1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг гуноҳлиги ҳақида (7-қисм)

22:40 / 07.04.2018 3498 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ғийбат қилиш мусулмон ҳолатдаги ўттизта зинодан оғирроқдир».[1]

Эслатма. Бу сатрлар соҳиби айтади: «Мусулмон кишининг зино қилиши кофирнинг зино қилишига нисбатан икки жиҳатдан оғирроқдир.

Биринчи жиҳат. Аллоҳ таоло томонидан кофирга иймон келтиришнинг ўзи буюрилган. Баъзиларнинг наздида фаръий масалалар, мисол учун, намоз ва рўзанинг фарзлиги ёки зино ва судхўрликнинг ҳаромлиги кофирлар учун эмас. Унга кўра, қиёмат куни мусулмон киши гуноҳи сабабли жазога тортилади. Кофир эса фақат куфри сабабли жазоланади, намоз ва шу каби ибодатларни тарк этгани ёки зино қилгани учун эмас, чунки буларнинг барчаси учун иймон шартдир. Хуллас, кофирда иймон бўлмагани учун унга фаръий ҳукмлар вожиб бўлмайди. Маълум бўладики, иймонли ҳолда зино қилиш кофир ҳолда зино қилишдан ҳам ёмонроқ экан, чунки ҳозиргина айтиб ўтганимиздек, кофир одам иймон келтирмагани учун жазоланади, бироқ зино қилгани учун азобланмайди. Мусулмонга эса зино қилгани туфайли азоб бўлади, бўлганда ҳам жуда қаттиқ азоб бўлади.

Иккинчи жиҳат. Куфр ҳолатида қилинган зинонинг кечирилиши тавбага боғлиқ эмас. Кофир куфрдан қайтиб, қалбида иймонни мустаҳкам ўрнаштирса, хоҳ зино ёки бошқа гуноҳ бўлсин – барча гуноҳлари ўз-ўзидан кечирилиб кетади, гарчи иймон келтираётган вақтида қилган зиносига дилида надомат пайдо бўлмаган бўлса ҳам. Чунки Аҳли суннанинг наздида, иймоннинг ўзи барча гуноҳларни номаи аъмолдан ўчириб юборади. Мусулмоннинг зиноси эса тавбасиз афв этилмайди. У надоматсиз пок бўла олмайди, бошқа ҳар қанча яхшилик қилгани билан зинонинг азобидан қутула олмайди. Тўғри, яхшилик қилиш кичик гуноҳни ўчиради, лекин зинога ўхшаш катта гуноҳни тавбадан бошқа амал ўчира олмайди. Маълум бўладики, мусулмоннинг зиноси кофирнинг зиносидан ёмонроқ экан. Ҳа, Аллоҳ Ўз фазлига олса, ҳар қандай бандасининг гуноҳини тавбасиз ҳам кечириши мумкин, лекин бу бошқа масала. Мана шу айтилган сабабларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисда «мусулмон ҳолатдаги» деган сўзни ишлатганлар.

Насиҳат. Деярли ҳамма зинони ғийбатдан оғирроқ гуноҳ деб ҳисоблайди. Шунинг учун бирор обрўли ёки илмли одам зино қилиб қўйса, уни жуда катта айбдор бўлди деб билиб, бадном қилишади. Бутун шаҳарда уни фосиқу фожир деб машҳур қилишади, у билан умуман гаплашмай қўйишади. Гарчи ўша одам гуноҳларига надомат билан тавба қилган бўлса ҳам, одамларнинг хаёлида у ҳақдаги ёмон фикр йўқолиб кетмайди. Аммо ўша обрўли ва илмли киши эртаю кеч одамларни ғийбат қилиб ўтирса, ҳеч ким уни фосиқ ҳам деб билмайди, бадном ҳам қилмайди. Аксинча, одамларнинг ўзи ҳам ўша ўтиришларга боради, ғийбатдан роҳатланади ва охиратини барбод қилади.

 

«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] Балхий, «Айнул илм».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўртинчи тақсим2. Либос ғийбати. Кишининг либосини ғийбат қилиш, масалан, фалончи гадойларга ўхшаб кийинади, ҳаром либос кияди, ипак кўйлак кияди, бузуқларга ўхшаб давоми...

4254 17:25 / 17.01.2018
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга давоми...

3742 21:04 / 18.02.2018
Икки неъмат бор. Ҳар бир мавжуд иккисидан чиқмас ва ҳар бир бор қилинганга иккиси лозимдир йўқдан бор қилиш неъмати ва мадад бериш неъмати. У Зот сенга аввал йўқдан давоми...

5551 13:30 / 26.06.2018
Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари ичида .Аллоҳим Албатта, мен Сендан неъматларинг заволидан, офиятинг бошқа давоми...

18321 22:09 / 04.06.2018