овқат тайёр бўлса, аввал овқатланиб олинг.4. Ҳожатхонага бориш давоми...

2096 19:00 / 09.12.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Билол розияллоҳу анҳуга азонни жуфт айтмоқ, иқомани, қод қоматис салотдан бошқасини тоқ айтмоқ амр қилинди,. Бешовлари давоми...

11563 05:00 / 09.01.2017
Ёз ойларида одамлар енгил кийимларда намоз ўқишга ўтадилар. Ҳар хил енги, етаги калта кийимлар кийилади. Айрим намозхонлар сажда қилганларида орқаси, кети давоми...

9425 05:00 / 09.01.2017