1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

ИМОМ ҲОКИМ

21:58 / 27.04.2017 4733 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъийм аз-Зобий ан-Нисобурий ҳижратнинг 321 йилида, Робиул-аввал ойининг учинчи куни таваллуд топдилар. Ёшлик пайтларида илм олишни бошлаб, аввал оталаридан, сўнг амакиларидан дарс оладилар. Ёшлари улғайгач, ҳижратнинг 330 йили, Ироқ ва Ҳижозга сафар қилиб, ҳаж ибодатини адо этдилар. Кейин Хуросон, Мавороуннаҳрни айланиб, 2000га яқин устоз кўрадилар. Ҳижратнинг 360 йили яна Ҳижоз ва Ироққа сафар қилиб, у ердаги кишилардан ҳадис тўплайдилар. Кейин ўзлари туғилиб-ўсган Нисобурга қайтиб келадилар ва қозилик амалига ўтирадилар. Сўнгра Журжонга қози бўлиб тайинланадилар. Шунинг учун ҳам у кишини Ҳоким деб аташган.

Ибн Халликон айтадилар: «Бу зот ўз вақтининг имоми, кўп китоблар муаллифи ва фиқҳ олимларидан эдилар. Фиқҳ илмини Абу Саҳл Муҳаммад ибн Сулаймон ас-Саълукийдан оладилар».

Абу Ҳозим айтадилар: «Нисобурда Муслим ибн Ҳажжождан кейин ҳадис илмида машҳур бўлган одам Имом Ҳоким эдилар». Яна у киши: «Ҳоким ўз асрларида, ҳадис илмининг улуғ олимлари Дора Қутний, Ибн Адий, Ибн Музаффарларга тенг келадилар. Ҳозиргача на Ҳижозда, на Шомда, на Ироқда, на Тобаристонда, на Хуросонда бу шахсга тенг келадиган киши топилмайди.

Қози Абу Самҳ Абдуллоҳ ал-Асмий, агар ҳукм ишида бирор бир ишкаллик бўлиб қолса, Имом Ҳокимга мактуб ёзиб, шу ишнинг ҳукмини сўрардилар. Кейин жавобга қараб ҳукм қилардилар.

Имом Ҳокимнинг таълиф этган китоблари: «Илал», «Амолий», «Фавоидул шуйух», «Маърифатул ҳадис», «Тариху уламои Нисобур», «Мадхалу ила илми ас-саҳиҳ», «Мустадрак ала саҳиҳайни», «Музаккий ал-ахбор», «Фазоилу Имоми аш-Шофеъий», «Фазоилу Фотима», «Тарожимуш-шуйух» ва бошқалар.

Ибн Субкий айтадилар: «Тариху уламои Нисобур» китоби менинг ҳузуримда китоблар саййидидир».

Абу Саҳл ас-Саълукий, Абу Бакр Аҳмад ибн Сулаймон, Абулаббос, Даълажа ибн Аҳмад, Ибн Аҳзом, Абу Али Нисобируй, Дора Қутний ва бошқалар Имом Ҳокимнинг устозлари бўлишган, Имом Байҳақий, Абулфаттоҳ ибн Абулфаворис, Абу Зарр ал-Ҳиравий, Абу Солиҳ ал-Ҳиравий ва бошқалар эса Имом Ҳокимга шогир бўлишган.

Имом Ҳоким ҳижратнинг 405 йили вафот этдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Машҳур Қуръон ҳофизи Сайдуллоҳ қори мулла Ортиқ қори ўғли 1900 йилда Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, ҳозирги Марғилон кўчасида маърифатли хонадонда дунёга келди. давоми...

9982 14:30 / 12.05.2022
Бугун тиббиёт соҳаси ихтироларига назар солар эканмиз, унда биринчи навбатда, Европа олимларининг кашфиётлари намоён бўлишини кўришимиз мумкин. Мазкур давоми...

1534 16:39 / 27.11.2024
Маълумки, иккинчи жаҳон уруши даврида Наманган вилоятидан ҳам минглаб кишилар фронтга сафарбар қилинди. Афсуски, қирғинбарот жангларда кўплаб ҳамюртларимиз давоми...

2088 12:54 / 09.03.2024
биринчи мақола Онамнинг китобларни сотиб олишига ундаган нарса радиодаги эшиттириш бўлди. Унда марҳум Махмуд Аббос Аққоднинг1 олтмиш мингта китоб ўқигани давоми...

2956 15:00 / 15.11.2022