1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Бир ҳадис олимининг илм йўлидаги сафари (7-қисм)

16:37 / 18.01.2018 3952 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Муҳаммад Мустафо ал-Аъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбати)

Р. Шантурк: Мусулмонларнинг ваҳийни ёзиб олиш ҳамда улашишни исташларининг бир неча сабаблари бор эди. Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлиш учун уни ёзиб олишар эди. Ёзишдан бошқа яна бошқа бирор йўли бормиди

Аъзамий: Ёд олар эдилар.

Р. Шантурк: Ёд олиш жуда муҳим эди. У ҳолда нуқта ва ишоралари қандай ҳал қилинар эди?

Аъзамий: Нуқта ёхуд урғу белгиси қўлланилмас эди. Нуқта мавзусига тўхталадиган бўлсак...

Р. Шантурк: Чунки нуқтасиз ажратишнинг иложи бўлмаган ҳарфлар бор?

Аъзамий: Ҳа, албатта. Турли жойларда кўчирилган Наботий нусхаларида маълум характерларда нуқта ишлатилганини кўрамиз. Мусулмонларнинг нуқталарни Наботийлардан олганлиги айтилади. Агар Наботийлардан олишган бўлсалар, нуқталаш тизими йўқ, демакдир. Ислом даврида ҳижратнинг 22-йилида ёзилган папирус(papirus – махсус ўсимликдан тайёрланган юпқа қоғоз)лар бор. А. Грохман (A. Grohmann) нуқталарга оид бир неча характерлар борлигини кўрсатган. Бу эса нуқтанинг бўлганини ҳамда ишлатилганини билдиради. Аммо мусулмонлар ишлатмас эдилар. Аслида, Абул Асвад ад-Дуалий урғу ишораларини 1-асрнинг биринчи ярмида қўлламагунича ишлатилмаган эди.

Шу даврдан бошлаб ўрганила бошланди. Билиниши керак бўлган ҳолат шуки, одамларнинг ёзилган манбалардан ўқимаганликларидир. Ҳатто ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу ҳам бир неча Қуръон нусхасини кўплаб шаҳарларга юборар экан, унга Қуръонни тўлиқ ёд биладиган биттадан қорини қўшиб жўнатар эди. Улар эса Қуръонни ҳазрат Али ва ҳазрат Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳум сингари буюк саҳобалардан ўрганишган эди. Қорилар ҳам вазиятга қараб, ҳам ёд олганлари ҳамда Китоб нусхаси ёрдамида одамларга ўргатар эдилар.

Чунки улар бир қанча ўринларини тушунмас эди. Бир ривоятга кўра, агар бир киши ўқир экан бирор хато қилса, фақат бу хато маъно жиҳатдан раҳматни ғазабга, ғазабни раҳматга ўгирмаса, у ҳолда бу унчалик жиддий нарса эмасди. Баъзилар бу ҳукмни ҳазилга йўйишар, аммо мен буни ниҳоятда улкан раҳмат, деб биламан. Чунки Қуръонни ёддан ўқиркан, кутилмаганда бир оятнинг бошқа сурадаги бир оятга ўхшаганлиги туфайли бир сурадан бошқа бир сурага ўтиб кетишингиз мумкин. Агар ўқиётиб йўл қўйган хатоларинг туфайли жазоланасан, дейилса эди, ҳеч ким олдида Қуръонни очиб қўймасдан ўқимас эди. Катта Ҳофизлар ҳам хато қиладилар, бир сурадан бошқа бир сурага ўтиб кетадилар. Шу сабабли маъно ўзгармаган тақдирда қилинган хатоларнинг жуда катта муаммо вужудга келтирмаслиги Аллоҳ таолонинг бандаларига улкан лутфидир.

Р. Шантурк: Китобингизнинг сўзбошисида ёзилишига кўра, у Қуръони Каримни Янги Аҳд ва Эски Аҳдга қарши қўювчи бир китобдир. Фикрингизни фақатгина Қуръондан келиб чиқиб тушунтирсангиз бўлмасмиди? Нега айнан бу усулни танладингиз? Ёки бунга бирор эҳтиёж ҳис этдингизми?

Аъзамий: Ислом ва Қуръонни қоралаганларнинг барчаси ғарблик яҳудий ёки христианлар эди. Мен ҳам уларнинг китобларини то бугунгача қандай қилиб ҳимоя қилишларини кўришни хоҳладим. Кейин эса раддия беришга киришдим. Масаланинг гўзал ва нозик нуқтаси шу эдики, уларнинг китоблари билан танишиб чиққанимдан кейин унга фақат биттагина исломий манбадан бошқа бирорта китобни қарши қўймадим.

Р. Шантурк: Тўлиғича яҳудий ва христиан ёзувчиларнинг китобларига таянган ҳолда ёздингиз? 

Аъзамий: Ҳа, тўлиғича. Улар ўз китобларида Инжил ўзгартирилганини очиқчасига тан олганлар. Шарқлик руҳоний(ortodoks)лар билан черковга боғлиқ бўлмаганлар Инжилни бузиб кўрсатишган, ўзгартиришган. Бунда ҳар икки гуруҳнинг дахли бор.

Р. Шантурк: Биз ҳозиргача ёзган барча китобларингиз устида суҳбатлашдик. Энди сиздан мусулмон ёхуд номусулмонларнинг ҳадис борасида қилган ишлари ҳақида сўрамоқчиман. Бу билан ушбу ёзилган ишларга муносабатингизни ўрганган бўламиз. Мусулмонларнинг, хоссатан Девбанддаги ҳадисшунос олимларнинг ҳадис соҳасида олиб борган ишлари юзасидан нималар айта оласиз? Чунки уларнинг Ҳадисни фиқҳ ва Тасаввуф билан бирга ўрганишгани ҳақида ёзган эдингиз. Улар буни қандай амалга оширишди? Девбанддаги энг таниқли номларни айта оласизми? 

Аъзамий: Бир қанча номлар бор, аммо ҳозир бу масалага қайтиб, улар ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳақсизлик қилган бўламан. Бунинг жуда муҳим сабаблари бор. Қарийб эллик йилдан, яъни ярим асрдан ортиқ вақтни шарқшунослар билан бирга босиб ўтдим.

Р. Шантурк: Зотан, сиздан худди шу ҳақида алоҳида сўрамоқчи эдим.

Аъзамий: Ҳанафий мактабининг ҳадис илмига қўшган ҳиссаси борасида етарлича маълумотга эгаман. Аммо эллик йилдирки, бу китобларни ҳеч қўлга ололмадим. Йўқса...

Р. Шантурк: Ҳеч бўлмаса, бизга китобларнинг номларини айта оласизми?

Аъзамий: Мавлоно Анвар Шоҳ Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан ёзилган “Файз ул-Борий”, Мавлоно Шобир Аҳмад Усмон раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фатҳ ул-Мулҳим Шарҳу Саҳиҳи Муслим”и ҳамда Саҳоранфурийнинг “Базл ул-Мажҳуд” асарларини айтишим мумкин. Ҳамда Абу Юсуф Биннаврий томонидан ёзилган “Ат-Термизий шарҳи” ва шу каби яна қанча китоблар бор. Яна исмлари зикр қилиниши керак бўлган кўплаб кишилар бор, аммо фақатгина уларнинг исмларини санаб ўтишнинг ўзи етарли бўлмайди. Аллоҳ таоло куч берса, муваффақ қилса, ушбу мавзуда ҳам бир асар ёзиш ниятидаман.

Р. Шантурк: Иншааллоҳ.

Аъзамий: Юсуф Биннаврий Термизийнинг бўлимларидан 6 ёхуд 10 тасига эга. Бунинг ёнида “Туҳфат ул-Аҳвозий”нинг 4 бўлимига эга. “Туҳфат ул-Аҳвозий”нинг муаллифи мен билан битта шаҳардан. Шунингдек, отамнинг устози ҳисобланади. Фақат янги салафийларга ўхшаб, кескин эмасди. Шу хусусда бир-икки масала айтилиши лозим, уларнинг қандай айтилгани таққослаш орқали тадқиқ қилиниши лозим. 50-60 бўлимдан иборат “Ила ус-Сунан”.

Р. Шантурк: Шу ерда “Ила ус-Сунан”нинг Туркияда жуда машҳур эканини айтиб ўтмоқчиман. Бизга бир оз унинг муаллифи – Таҳановий ҳақида маълумот бера оласизми?

Аъзамий: Аслида, Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ мен иш бошлаган илк кезларда жуда машҳур сўфий эди. “Ҳалқа” деб аталар эди, билмайман, бу ерда қўлланиладими-йўқми? Яъни ҳалқаи Таҳановий.

РШантурк: Бу ерда кичик такка” деб номлаймиз, яъни Надвий оиласи. Бу Туркияда жуда таниқли ном.

Аъзамий: Надват ул-Уламо бир мактабдир. Бу мактаб Лакхнавда қурилган. Надват ул-Уламо ҳамда Девбанд ўртасидаги фарқ, Надват ул-Уламонинг араб тилига кўпроқ аҳамият беришидир. Шу боис у даргоҳни тамомлаганлар Девбандда ўқиганлардан кўра араб адабиётини яхшироқ биладилар. Аммо манбалар исломий урф мавзуси борасида уларнинг Девбандчалик кучли эканликлари айтилмайди. Надват ул-Уламода таҳсил олганлар Надвий деб аталадилар.

Р. Шантурк: Абул Ҳасан Надвий ҳамда у кишининг асарлари ҳақида қандай фикрдасиз?

Аъзамий: Унинг асарлари ниҳоятда гўзал. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳамда Ислом ҳақида ёзганларини ўқиб, ўта гўзал ҳиссиёт билан ёзилганига гувоҳ бўласиз. Мен Мисрга боришимдан олдин у киши ҳам Мисрга борган. Унинг атрофидаги кишилардан бири менга ҳам яқин эди. Мен: “Мавлоно, мен Мисрга бормоқчиман. Нима маслаҳат берасиз?” деган мазмунда бир мактуб ёздим. Вақтим жуда кам эди. Жавобини кутолмадим. Шу сабаб жавоб келмасидан йўлга чиқдим. Ўртада икки юз километр масофа борлигини билардим. Поездга чипта олиб, у киши билан учрашиш учун отландим.  

Р. Шантурк: Жуда қизиқ.

Аъзамий: Олдин у киши билан умуман кўришмаган эдим. Хонада бир неча киши ўтиришган экан. Мен Ҳасан Надвийни кўрмоқчи эканимни айтдим. Жуда салобатли бир инсон деб билар эдим; аммо қаршимда ниҳоятда содда бир кишини кўрдим. Мендан: “Кимсан? Нима хоҳлайсан?” деб сўради. Мен исмимни, нима учун бу ерга келганимни айтдим. У кишига хат ёзганимни, аммо жавобини олмаганимни айтдим. Шунда: “Мактубингга жавоб юборилди”, деб айтди. Мен билан гаплашаётган киши унинг котиби, ёрдамчиси бўлса керак, деб ўйладим. “Йўқ, жавоб мактубини олмадим”, дедим. Шунда: “Эҳтимол, энди етиб борган бўлса керак”, деди. Менга кейин бу киши Абул Ҳасан Надвий экани айтилди. У зот мендан Мисрга боришдан олдин маълум вақт Надвада қолиш-қололмаслигим ҳақида сўради. Мен ўша кезларда Азҳар жинниси бўлгандим. Бошқа ҳеч нарса мени қизиқтирмас эди. Шу сабаб: “Азҳарга бораман”, дедим.

РШантурк: У киши зоҳид инсон эди.

Аъзамий: У кишига ўхшаган бошқа бирорта зоҳидни кўрмадим. Бир Рамазонда уйига бордим. Меҳмонлари бор экан. Ифтор дастурхонига тортилган таомлар шу қадар оддий эдики, уларни берсангиз, ҳатто фақирлар ёки тиланчилар ҳам олишмас эди... У киши агар миллионер бўлишни хоҳласа, пул берадиган одамлар жуда кўп эди. Аммо у зот берилган пулларни ҳеч қачон ўзи учун ишлатмади. Фақатгина Абул Ҳасан Надвий эмас, яна қанча зоҳид кишилар бор эди. Уларнинг баъзилари атрофидаги одамлар томонидан суиистеъмол этилди. Бу фожиадир...  

Р. Шантурк: Ҳиндистонда мусулмонлар орасида зуҳд, фақирона бир ҳаётга соҳиб бўлиш урфмиди?

Аъзамий: Ҳа, аксарият кишилар оддий истиқомат ва тавозе соҳиби эдилар. Аммо ҳаммасини ҳар доим шундай, деб айтолмайман.

Р. Шантурк: Муҳаммад Ҳамидуллоҳ ҳам ҳиндистонлик. У кишида ҳам айни тавозе ҳамда хокисорликни кўрамиз...

 

Тамом  

Гулбаҳор Абдуллоҳ таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёвуддин қори Холмуҳаммад ҳожи ўғли 1912 йил ҳозирги Наманган шаҳрига туташ Ғирвон қишлоғида дунёга келди. Қиблагоҳи Холмуҳаммад 18801947 ҳожи зиёли кишилардан бўлиб, давоми...

1091 11:19 / 05 март
Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир.Абу Райҳон Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, давоми...

2565 10:30 / 01.07.2021
20 асрнинг машҳур олими ва фозили, таниқли уламо Мулла Фатҳиддин Абдуллоҳ махдум ўғли 1904 йил Наманган вилояти, Чортоқ тумани, .Кўшан, қишлоғида таваллуд топди.Отаси давоми...

3296 17:00 / 20.03.2022
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўнўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг суҳбатларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо давоми...

3901 11:20 / 24.12.2021
Аудиолар

137285 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7535 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57356 14:35 / 11.08.2021