1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Қизлар уйимиз меҳмони

17:00 / 30.07.2022 4119 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бойлардан бири боғ сотиб олди. У боғига қараш учун Муборак исмли хизматкорни боғига қўйди. Бир қанча вақт Муборак боққа қоровуллик қилиб, катта-кичик ишларига қараб юрди. У гўё хизматкор эмас, боғнинг эгасидек эди.

Бир куни бой боғидан хабар олгани келди. Анорлар ғарқ пишган эди. Бойнинг анорга ҳаваси келиб Муборакка анор узиб келишини айтди. Муборак анор узиб келди. Анор нордон эди. Бой:

- Бу анор нордон экан. Менга ширинидан олиб кел!-деди.

Муборак яна бориб анор узиб келтирди. Униси ҳам нордон чиқди. Бой ғазабланиб деди:

- Бу боғдаги ширин анор билан нордон анорни ҳалигача билмайсанми?!

Муборак:

- Йўқ, деди.

Бой сўради:

- Нега билмайсан?

Муборак деди:

- Мен ундан еб кўрмаган бўлсам, қандай билишим мумкин?!

Бой сўради:

- Нега еб кўрмадинг?

Муборак деди:

- Чунки сиз бунга рухсат бермагансиз!

Бой боғбон йигит ҳақида суриштирди. Истихора қилиб кўрди. Йигитнинг ростгўй ва ҳалол йигит эканлиги аниқ бўлгач, унга қизини никоҳлаб берди. Мана шу муборак никоҳдан ўша даврнинг энг буюк олими Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ туғилди!

Аллоҳ таолонинг ўликдан тирикни чиқаришида ҳақиқатан ва мажозан шак йўқдир. Яъни, Аллоҳ кофирнинг наслидан мўъмин, мўъминнинг наслидан кофирни чиқаради.

Иброҳим алайҳиссалом Озарнинг наслидан эдилар. Саҳиҳ қавлларга кўра, Озар Иброҳим алайҳиссаломнинг отаси бўлган. Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли кофир бўлди. У мурсаллар шайхининг ўғли эди. Иш меросхўрлик эмас. Мўъминдан мўъмин чиқади, кофирдан кофир чиқади деган қоида ҳам йўқ.

Аслида қоида мана шу. Қолганлари истисноли ҳолат деса ҳам бўлаверади.

Фарзандларимиз мисоли бир экин. Биз нима эксак шуни ўрамиз. Аммо оз ҳолатларда тарбия қилсакда тарбиямиз ҳосилини олиш имкони бўлмай қолади. Баъзан бепарво бўлсакда, бепарволигимиз оқибатини тотмаслигимиз ҳам мумкин.

Қиссадаги бой буюк ва теран фикрли инсон экан. У қизини биттагина анор масаласида Аллоҳга хиёнат қилмайдиган оддий ишчига турмушга беришга рози бўлди. Билдики, биргина анорда Аллоҳга хиёнат қилмаган киши аёл масаласида умуман хиёнат қилмайди. Мана шу тушунча ва омонатни ўз ўрнига қўйиш бизга замонаси фақиҳи, илм осмонида ўчмас юлдуз Абдуллоҳ ибн Муборак каби даҳони берди.

Қизлар пули кўпга бериб юбориладиган мато эмас. Улар омонат. Уларни ўз эгаларига топшириш лозим. Ким қизини диёнатли, солиҳ йигитга берса демак омонатни адо қилибди. Ким қизини хулқи ва динини суриштирмасдан, биринчи келган кишига бериб юбораверса омонатга хиёнат қилибди.

Қизлар уйимиз меҳмони. Яқинда улар кетиб қолишади. Меҳмонингизга жавоб беришга шошилманг. Уларни фақатгина муҳофаза қиладиганларга узатинг!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кунларнинг бирида тулки ўзи овлаган ҳайвонни тановул қилаётганда ўлжанинг кичик суяги унинг томоғига тиқилиб, юта олмади. Томоғида қаттиқ оғриқни сезиб, давоми...

2022 11:00 / 08.09.2023
Автобус ҳар кунги одатига кўра ўз йўналишида ҳаракатланарди. Кунларнинг бирида унга бўйи салкам икки метр келадиган гавдали киши чиқди. Кўринишидан курашчига давоми...

1734 11:39 / 24.09.2024
Кекса қурувчи бор эди. Муассаса раҳбаридан нафақага чиқаришини сўради. Қолган умрини аёли ва фарзандлари билан ўтказмоқ учун. Раҳбар кекса устанинг талабини рад давоми...

1521 14:24 / 16.05.2025
Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

5121 17:43 / 10.11.2017
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021