1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

2- 11. Ва қачон: «Ер юзида бузғунчилик қилманг»

21:55 / 19.05.2017 4233 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ لاَ تُفْسِدُواْ فِي الأَرْضِ قَالُواْ إِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ

Бақара 11. Ва қачон: «Ер юзида бузғунчилик қилманг», – дейилса, «Биз фақат ислоҳ қилувчилармиз», – дерлар.

Мунофиқлар ўз табиатларидан келиб чиқиб, ер юзида фасод ишлар – кофирлик, гуноҳ, бузуқлик, зулм қиладилар. Агар уларга бу номаъқул ишлари эслатилиб, «Ер юзида бузғунчилик қилманг», дейилса, улар мазкур номаъқул ишларидан қайтиш у ёқда турсин, балки баланддан келадилар ва:

«Биз фақат ислоҳ қилувчилармиз», – дейдилар. Яъни қилаётган фасодларини ислоҳ – яхшилик деб даъво қиладилар.

Аммо уларнинг гаплари пуч. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб туради. Уларнинг асл баҳосини У Зотнинг Ўзи беради.

Ибн Касийр раҳматуллоҳи алайҳи Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, у киши ушбу оятни ўқиб туриб, «Бу оятнинг аҳли ҳали-ҳануз келганлари йўқ», – деган эканлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эсла, Роббинг фаришталарга .Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман,, ndash деди. Улар .Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми Ҳолбуки, биз Сени давоми...

5351 10:40 / 11.08.2017
Ва эргашганлар .Қани энди бизга бир ортга қайтиш бўлса эди, биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонар эдик,, ndash дерлар. Аллоҳ уларга амалларининг ўзларига ҳасрат давоми...

3843 08:00 / 03.01.2018
2 2. .Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир,.Яъни .Қуръони карим шундай Китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шакшубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқойдин, давоми...

3724 21:39 / 19.04.2017
Ана ўшалар расуллардир. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга давоми...

4322 13:25 / 05.04.2018