1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Исломга мувофиқ – исрофсиз (чиқиндиларсиз) ҳаёт

18:00 / 21.05.2018 3704 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нолевой чиқиндиларсиз ҳаракатининг деярли ҳар бир эргашувчиси Би Жоннинг “Чиқиндиларсиз уй” ёки “Исрофсиз уй”китобини ўқишдан бошлаган бўлса керак. (Bea Johnson, Zero Waste Home). Бу китобни бошидан охиригача мутоала қилиб (кўп жойларини белгилаб) мен қуйидаги хулосага келдим : “чиқиндиларсиз” ҳаёт принципи Ислом шариати талаб қилган экологик шартларга  тўлиқ мос келар экан.

Жонсоннинг таъкидлашича, чиқиндиларсиз яшаш учун , бешта сўзни эслаш кифоя, ва шу билан бирга чиқиндилар билан ишлашга тўғри келганда уларни қўллай олиш керак халос. Булар:”рад қилиш, камайтириш, қайта қўллаш, қайта ишлаш, компост”

Биз мусулмон сифатида ҳар қандай янги  нарсани ўрганишда, бу нарса ҳақида Қуръон ва суннатда нима дейилганини аниқ билиб олишимиз керак.

Жонсоннинг китобини ўқиб, баъзи ибораларга дуч келасан, ваҳоланки бу нарсаларга бизни Ислом ўргатади. Шуни тан олишим керакки, диннинг айнан шу қиррасига  мен ҳеч қачон етарлича эътибор берган эмасман.  Реал ҳаётда диннинг айнан шу соҳасини тадбиқ қилишда бу китобнинг фойдаси  бўлди.

Рад қилиш

Керакмас нарсадан воз кечиш оддий нарсадек туюлади, лекин шунга қарамай кўпинча текин , ҳақиқатда кераксиз реклама маҳсулотларини рад қилиш қийин. Биз ҳар доим, уйга  ҳар ерда сочилиб ётадиган, қандайдир қоғозлар, рекламалар, ручкалар, брелоклар, визиткаларни кўтариб келамиз ва охири ахлатга ташлаймиз. Агар бу кабиларни олишдан воз кеча олсак, бундай  нарсаларни катта хажмда ишлаб чиқариш камаяди ва маркетинг компаниялари бизнес олиб боришни анча ижодий тежамкор йўлларини қидиришни бошлайди. Чунки текин реклама маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун, ортиқча қайта ишлаб бўлмайдиган ресурслар ишлатилади.

Камайтириш

Хаддан ташқари кўп таом ейиш ва кўп молга эга бўлишдан сақланишга доир Қуръонда кўп оятлар бор.

«у мол жамлади ва санаб турди» (Хумаза сураси ,2-оят)

«Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас.» (Аъроф сураси, 31-оят)

Таомнинг ортиқчаси

«Пайғамбарининг (алайҳис салом) вафотларидан кейин Ислом уммати йўлиқадиган энг биринчи офат, бу тўқлиқ бўлади. Дарҳақиқат , одамлар ошқозонларини тўлдириб семиришганидан сўнг, уларнинг қалблари заифлашади, ва ниятлари мақсадсизлашади  (Бухорий)

Қуръон бизни очиқ ойдин имтихон, бойликка эга бўлиш ва чекланмаган истеъмол билан огоҳлантираяпти. Инсон қанча кўп мол дунёга эга бўлса шунча Аллоҳни унутишни бошлайди. Дунё ҳақидаги доимий ўй-фикрлари, ғамлари кўп вақт ва куч талаб қилиб, керакмас стрессларга сабаб бўлади. Инсон қанча кўп еса,  хасислиги ортиб бораверади.

Қайта қўллаш.

Маълумки, Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари билан пойафзалларини таъмир этар, кийимлари тикар эдилар, бу фақат оғир ҳолатларда эмас, енгиллик ҳолатларида ҳам бор эди. Исрофгарчилик ҳақидаги фикр янгилик эмас. Бу фикр билан ўз ҳаётларини кўп пайғамбарлар ва уларга эргашган солиҳлар ўтказишган.

Набий  (соллоллоҳу алайҳи ва саллам ) таълим бериб: “Ким қўшнисини очлигини билиб, ўзи қорни тўқ холатда ухласа у биздан эмас ” –деганлар. (Имом Муслим ривояти)

 Бу ғоя- аксарият бепул ошхоналар очувчи,  озиқ-овқат банклари, мухтожларга иссиқ кийим-кечак йиғувчи мусулмонларниг ҳайрия ташкилотларни фаолиятида асос ҳисобланади. Бунақа банклар асосан эҳсон қилинган озиқ –овқатлар ҳисобига фаолият юритади. Бу каби фаолият тури айниқса кам таъминланган ва қаровсиз қолганларга жуда керак. Ҳар биримизнинг бирор бир нарсамизга янги ҳаёт бериш , яъни ҳақиқий мухтож инсоннинг қўлига етказиш хеч қандай қиийинчилик туғдирмайди. Тафаккур қилинг; минглаб инсонлар муҳтожликда кун кечирмоқда, сиз қутулмоқчи бўлган нарсалар учун улар миннатдор бўлишади.

Қайта ишлаш

Ислом ҳаётнинг ҳамма соҳасига кўрсатма берган. Табиийки, у чиқиндиларни қайта ишлаш масаласини ҳам четлаб ўтмаган.

Абу Барза Росулуллоҳ салллоллоҳу алайҳи васалламдан уни солиҳ амалга йўллаб қўйиш ҳақида сўраганида: “Йўлдаги озор берувчи нарсаларни олиб ташла” –деган жавобни олган. (Имом Муслим ривояти)

Компост (ўғит)

Чиқиндиларни майдалаб қайта ишлашни ривожлантириб, ташланадиган аҳлат миқдорини сезиларли даражада камайтирамиз. Бу мақсад учун озиқ-овқат қолдиқлари ас қотади: пўчоқлар, тухум пўчоғи, тайёр овқат қолдиғи. Буларниг ҳаммаси компост (ўғит) учун яроқли ҳисобланиб, вақти билан боғингиз учун органик ўғит олишингиз мумкин.

Бундан ташқари компост тўплами учун  томорқангизда қоғоз,кул, ёғоч кабилардан ҳам фойдалансангиз бўлади. Чиринди ҳосил қилувчи минглаб микроорганизмларга овқат ҳисобланади.

Пластмасса чиқиндиларининг муаммоси.

Энди Ислом ҳар қанақасига чиқиндиларни камайтиришни рағбатлантиришини билганимиздан кейин, бу ишга жидду жаҳд қилишимизга нима монелик қилиши мумкин ? Бундай “чиқиндиларсиз” турмуш тарзи аниқ бир режани талаб қилади.

Эҳтимол пластмассанинг хусусиятлари ҳақида билганингиздан кейин ҳаётингизни чиқиндиларсиз яшашида балким сиз “фанат ” даражасига етасиз.

Пластмасса узоқ муддат хизмат қилиши билан қимматли.  Бу бирор бир пластмассадан ишлаб чиқарилган нарса ер юзида ҲАР ДОИМга қолади дегани.  Шу йўл билан ҳар бир ишлатилган пластмас стакан атроф муҳитга, оламдаги жонзотларга зарар беради.

Бу статистик маълумот ҳар бир мусулмонни ўйлашга ва ҳаётида бирор бир нарсани ўзгартиришига туртки бўлиши керак:

-Охирги 68 йил ичида 8.3 миллиард куб тонна пластмасса ташланган;

 -Шуларниг 80% (тахминан 8 миллиард дона фил ёки 55 миллион дона аэробус вазнига тенг) дунё уммонларига тушган ва у ернинг ҳайвонот ва наботот оламини қирилиб кетишига, бизнинг озиқ –овқат занжиримизга тўғирлаб бўлмас даражада зарар етказишига сабаб бўлмоқда.

- Ҳар йили фақатгина Британияда 13 миллиард дона пластмас бутилкалар ташлаб юборилади, улардан фақат 3 миллиард донаси қайта ишланади.

- Ўртача ҳар бир одам бир йилда 136 кг бир марталик пластмас жиҳоз ишлатади.

Агар бу сонлар сиз учун хавотирли бўлмаса, шуни эътиборга олиб билиб қўйинг, тахминларга кўра 2050 йилга келиб, пластмасса ишлаб чиқариш 3 марта ортади.

Нима қилиш мумкин ?

Бошланишига келинг, бир марталик пластмас идишларни стакан, ликобча кабиларни ишлатишдан воз кечамиз. Уйда ҳар доим ёғоч, керамика ва металдан ишланган идишларни топишимиз мумкин.

Аллоҳ бизни ер юзида халифа қилиб яратганини унутмайлик.

“У сизларни ер юзида халифалар қилган ва Ўзи берган нарсаларда сизни синаш учун баъзингизнинг даражасини баъзингиздан устун қилган зотдир. Албатта, Роббинг иқоби тез зотдир. Ва албатта у мағфират қилувчи ва раҳмлидир”, деб айт. (Анъом сураси, 165-оят)

Шу йўл билан, ҳар бир мусулмон ер юзининг тозалигига масъулдир –Ислом эса адолат динидир. Биз атроф-муҳит билан ҳамоҳанг бўлиб яшашимиз, органикага ихтисослашган деҳқончиликни қўллаб-қувватлашимиз, истеъмолчи сифатида экологик зарарсиз маҳсулотларни танлашимиз керак. Бошқаларнинг бу соҳада биздан ўзиб кетганлиги шармандали холат, аслида Аллоҳ яратган маҳлуқотларга бундай муносабатда бўлиш бизга васият қилинган эди.

Шу нарсани унутманг, ўзгариш бир кечада содир бўлиб қолмайди. Улар вақт талаб қилади, лекин Аллоҳнинг иродаси ва ёрдами билан биз Унга яқин бандалардан бўлишимиз мумкин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илмни бировлар билан тортишиш, уларни мот қилиш учун ўрганмоқчи бўлган инсон ниятини тезда янгилаб олиши лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай давоми...

1810 19:00 / 09.12.2021
Аллоҳ таолони зикр қилиш амалларнинг афзали ва яхшисидир. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларга давоми...

6485 09:33 / 29.06.2017
Қуръони Каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ давоми...

1690 11:14 / 17 август
Бир киши бойнинг қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.Ҳазрат бойнинг олдига бориб давоми...

2998 20:35 / 02.01.2023