1447 йил 14 ражаб | 2026 йил 03 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Иш жойида – Рамазон: раҳбарларга 5 та тавсия

13:44 / 21.05.2018 4996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон — Ислом тақвимига кўра тўққизинчи ой бўлиб, мусулмондан махсус рўзага, намозга ва руҳий тадаббурга  боғлиқ, диний тиришқоқликни талаб қилади. Иш берувчиларга бир нечта тавсияларни ҳавола этамиз, чунки қўл остидагилар бу муборак ойда рўза тутишади.

1. Рўза ишга таъсир ўтказишини тўғри тушуниш

Куннинг маълум соатларида ейиш ва ичишни тарк қилиш ҳар қандай одамга таъсир қилади.  Бу айниқса иш куниниг охирги соатларида ходимнинг меҳнат  қобилиятини сусайиши кўринишида бўлади.  

Раҳбар бу нарсани билиши керак, ва маълум амалий чоралар ёрдамида бу таъсирни юмшатишга уриниши керак. Масалан, муҳим учрашувларни куннинг биринчи ярмига белгилаш, чарчаш аломатлари кўринганда ҳодимларга дам олишга руҳсат бериш  мақсадга мувофиқ бўлади.

2.Мослашувчанлигингизни намоён  қилинг

Қуёш қанча барвақт чиқса, сахарлик қилишга улгуришлари учун мусулмонлар кунни шунча эрта бошлашлари керак. Бу ўз навбатида уйғониш ва бошқа ҳодимларга нисбатан рўзадорга  анча узундек туюладиган иш куни бошланиши учун сезиларни вақт оралиғини юзага келтиради. Хулоса шуки, бу каби узун иш куни  ўзини ёмон хис қилишига ва ишига  салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

Агар имконияти бўлса рамазонда рўза тутаётган ҳодимларингиз учун ўзгарувчан иш жадвалини қилиб беринг. Масалан, уларга ишлаш қобилиятлари юқори даражада бўлганлиги учун иш кунини эртароқ бошлашга руҳсат беринг, куннинг иккинчи ярмида ақлий ва жисмоний толиқишларни олдини олиб  ўз навбатида ишларини эртароқ тугатишга ҳам руҳсат беринг.  Эҳтимол ҳодимлар орасида бажариладиган вазифаларни тақсимоти ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керакдир. Масалан, рўзадор ҳодимдан мижоз билан ресторанда учрашишни талаб қилиб бўлмайди. Бунинг ўрнига учрашувни бошқа ерда ёки бошқа ҳодимга мижоз билан тушлик қилишни топшириш мумкин. 

3. Руҳсат сўрашганда йўқ демасликка ҳаракат қилинг.

Рўза тутувчи ҳодимлар, қўшимча дам олиш кунларини ёки  Рамазонда таътилга чиқишни сўрашлари мумкин.

Бу каби илтимосларга ижобий жавоб беришга ҳаракат қилинг жуда бўлмаса, муқобил таклифлар бериб кўринг, ўзларининг диний мажбуиятларини бажаришдан уларни махрум қилманг. Жиддий сабаб бўлмаса, бизнесингизга жиддий зарар бермаса уларга руҳсат беринг.

4. Диний эътиқод эркинлигини таъминловчи аниқ қоидаларни ишлаб чиқинг

Рамазон ойида корхонангизда мусулмонларнинг хақлари қандай кўринишда адо этилишини белгилаб олинг.  Балки аввалдан раҳбариятни огоҳлантирувчи қонун ишлаб чиқилар, ҳаммани қониқтирадиган ечимни топиш учун бу масалани ҳодим билан олдиндан маслаҳат қилиб, унга кўра рамазон  ойида рўза тутиш ҳақида огоҳлантириш керак бўлиб қолар.

Ўзлариниг диний мажбуриятларини бажарувчи ҳодимларни қўллаб-қувватлаш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак, масалан намоз учун хона ажратиб бериш, баъзи ишлардан озод қилиш улар учун имтиёзли таътил жорий қилиш кабилар.

 5. Тарғибот ва ташвиқот ишлари

Аксарият холатларда ишда рўзадор учун асосий таянч бўлиб ҳамкасблари ҳисобланади. Бошқа тарафдан, рўза тутиш ва у билан боғлиқ чарчашлик, ҳодимнинг шахсиятига таъсир қилиши мумкин. Масалан қаттиқ аасабийлашишига олиб келиши мумкин.

Раҳбар, ҳодимларининг рўза тутган киши ҳолати ва эҳтиёжларини инобатга олиб муомала қилишларини уларга тушунтириб, йўлга қўйиши мумкин.  Бунга эришиш учун ҳамма ходимларга Рамазон ҳақида, бу билан боғлиқ мусулмонларда қандай мажбуриятлар пайдо бўлиши,  бу ўз навбатида уларга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида умумий маълумотни тақдим этиш керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таровеҳ намози САВОБ Таровеҳ намозининг ҳукми нима ЖАВОБ Таровеҳ намозини Рамазон ойида Хуфтан намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқиш баъзилар мустаҳаб деган давоми...

13783 05:00 / 13.01.2017
183. Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз.Бу ояти каримани ҳам Аллоҳ таоло давоми...

3512 05:00 / 11.01.2017
Бизнинг учала имомларимиз наздида ҳар кунги рўза учун хоҳ кечасидан бўлсин, хоҳ кун яримлашидан аввал бўлсин янги ният қилиш зарурдир. Аммо Имом Зуфар, ва бошқа давоми...

3511 03:30 / 13.04.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва давоми...

4887 05:00 / 14.01.2017