1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сувимиз покми?

10:35 / 18.08.2017 4881 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир биродаримиз ичаётган ва тозалик учун ишлатаётган сувимизни ктаҳлилация ва шунга ўхшаш сувларни қайта ишлов бериб яни қанчадир муддат тиндириб, ҳар хил дорилар солиб қайта ишлаб сўнгра бизларга беради, деб қолди. Мени хавотирга солган нарса, ажабо, бу сувнинг ҳукми қандоқ эканлиги. Шу тариқа берилаётган сувлар покми?

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Бундай сувни ишлатиш мумкин.

Оқава сувларни тозалагандан кейин улар ила покланиш ҳақида

Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ҳамд бўлсин!
Ортидан Набий келмайдиган зот–саййидимиз ва Набиййимиз Муҳаммадга саловоту салом бўлсин!
Аммо баъду:
Робитатул Оламил Исломийнинг Ислом Фиқҳи Академияси кенгаши ўзининг Маккаи Мукаррамада, 13 Ражаб, ҳижрий 1409 йил, душанба кунидан то 20 ражаб, ҳижрий 1409 йил, якшанба кунигача (мелодий 1989 йил 19 февралдан мелодий 1989 йил 26 февралгача) бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида оқава сувларнинг тозалангандан кейинги ҳукми ҳақидаги саволни кўриб чиқди. У билан тоҳарат ва ғусл қилиб нопокликни кетказса бўладими? У билан нажосатни кетказса бўладими?
Кимёвий йўллар билан тозалаш бўйича шуғулланувчи  мусулмон, адолатли, содиқлик ва омонатдорликда ишончли мутахассислардан сўраб-суриштирилгандан кейин, мазкур сувдан нажосатни кетказиш тўрт босқичда: сизилтириб, ҳаводан ўтказиб, микробларни ўлдириб ва хлор билан зарарсизлантириб амалга оширилиши маълум бўлди. Шундай қилиб, сувнинг таъмида, рангида ва ҳидида нажосатнинг асари қолмайди.
Кейин Академия қуйидаги қарорни қабул қилди:
Агар оқава сувлар зикр қилинган ва унга ўхшаш йўллар билан тозаланса ҳамда таъмида ҳам, рангида ҳам, ҳидида ҳам нажосатнинг асари қолмаса, пок сувга айланади. У билан бетоҳаратликни ва нажосатни кетказиш жоиздир. Бунга асос, кўп сувга нажосат тушган бўлса, ўша нажосатнинг ундан кетиши ҳамда асари қолмаслиги ила у сув покланади, деган фиқҳий қоидадир.
Саййидимиз Муҳаммадга, оила аъзоларига ва саҳобаларига саловоту саломлар бўлсин!
Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Жумъа намозида, имомнинг хутбасидан олдин 2 маротаба айтиладиган азонни Доғистонлик бир мусулмон уламонинг мақоласида .бидъат, деб ёзилганини давоми...

3210 21:09 / 25.04.2016
Агар киши ўлганидан кейин унинг хотини бошқа кишига турмушга чиқса ва бирга ҳаёт кечириб, вақти келганида улар ҳам вафот этишса, сўнгра учовлари жаннатга киришса, давоми...

7849 18:50 / 24.04.2017
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Нонни билмай босиб олса, катталар тавоб қилrdquo дейди. Нон улуғми Илтимос батафсил тушунтириб берсангиз, олдиндан давоми...

7638 23:00 / 16.05.2017
Ассалому алайкум Агар бир балоғатга етмаган ёш болани ўлим ҳолатидан, яъни поезд тагиданми ёки сув ичиданми қутқариш мумкин, лекин қутқарса ўзи ўлишини билиб у давоми...

3793 10:24 / 06.03.2019