1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ширинсўз қалбларнинг калитидир

09:00 / 28.02.2023 2364 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган эди. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади. Корхона мудири қоровулдан: «Бу ишчининг бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмасдан, ишхонада қолганини қаердан билдинг?», деб сўраганида, у: «Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб тополмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим», деб жавоб беради.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: «Одамларга ширинсўз бўлингиз!», деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади.
Жаннат сиз каби яхшилик қилувчиларга муштоқдир!


Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлган яҳудийни кўргани борар эдилар.Абу Бакр розияллоҳу анҳу кўр кампирнинг уйини супурар, овқатини пишириб берар давоми...

2456 16:00 / 28.06.2021
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, юртимиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан тараққий этиб боряпти. Бир томондан давоми...

5666 22:12 / 23.11.2017
Дунёдаги энг ёши улуғ аёлнинг бошидаги рўмоли, уни .Гиннеслар китоби,га ёзилишидан тўсиб қолди. Марям Аммашнинг уйида унинг умрини тасдиқловчи туғилганлик ҳақида давоми...

5274 11:00 / 07.09.2021
Кунларнинг бирида тулки ўзи овлаган ҳайвонни тановул қилаётганда ўлжанинг кичик суяги унинг томоғига тиқилиб, юта олмади. Томоғида қаттиқ оғриқни сезиб, давоми...

2001 11:00 / 08.09.2023