1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инсонга лаънат бўлсин, бунча ҳам кофир бўлди я!

11:36 / 29.12.2017 5873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бандаларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан юз буришларига ва Унинг мурувватини унутишларига, балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бошқани шерик қилишларига қарамай уларга Ўзининг битмас-туганмас неъматларини доимий равишда тўхтовсиз бериб, кенглик яратиши ғаройиб нарса эмас. Лекин банда ўзини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаси эканини била туриб Аллоҳдан юз буришда ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мурувватини унутишида давом этиши ҳақиқатда ғалати нарса.
Шунингдек, кечаю кундуз ҳар қандай ҳолатда унинг атрофида неъматларни тўхтовсиз келиб кетишини кўра туриб Аллоҳнинг марҳаматини унутиши ажойиб нарса. Аллоҳнинг бандалари итоаткор ёки гуноҳкор бўлишларига қарамай, Аллоҳнинг совғалари тўхтаб қолмаслиги ажабланарли нарса эмас, чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча бандаларига нисбатан марҳаматли Зот эканини васф қилиб қўйган.
У Ўзининг буюк Каломида шундай дейди;
«Барчага – манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари чекланган эмас.» (Исро, 20). (Барча бандаларга, яъни охиратни истаган, иймонга келиб, ибодат қилиб, керакли саъй-ҳаракатларни қилганларга ҳам, дунёни истаб, иймонга келмай, исён қилиб, гуноҳкор бўлиб юрганларга ҳам Робингнинг атою неъматларидан берамиз. “Тафсири ҳилол”.)
Лекин ниҳояси йўқ ҳайрат банда ўзини яратган Мавлоси Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эканини билиши, ўзи учун еру осмондан туҳфа этилаётган неъматнинг масдари ва манбаси фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан эканига ақли етиб ўйлашидир. Ҳолбуки, у бу марҳаматлар ва неъматлар тўхтаб қолса инсон ҳалок бўлишини билади ва яна у Аллоҳнинг дастурхони ёзилгани ва унинг яхшилик совғалари тўхтамаётганини кўриб турибди, шунга қарамай, сиз уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан юз бураётганини, буйруқларидан бўйин товлаётганини, унга буюрса, бош тортаётганини, бирор нарсадан қайтарса, қайтариқларига қарши қўзғалон қилаётганини, ўзининг ва динининг душманларига илтифот кўрсатмасликдан огоҳлантирса, эьтибор бермай, уларга илтифот қилаётганини, Унинг насиҳатини олмай, фақатгина уларнинг насиҳатини олаётганини кўрасиз.
Мана шу ажойиб ғалати нарса, эй дўстларим.
Бу бизнинг ҳолимиз...
Назар солиб осмондан ёмғир ёғаётгани ва унинг совғалари инсонга тўхтовсиз келаётганини кўрамиз. Ҳолбуки, инсон Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло агар ўзининг бу совғасини бир муддат тўхтатиб қўйса, бу инсонларни ботқоқликдан сув излаётган чивинга ўхшаб қолишларини билади.
Бу банда Аллоҳ таоло ортиқ кўрган бандаларига мўл-кўл ризқ етказиб бериши учун ўз ерини бўйсиндиришда қандай давом эттирувчи эканини кўриб турибди.
Банда буни кўрса-да, Аллоҳ азза ва жалладан юз бурувчидир.
Аллоҳнинг шариатига чақирилса, ундан аччиқланиб ўзига ўхшаш одамларни, балки душманларининг кўрсатмаларини қидиради.
Аллоҳ таоло унга Ўзининг илоҳлигини, унга мукаммал мурувват кўрсатишини ва у буларни тан олиб шукр қилиши лозимлигини эслатади. Лекин у бошини гоҳ ўнгга, гоҳ чапга буриб Аллоҳнинг унга кўрсатган мурувватини унутганга солади ёки билмаганга олади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг илоҳ эканини инкор этиши кибрланиш юзасидан бўлмаса-да, Аллоҳнинг мурувватини унутади.
Инсон воқелигидаги биз кўраётган бу ҳодиса кимдир тасаввур қилиши мумкин бўлган энг ғалати нарсадир. Чунки биз инсоннинг ҳақиқатини  таниммизки у  ҳис-туйғуга, сезги ва дидга эга. Бундай ҳайратомуз воқелик олдида инсоннинг сезгирлиги қаерда қолди?
Аллоҳнинг осмонига назар солинглар, унинг яхшиликлари ер билан қандай узлуксиз муносабатда бўлмоқда? Аллоҳнинг бандаларига ёки ернинг турли жойларида юрган уларнинг кўпчилигига назар солинглар, Аллоҳга гуноҳ қилишга ва такаббурлик билан Аллоҳнинг чегарасини босиб туришга улар қанчалар ташна?!  Аллоҳ билан ислоҳга келишга чақирилаётган бу одамларга назар солинглар. Манманлик билан бўйин товлаб, Аллоҳга такаббурлик қилишда ва ундан юз буришда давом этмоқдалар. Уларнинг ҳар бири агар осмондан тушаётган ва ердан чиқаётган бу неъмат бўлмаса, Аллоҳ таолога такаббурлик қилаётган инсон ер юзида юрган энг жирканч маҳлуққа айланишини яхши билади. Бундан ҳам ажабланарли иш борми?!

Шунинг учун агар Аллоҳнинг хитоби вақти-вақти билан бизга ўзимизни Аллоҳга қайтиб, у билан ислоҳга келишимиз зарурлигини, Аллоҳнинг илоҳ эканини тан олиб, унинг неьматларига шукр қилишимиз муҳимлигини эслатиб турмаганида, инсон гоҳида унутиб қўяди-да, деган бўлар эдик.
Инсон унутувчи бўлгани учун ҳам инсон деб номланган.
Лекин кечаю кундуз эслатмалар қулоқларимиз остида жаранглаётганини ҳаммамиз яхши биламиз. Шунга қарамай, эслашдан бош тортамиз.
Бу нарсаларни бизга эслатишни хоҳлаган кишига йўлиққанимизда, аччиқланиб бош тордик. 
Ошкора бўйин товлаб бизга душманлик қилаётган ва қулга айлантираётганлар томонга юзландик. 
Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб, уларни дўст қилиб оламиз.
Инсонн бундай қинғир ишда давом этиши сиз кўраётган энг ажабланарли ҳолатдир, ваҳоланки, Аллоҳ таолонинг ушбу хитоби доим у билан бирга:
«Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Аллоҳдан бошқа сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган холиқ борми? Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён кетмоқдасиз»?! (Фотир, 3).

Аллоҳнинг хитоби доим биз билан бирга бўлса-да, биз ундан юз буриб қочамиз.

Аллоҳ таоло бизларни мақталган гўзал хулқ-атворга ундайди, биз эса бундай мақталган одоб-ахлоқлар билан олишамиз.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизларни ўзининг буйруқ ва чегараларида туришимизни, уй ва бозорларимизда уларнинг қўриқчиси бўлишимизни буюради, биз эса Аллоҳ буюрган ишдан юз бурамиз, тескарисини қилишга куч билан интиламиз.

Аллоҳ ўзининг лутфи билан мурувватини билишимизни ҳамда унга шукроналик билан яқинлашишимизни эслатади, биз эса бу насиҳатдан бош тортиб, ўзимизнинг ҳавойи нафсимизга мойил бўламиз.

Шунга қарамай, Аллоҳнинг нидоси айтади: 
«Барчага – манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари чекланган эмас.» (Исро, 20).

Биз бошимиздан ўтказаётган бу бедаво дарддан халос бўлишимиз учун чора йўқ, фақатгина бир йўли бор, у ҳам бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг солиҳ бандаларидан иборат оз сонлик жамоат Аллоҳнинг остонасида ёлвориб ўша адашганларни, балки кўпдан кўп йўлдан озганларни Аллоҳнинг йўлига қайтишларига ёрдам беришини Ўзидан сўрашдир. 
Аллоҳга қасамки, инсон шу кунларда кўчаларда юрган вақтида ўзини баланд олиб кеккаяди. Қаерга борса, қаёққа қараса, атрофида ёйилган Аллоҳ азза ва жалланинг неъматларини кўради. Кейин бизларни яратган Мавлойимиз тўхтовсиз иззат-икром кўрсатиб, чексиз неъматларини юбораётган бу одамларга назар солса, уларни такаббурлик билан Унинг шариатидан четга оғаётганларини, эҳтимол Унинг сўз ва насиҳатларини мазаҳ қилаётганларини кўради.

Аллоҳни ўзининг бандаларига қилаётган муносабатини кўринг, кейин бандаларни ўзларини яратган Мавлоси субҳанаҳу ва таолога қилаётган муомалаларини қаранг.

Аммо Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қудратли, барчанинг устидан ғолибдир. Агар олса қудратли, ғолиб олувчининг олиши билан оладиган олий қадар, улуғдир. 
Унинг бу неъматларни йўқ қилиб юборишидан ва буларнинг ўрнига турли хил балолар ва ҳалокат сабабларини ёғдиришидан бирорта ман қилувчи тўхтатиб қололмайди. 
Булардан Уни ким тўхтата олади? У қудратли бўлса.... Аммо биз Аллоҳга такаббурлик қиладиган ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг насиҳатларини рад қиладиган ожиз ва кучсиз гумроҳ бандалармиз.

Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни тарк этса, агар биздан ўзининг совғаларини тўхтатиб қўйса, инсонни ҳоли нима бўлади? Аллоҳ азза ва жаллага такаббурлик қилаётган бу инсоннинг ҳоли нима кечади? У ҳақда Аллоҳ бундай деган; 
Ва инсон заиф яратилгандир. (Нисо, 28).

Мана шу инсон агар ундан Аллоҳнинг инояти тўхтаб қолса, Аллоҳга қасамки, ботқоқликда изғиб юрган чивин ҳам ундан кучлироқ саналади. Ҳа, шундай. 
Бу ҳақиқатни исботловчи далилларни ўзларингиз кўриб турибсизлар. Агар Аллоҳ таоло ушбу ҳашаротлардан бирини бирортамизга ҳукмрон қилиб қўйса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бундан қайтаришга ниманинг кучи етади?

Таъна қилишимизга қарамасдан, Аллоҳ таоло бизга иззат-икром кўрсатиб ўзининг неъматларини бераверади, У қудратли зотдир. Аммо биз.... Унга таънамиз билан юзланамиз, унинг кўрсатган иззат икромига норозилигимиз билан унга рўпара турамиз. Унинг васият ва насиҳатларини рад қилиш билан кўришамиз. Ҳолбуки, биз кучсиз, заифмиз. Агар биз кучли бўлганимизда, ўзимизнинг норозилигимиз ва такаббурлигимизда шу кучга таянган бўлар эдик? Лекин ҳой сен, сенинг бу норозилигинг сармояси нима? Сенинг бу такаббурлигинг дастмояси нима? Сенга Аллоҳ насиҳат қилганида, бу насиҳатдан уф тортишинг сабаби нима? Сенинг саромоянг нима ўзи?

Агар Аллоҳ сенга ўзининг куч-қудрати билан тажалли этишни истаса, кўрасан, сен бу таъналарингни бир лаҳза давом эттира оласанми? Бу такаббурлигингда бир сония собит туришга кучинг етадими? 
Шундай экан, арзимас, кучсиз бу инсон нимасига такаббурлик қилади?! Ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган бу махлуқ нимасига ишониб қудратли Аллоҳга қайсарлик қилади?! Шундай бўлса ҳам, қудратли бу зотга қаранглар, кучсиз такаббурларга қандай муносабатда бўлмоқда, улардан ўз раҳматларини тўхтатиб қўйгани йўқ. Бу заифларга қаранглар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қандай муомала қилмоқдалар?

Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.

 

Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси.
13 декабр 1996 йил.

Эшонгузар жоме масжид имом хатиби 

Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгги вақтларда Интернет тармоқларида айрим нохушликларни ислом шиорларига боғлаш ndash .имом ундай бўлди,, .масжид бундай бўлди, дейиш ҳолатлари учраётгани ижобий давоми...

1639 11:06 / 23.05.2019
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта қизлари, яъни Зайнаб, Руқайя ва Умму Кулсумлар оталаридан аввал дорилбақога риҳлат қилишган. Руқайя ва Умму давоми...

1178 12:03 / 01.11.2020
Сўфилардан бири халқнинг ўзига эътибор бермоғи учун бошидаги саллани улкан қилиб ўради ичини бўз бўлаклари билан тўлдирди. Табиийки, бу ҳайбатли саллани давоми...

2722 08:09 / 11.11.2018
Холивар сўзи инглизча holy war .илоҳий уруш, жумласидан ҳосил бўлган. Турли ақидалар, мафкуралар, парадигмалар ёки брендлар тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтадиган давоми...

1791 15:59 / 18.01.2022