1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 104-оят

09:05 / 30.10.2017 5697 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй иймон келтирганлар! «Роъина», – деманглар, «унзурнаа», – денглар ва қулоқ солинглар. Ва кофирларга эса аламли азоб бўлур. Бақара 104. 

Ўтган оятларда мўмин-мусулмонларга кўпгина дарслар берилди. Бану Исроил билан бўлган муносабатлар айтиб ўтилди. Бу оятда эса биринчи бор мўмин-мусулмонларга:

«Эй иймон келтирганлар», – дея хитоб қилиняпти. Айни чоғда, яҳудийларнинг мусулмонларга, Исломга қарши олиб борадиган ҳийла-найрангларини, кирдикорларини фош қилишда давом этилмоқда.

«Роъина», – деманглар, «унзурнаа», – денглар ва қулоқ солинглар».

Ушбу ояти кариманинг маъносини тўлиқ ва аниқ тушуниш учун у келгунча бўлиб ўтган ҳодисаларни ҳамда қўштирноқ ичидаги у икки сўзнинг маъноларини яхшилаб ўрганиб чиқиш керак.

Имом Абу Баракот Насафий ривоят қиладиларки, саҳобаи киромлар ўрганишлари лозим бўлган нарсаларни сабоқ олсалар, Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломга «роъина», яъни «Кузатиб туринг, тушуниб, ўзлаштириб олайлик», – дейишар экан. Аммо пасткаш яҳудийлар мусулмонларни таҳқирлаш учун шу ҳолатдан ҳам фойдаланишибди.

Улар Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида ўзларининг иброний тилларида худди «роъинаа» каби талаффуз этиладиган, лекин сўкиш, масхара маъносида ишлатиладиган сўзни айтадиган бўлишибди. Сиртдан худди саҳобаи киромларга ўхшаб, «Кузатиб туринг, қараб туринг», деган бўлишади-ю, аслида ниятлари у кишини сўкиш, масхара қилиш бўлади. Шунда Аллоҳ таоло мусулмонларга «роъина» сўзини шу маънодаги «унзурна» деган лафз билан алмаштиришни буюрди. Яъни «Бизни риоя қилиб туринг» ўрнига «Бизга назар солинг» деган иборани ишлатишга амр қилди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Е, ич ва кўзинг қувонсин. Бас, бирор башарни кўрар бўлсанг .Мен Роҳманга рўза назр қилдим. Бугун инсон зотига зинҳор гапирмасман,, ndash дегин,.Яъни .Хурмодан е, сувдан давоми...

6517 17:09 / 24.06.2017
Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни биладир. Озуқа олинг, энг давоми...

4683 07:25 / 04.02.2018
Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман. Бақара давоми...

4764 09:55 / 27.12.2017
Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир. Бақара 225. .Беҳуда давоми...

4152 08:10 / 04.03.2018
Аудиолар

232365 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150828 14:35 / 11.08.2021