1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон ойи. Биринчи якуни

17:17 / 26.05.2018 4667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мана яқиндагина муборак Рамазон ойи кириб келаяпти, деб гапириб ва ёзган эдик. Бугун эса, Рамазон ойи ўзининг авж олган вақтида деб айтмоқдамиз ва ёзмоқдамиз. Бу вақт ичида, нималарни қилиб улгурдик ва қайси ишларимиз ҳали битмади? Аллоҳ Таолога қанчалар самимийлик ва қунт билан ибодат қилганлигимиз хақида, оралиқдаги вақтга якуний баҳо бериш вақти келди.

Қийин, аммо ҳаракат қилаяпман...

Албатта, иссиқ мавсум, бу вақтда салқин жойларда, сув сатҳига яқин бўлиб, муздек сув ичгиси келади инсонни. Рўзанинг биринчи кунлари осон кечмади, чунки, организм йил давомида ейиш ва ичишда маълум бир тартибга ўрганган бўлиб, ўз ҳаққини талаб қилди. Лекин, рўза тутган кўпгина инсонлар билан муносабатда бўлиб, улардан ҳар хил фикр олиш мумкин. Кимдир, айнан рўза инсонни ҳаддан зиёд кўп сув ичишдан сақлайди, дейди. Кўпчилик эса, овқатланиш борасида муаммо йўқлиги, ҳатто ифтор вақтида ҳам унчалик ейишни ҳоҳламаслигини таъкидлайди. Аммо сувсизлик, бу бошқа гап, сувсиз инсон чидаб туриши  жуда қийиндир.

Асосийси шуки, Аллоҳ Таолонинг фарзини адо этаётган вақтда, инсон қийинчиликни қай даражада кўришидир. Ҳоҳлайсизми йўқми, гоҳида, “ҳозирча муздеккина сувни тўйиб-тўйиб ичиб олиб, кейин қулай фурсат келганида, қишда, кун қисқарганида, қазосини тутиб бераман” деган ҳаёллар ҳам келиб қолади. Аммо ва яна бир бор аммо...

Ҳеч ким учун сир эмас, бутун ҳаётимиз у ёки бу қийинчиликларни бартараф қилиш, синовларни енгиш билан ўтиб кетади. Хамда, фақат шу қийинчиликлар, синовлар орқалигина инсон чиниқиши ҳақида кўп гапирилган. Шуни ҳисобга олиш керакки, бу чиниқиш енгилгина бўлмаслиги лозим. Аслида, иймони бор инсон, умри мобайнида, ҳеч қачон эсидан чиқара олмайдиган яхши дарс олади.

Маълум бир тоифа инсонлар борки, уларга йилнинг ҳар фаслида рўза тутиш қийинчилик туғдирмайди. Эхтимол, уларнинг организми, ёзнинг иссиғи таъсир қилмайдиган даражада, шундай тузилгандир. Бу Аллоҳнинг иродасидир.

Аммо кўпчилик учун, ёзда рўза тутиш - бу синовдир. Қайтараманки, иймонимиз етарлик даражада озуқа олмас экан, кучли бўла олмайди. Бизнинг бу мавзуимизда,  озуқа - бу юқорида айтганимиздек, синовдир. Албатта, синов ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, Аллоҳ Таоло Ўз иродаси билан, синовни, биз бартараф қилишимиз учун яратади.

Рўзадор, рўза қийинчиликларини бошидан ўтказар экан, шак-шубҳасиз ўз худбинлик сифати билан хам курашади. Бу мақтовга арзигулик иш, чунки, у рўзасини бузиш арафасида турган дақиқаларида, ўз нафсига қарши мустаҳкам туриб, “мен Аллоҳ розилиги учун ўз рўзамни тутишда давом этаман” дейди ва бу вақтда унинг иймони кучая боради, унинг руҳи мустаҳкамланиб бораверади. У Аллоҳнинг тўғри йўлида ва бу қийинчиликларга қарамай, Унинг барча амрларини бажаришга тайёр. Рўза - Аллоҳнинг шу амрларидан биридир.

Рўза ва вақтнинг фарқлари

Ҳар биримизнинг атрофимизда, кимлардир борки, улардан нималарнидир ўрганамиз. Ҳар доим шундай бўлган. Агар бувиларимиз ва боболаримиздан, улар иссиқ кунларда ўз рўзаларини қандай тутганлари ҳақида сўрасак, улар жуда кўп нарсаларни гапириб беришади. Бизлардан кўра уларга онсонроқ бўлган деб ўйламанг. Аксинча, бизга осонроқ. Очиқ ойнадан эсаётган майин шабада тагида, диванда кун бўйи ётишимиз мумкин. Ишга бораётганлар эса, кондиционерлик хоналарида ўтирадилар. Хуллас, бизлардан анча ёши катта бўлганлар билан ўзимизни таққосласак, бизларга, уларга нисбатан, жуда осон. Нолисак, ношукрлик қилган бўламиз. Улар, далаларда кун бўйи ишлашлари лозим эди. Тасаввур қилиб кўринг, оташин қуёш тагида меҳнат қилиш. Лаблари иссиқдан қонаб, ёрилиб кетган вақтлари ҳам бўлган. Биз шундай ишлаб, шу вақтни ўзида Яратганнинг амрини бажо келтира оламизми?
Эҳтимол шундай оғир шароитларди ишлаб, рўза тутаётганлар орамизда бордир.

Балки адашаётгандирман, аммо жуда кўпчилик бу ҳаёт маромини кўтара олмаса керак. Ҳатто очарчилик, қаҳатчилик замонлари ҳам бўлган, одамлар оч ва яланғоч яшаганлар. Бизларга эса жуда онсон: кун давомида ётиб, дам олиб, ифторга эса, олдиндан банд қилиб қўйган ресторанимизга, оиламиз билан борамиз. Бу ҳаёт эмас, эртак!

Аллоҳ Мададкор

Бу йилги Рамазон ойи рўзаси, асосан май-июн ойларига тўғри келгани учун,  ўта мушкул туюлади. Лекин ҳар гал, “кўз қўрқоқ, қўл ботир” эканлигини гувоҳи бўласан. Ҳа, ёз кунлари иссиқ, аммо салқин кунлар ҳам бўлиб туради. Бу сафар, ёмғир ҳам бизни эркалатгандек, жазирама иссиқни олдини олувчи шамол ҳам эсиб тургандек. Бу бизнинг хизматимиз эмас. Аллоҳ Таоло бизнинг ибодатларимизни енгиллаштирмоқда. Ўз иймонида қаттиқ турган банда, албатта, бунда улуғ неъматни топа билади. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки Аллоҳ ўз бандаларини севади ва уларга, умуман чидаб бўлмайдиган шароитни раво кўрмайди. Ким бу ҳақда мулоҳаза қилар экан, Аллоҳ Таолонинг бандасига  ғамхўрлигини сеза билади ва бу учун Яратганда дуолар қилади.

Наҳотки, чиқиб кетишга йўл топа олмайдиган даражада шароитлар бўлган бўлса? Ҳар қачон хам, Аллоҳнинг розилигини топиш имконияти бор. Рўза – бу, нафақат жисмонан ейиш ва ичишдан тийилиш, балки, унинг ҳикмати анча чуқурроқда жойлашганки, буни тушуниб олиш, катта аҳамиятни касб этади.

Ҳали хам вақтнинг ўрнини қоплашга имкон бор

Ҳоҳлайсизми йўқми, аммо Рамазон ойи жуда тез ўтиб кетади. Узоқ вақт уни кутмайсиз, кунлар бирин-кетин ўтиб бораверади. Бугун ва ҳозироқ, ўтган кунларингиз мобайнида нималарга улгурдингиз, ана шуларга баҳо беринг. Яқинларингиздан узр сўрашга, хайрлик ишларга, номаъқул ишларингиз учун тавба қилишга улгурдингизми? Агар ҳали улгурмаган бўлсангиз, сизда ва бизда қолган бу вақтни беҳудага бой беришга ҳаққимиз йўқ. Афсуски, Рамазон ойи йилда фақат бир мартагина бўлади. Ким билсин, эҳтимол, кейинги сафарги Рамазонни кутиш бизга насиб этмас.

Уламо олимларимиз бизларга маслаҳат қилган ишларини, бу ажойиб ойда бажаришга улгуришимиз керак. Агар бу ойда уйқуга тўймасак, таомни етарлича истеъмол қила олмасак – ҳеч қиси йўқ. Олдинда шунча вақт турибди, уйқуга тўйишга ҳам, ортиқча вазн йиғишга хам улгурамиз.

Айни дамда, ҳар бир ёмон ишдан, Аллоҳга хуш келмайдиган ишдан ўзимизни тийиб, бутун борлиғимиз билан ўз назаримизни Яккаю Ягона бўлган, Аллоҳ Таолога қаратишимиз керак.

Аллоҳ бизни севади ва бизга ҳар томонлама ёрдам беради. Бунинг учун биз миннатдор бўлишимиз керак ва бу йўлда бизга ҳеч нима халақит қилмаслиги керак.

Муқаддас Рамазон ойи, биз тушуниб, қадрига етиб ололмайдиган даражада шунчалик хайрли ойки, бу қимматбаҳо вақтни қўлдан бой бермаслигимиз учун жон-жаҳддан ҳаракат қилмоғимиз керак, негаки бу ой ҳам тугаб қолиш ҳусусиятига эга. Ҳар нарсанинг ниҳояти бор бўлганидек, Рамазон ойи хам яқинда ўз ниҳоятига етиб қолади. Бироқ ҳали хам вақтимиз бор, эҳтимол, бутун  ҳаётимиздаги энг қадрли бўлган, Аллоҳ Таолонинг розилигини топишга улгурармиз.

Рамазон ойи ҳали давом этмоқда ва бизда тавба қилиб, олдинги ҳаётимизга ҳеч қачон қайтмасликка имкониятимиз бор.

Аллоҳ мададкор бўлсин бўлсин! Амин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда кишиларнинг диндан узоқлашишлари, Аллоҳдан қўрқиш ҳиссини йўқотишлари, савобгуноҳни фарқламай қўйишлари оқибатида рўзанинг мазкур фазийлатларига ҳам давоми...

4964 17:40 / 15.05.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Менинг умматимга Рамазонда аввалги умматларга берилмаган бешта хос нарса давоми...

3888 16:37 / 23.05.2018
Машойихлар рўзадор амал қилиши керак бўлган рўза тутишнинг олтита қоидасини ёзиб кетишган. Биринчиси, кўзни тийиш, яъни бирор бир кераксиз нарсага назар давоми...

4297 20:51 / 29.05.2018
Ҳорибтолиб, ниҳоят тунамоққа чоғланган эдим. ...Бу виқорли тоғда пайдо бўлиб қолганимга ҳеч ҳам ақлим бовар қилмайди. Ёнбошлаганча, ўнг томондан сузиб келаётган давоми...

3935 05:00 / 11.01.2017