1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ҳозирги кундаги барча балоларга ғийбат сабабдир

15:51 / 08.03.2018 4600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мазкур гуноҳлар сабабидан ҳозирги кунда турли азоблар содир бўлмоқда. Бир шаҳарни ер ютган, бир шаҳарда қаттиқ шамол, яна бирида қаҳатчилик бўлган, баъзи жойларда сув йўқ, бошқа жойларда эса сув ҳаддан ошиб кетган, бир жой қаҳратон совуқ бўлса, бошқасида жазирама иссиқ. Баъзи жойларда одамлар кўп ҳалок бўляпти, баъзи жойда бўрон бўлмоқда, яна баъзи жойларга ўт кетяпти, баъзи жойларда қаттиқ шамол ҳали пишиб етилмаган меваларни дарахтлардан тўкиб юбормоқда. Баъзи жойда султон золимлик қилмоқда, яна баъзи жойларда вабо тарқамоқда. Буларнинг барчасига бизнинг ғийбат сингари гуноҳларимиз сабабдир. Одамлар бу ишларнинг барчасидан тавба қилишлари лозим. Уларга ҳайронман, ёмғир ёғмай қолса ёки шиддатли шамол келса, қўрқиб дуога қўл кўтарадилар, бироқ азобга сабаб бўладиган ишлардан тийилмайдилар. Ибодат ва яхши ишлардан чарчасалар ҳам, ғийбат қилишдан чарчамайдилар. Шунинг учун қилган дуолари ҳам қабул бўлмайди. Гуноҳ қилавериб, диллари қотиб кетгани сабабли ҳаргиз насиҳатни қабул қилмайдилар. Гоҳида жаннат зикр қилинса, жаннат сўраб дуо қилиб қўяверадилар, лекин унга киришга монелик қиладиган ишлардан парҳезлари йўқ. Маъруза қилувчининг насиҳатини эшитадилар-у, унинг ёнидан чиққач, яна ўз йўлларида (гуноҳ қилишда) давом этаверадилар.



«Ғийбат ўзи нима?» 
Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
Таржимон: Ёрқинжон Фозилов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шубҳали нарсага нисбатан керак бўлган муносабат бир неча хил бўлади1. Вожиб.Ўзиникими ёки ўзганикими, аниқ бўлмаган молни олмаслик.2. Мустаҳаб.Молининг кўпи ҳаром давоми...

3964 22:23 / 09.03.2018
4. Фатво сўраш мақсадида ғийбат қилиш. Олим ёки муфтийдан масала сўраётиб, бир кишининг айбини баён қилишда ҳеч қандай зарар йўқ. Масалан, .Фалончи менга нафақа давоми...

5076 17:05 / 17.02.2018
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсинПайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал салавоту дурудлар бўлсин . ,. . Абу Масъуд давоми...

5067 03:43 / 27.04.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар давоми...

4434 21:07 / 07.05.2018