1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мукаммал қуллик

17:44 / 11.09.2017 5336 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қул эмас ул ким – зарб остида инграган,

Ғарибу нотавон эмас ул ким – якка-махов яшаган,

Маҳрум эмас ул ким – бир бурда нон сўраган.

Аммо ул ким қул, маҳрум, ғарибу-нотавон,

Гар нафс истагин қилди равон.

(Лопе де Вега)

Одам нафси бир-бирига қарама-қарши турган икки қирра ўртасидадир: ассертивлик (ташқи таъсирдан мустақиллик) – у тўсиқларни енгиб ўтишдаги кучдир ва унинг тескариси – конформизм (комфорт зонасидан чиқиб кетмаслик учун инсонни ушлаб турувчи фактор) орасида. “Енгиб ўтиш” тушунчасининг маъноси, авваламбор, дунёвий фитна-лаззатлардан мустақил бўлмоқ учун ўз-ўзини чеклашдир. Бу эса тушунарли – ахир, тоғнинг чўққисига чиқмоқни истаган киши, биринчи навбатда, пастга тортмаслиги учун ўз юкини енгиллаштирмоғи лозим. Конформизм эса, аксинча, статус-кво – яъни ҳаммасини ўз ҳолида қолдиришга мойиллик бўлиб, ҳар қандай фаол ҳаракатга бўлган интилишнинг томирига болта уради. Аммо шу ерда юксак мақсадлар билан бўладиган олишувга яна бир иштирокчи – жамият қўшилади. Айнан ўша, иллатларимизни озиқлантиргани ҳолда бизни кўринмас ва нуфузли “система”га қарам қилиб қўйган, ҳар биримизни маълум даражада унинг қулига айлантирган жамият. Ва биз ҳозир ўша, бир қарашда аҳамиятсиз бўлган, аммо бизни тутқунликда тутиб турадиган факторлар ҳақида гаплашамиз.

Танганинг жаранглаши

Инсоний иллатларнинг энг кўзга кўрингани ҳамон мол-дунёга ҳирс қўйишдир. Қадимда жиноятларнинг кўпи пул, мол-дунё сабабидан бўлган бўлса, аҳвол ҳали ҳам ўша-ўша – буларнинг сеҳрига кишилар ҳамон учрамоқдалар.

Лондон университети коллежи профессори Адриан Фернхам ўз касбдоши Марк Фентон O’Криви билан биргаликда инсоннинг пулга муносабатини ўрганиш бўйича қизиқ тадқиқот ўтказдилар. Маълум бўлдики, инсоннинг пул билан муносабати тўрт хил бўлар экан. Биринчиси – пул қувват сифатида қабул қилинади, иккинчиси – пул саҳийлик манбаи, учинчиси – пул хавфсизлик манбаи ва тўртинчиси – пул бу эркинлик (мустақиллик). Энг оммавий тус олган ҳолат – харж қилинаётган пуллардан безовта бўлиш ва хотиржамликни ҳис этиш учун нарса харид қилиш бўлиб чиқди. Тадқиқот яна шуни кўрсатдики, ёшлар пулни тўғри сарфлашни яхши эплолмас эканлар, чунки харажатларни режалаштириш одати уларда шаклланмаган бўлар экан. Бундан ташқари, олимлар қуйидаги ҳолни кузатишган: пулларга хавфсизлик манбаи сифатида қаралса, бу молиявий муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилар экан. Аксинча, киши учун пул ҳукмронлик манбаи бўлса, кўнгилсизликка учраш хавфи ортар экан.

Шу ўринда бир ҳадис ёдга тушади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят этилади: “Зулмдан эҳтиёт бўлинг, дарҳақиқат, Қиёмат кунида у зулматга айланадир ва бахилликдан эҳтиёт бўлинг, у сиздан аввалгиларни ҳалок этди. У уларни қон тўкишга ва маън этилганни рухсат этишга етаклади”. (Муслим)

Ақлдан озган Икар

Муаммолардан “ўзга дунёга” учиб кетиш, ҳаётни вақтичоғликда ўтказиш асло янгилик бўлмай, бунинг боши қадим Шумер цивилизацияси (тахминан милоддан 5 минг йил аввал)га бориб етади. Айнан шу  даврга оид қазилмалар ичидан гиёҳванд моддани таёрлаш ҳақида маълумот топилиб, бундай модда «gil», яъни “қувонч” (ном оригинал эмас экан-а?) деб номланган экан. Тиниб-тинчимас ўша археологларнинг уринишлари билан “самоларда сайр қилишни” қадимги римликлар, юнонлар ва скифлар ҳам хуш кўришгани ҳақидаги маълумотлар бизгача етиб келди. Бироқ ўтмишдаги бундай моддалар ҳозирда учрайдиган турли-туман навлилари олдида ип эшолмайди. Бугун дунёни кокаинга қарамлиликдан ташқари спайс эпидемияси қамраб бораяпти, унинг қурбонлари йилдан йилга ортиб кетяпти. АҚШнинг Чикаго шаҳридаги “Фейнберг” тиббий маркази мутахассислари чекиладиган қоришмалар ва марихуананинг инсон организмига таъсирини ўрганиш бўйича ноёб тадқиқот ўтказдилар. Бу учун улар ўсмирлардан уч гуруҳ тузишди: биринчи гуруҳга соғлом болалар, иккинчисига каннабис (марихуана)га қарам бўлиб қолганлар, учинчи (тажриба) гуруҳга шизофрения билан касалланган болалар киритилди. Тест якунлари бу муаммонинг қизиқ ракурсини очиб берди: кашандалик балосига мубтало бўлганларнинг вазифа бажариш натижалари соғлом тенгқурларига нисбатан 37% га ёмонроқ бўлиб, шизофрения диагнозли болаларнинг натижаларига мувофиқ келди. Кейин учала гуруҳдагиларнинг бош мияси МРТ қилиб текширилди ва марихуана чекиш миянинг айнан шизофрения билан кассалланганларда нуқсонли бўладиган ҳудудларини нишонга олар экан. Бу инсон миясидаги хотира ва фикрлаш учун жавобгар жойлардир; каннабис чекиш оқибатида улар атрофияга учрайди ва ишлаш қобилиятини йўқотади. Бундан тинчини йўқотган кашандалар ҳар нарсага тайёр бўлиб қоладилар. Гиёҳванд моддаларни сотадиганлар эса, болалар тирик экан, ҳолатдан унумли фойдаланадилар. Улар учун кашандалар даромад манбаи, холос. “Бу бизнинг бизнесимиз!” – деб ўзларини оқламоқчи ҳам бўладилар. Гиёҳвандликдан тузалиб кетиш (махсус реабилитация марказларида даволаниш) ҳаммага ҳам насиб қилмаслиги боис, гиёҳванд моддалар бизнеси оммавий қирғин қуролларининг энг ашаддийси бўлиб қолмоқда.

Порнография

Ифлос китобларни камдан кам чанг босади. Қадимги Рим шоири Ювенал Рим давлатини ўша пайтда бошқарганларнинг оддий одамларни қарам қилиш усулларини тушунтирмоқ ниятида “нон ва томоша” иборасини киритди. Бу ибора машҳур бўлиб кетди. Замонавий “қул”ларни исканжада ушлаб турувчилар учун ҳам томошалар муҳим воситадир, зеро, яхши реклама мўъжизавий натижаларни келтиради. Шунинг учун ҳам инсонни қарам қилиш воситаларини тилга олганда, порноиндустриядек мега-фойда келтирадиган, уятли нарсаларга эшикни ланг очиб қўйган соҳани тилга олмаслик жуда нотўғри иш бўлади.

Бунинг оқибати не?

Машҳур социолог В.Л.Маршал ва бошқалар бу соҳада тадқиқотлар ўтказиб, жинсий зўравонлик ва педофилияга қўл урганларнинг сал кам ярми жиноят содир этиш олдидан порнография томоша қилганларини аниқлашди. Циллман ва Брайант  (Dr. Zillman and Dr. Bryant) ларнинг кузатишларига қараганда эса, мунтазам порнография кўриб турувчилар аёлларга нисбатан бемеҳр ва шафқатсиз бўлиб қоладилар, бу уларга нисбатан жинсий жиноят содир этишларини осонлаштириб қўяди. Иш шунгача бориб етадики, туппа-тузук одам ногоҳ жиноятлар содир эта бошлайди.

Сўнгсўз

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этиладики, Расул соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Олов нафснинг ортида яширингандир, Жаннат эса – хуш кўрилмаганнинг ортида”. (Бухорий, Муслим).

 Бу сўзларга қўшимча қилишга ҳожат йўқ. Инчунин, Аллоҳ таолодан бизни қулатадиган маъсиятлардан, зарарли нарсалардан ўз паноҳида асрашини сўраб қоламиз.    


Шокир Шарипов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир фақир киши бор эди. У бировнинг қўлида ходим бўлиб ишлар, ўз ишида ихлосли, ишларини пухта, комил қилиб бажаришга уринарди. Шу билан бир қаторда онаси, аёли ва давоми...

1940 14:00 / 23.11.2022
Ризқ талаб қилиш одамлар учун раҳматдир. Улар бу ишни ўзларига ризқ етиб келгунча нафсларига таскин бериш учун қиладилар. Зотан, нафс муҳтож бўлса, қўлида фазл бор давоми...

5391 09:00 / 02.08.2021
Аллоҳ таоло.Эй Набий Жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт, жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга давоми...

9570 17:43 / 15.04.2017
Бир қишлоқда кекса одам бор экан. Жуда қашшоқ эмишу, лекин қирол ҳам унга ҳасад қилармиш. Фақир кексанинг тилларда достон бўлган оппоқ оти бор экан. Қирол шу отга давоми...

3662 11:00 / 24.07.2022