1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 215-оят

14:40 / 22.02.2018 4894 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Нафақа қилган яхшилигингиз ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчига бўлсин. Нимаики яхшилик қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни ўта билувчидир», – деб айт. Бақара 215. 

Савол нимани нафақа қилиш ҳақида бўлган эди:

«Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар».

Жавоб эса кимларга нафақа қилишни ҳам баён этяпти:

«Нафақа қилган яхшилигингиз ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчига бўлсин».

Демак, яхшилик нафақа қилинар экан.

Қуръони Каримда «хайр», «яхшилик» сўзлари кўпинча мол-дунё маъносида ишлатилган. Бу жойда ҳам худди шу маънони англатмоқда.

Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-она биринчи зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳақдор ота-онаси бўлади. Ота-онасини муҳтож қўйиб, улардан бошқаларга нафақа қилишдан нима фойда бор? Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар ва ҳоказо. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган.

Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Набий алайҳиссалом бир кишига:

«Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса, аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо», – деган эканлар.

Нафақа қилиш бандадан, унинг савобини бериш, тақдирлаш Аллоҳдан. Чунки

«Нимаики яхшилик қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни ўта билувчидир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ўз ўғилларига ва Яъқуб ҳам .Эй ўғилларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг,, ndash деб, шумиллатни васият давоми...

4137 12:35 / 29.11.2017
Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг. Бақара 238. Намозларни муҳофаза этиш уларни ўз вақтида, яхшилаб, давоми...

4968 09:30 / 19.03.2018
Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг. Бас, ким икки кундан кейин кетишга шошилса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Тақво қилувчилар учун. Аллоҳга давоми...

5158 08:10 / 10.02.2018
Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрарлар. .Унда уруш қилиш катта гуноҳ. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш, унинг аҳлини ундан давоми...

5171 08:45 / 24.02.2018