1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бир аёлнинг фиғони

21:14 / 24.04.2016 4334 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда эрининг бевафолигидан куйган, икки фарзанди билан оғир ҳолатда қолган ёш аёлдан мактуб олдим. Мактуб эгаси бахтли яашаб тургани, ҳамма нарса гўзал бўлгани ҳақида батафсил ёзган. Аммо эри бир сафарга бориб келганидан кейин кўнгли хира бўлгани, унинг телефонидан бегона қиз билан ёзишмаларни кўриб қолгани, ўша қиз уни йўлдан ургани, шундан кейин ҳамма нарса тескари кетгани, кўзига дунё қоронғу кўринаётгани, нима қилишини билмай менга мактуб ёзганини айтган.
Ўша келинга ва у кишига ўхшаганларга ҳамдард бўлиш билан бирга ҳаммага ибрат бўлиши учун у кишининг рухсати ила аёл – қизларга мурожаатини эълон қилишни лозим топдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Жавоб - Сизнинг ҳолингиз тушунарли. Эрнинг ҳолига қаранг. Тузалган бўлса, кечирсангиз яхши бўлади. Астағфируллоҳни кўп айтинг. Агар рухсат берсангиз, қизларга ёзган гапларингизни, сизни очиқ айтмай, бир аёлдан дея сайтга чиқарар эдик.
- Ассалом алайкум шайх ҳазратлари. Жавобингиз учун раҳмат. Қизларга ёзган гапларимни чоп этсангиз, бундан факат хурсанд булардим. Агар менинг шу ёзганларим кимнидир инсофга чакирса, кимнидир тўғри йулга бошласа, ўзимни озгина бўлсада эзгуликка ҳисса қушган деб билардим. Ёзганларимни чоп этишга лойик деб билганиз учун катта рахмат.
Мана ўша ғам-андуҳ тўла мурожаат:

"...Iltimos Shayx xazratlari javob yozing kutaman! Shu urinda qizlaga etadiganim bor edi. Iltimos qizla shaningizga dog tushurmang, kimnidir oilasini, muqaddas dargoxini buzmang, sizlar uchun 2 kunlik ermak kimnidir hayotini ostin ustin kiladi, kimlarnidir etim, kimlar`nadir baxtiqaro, yana kimnidirhor kiladi.Oxiratdan kurkib, pok imon bn yashanglar,guldek kizla guldek oilaning bekasi bulinglar, zino, hiyonat, buzuqlik shu paytgacha hech kimga baxt keltirganamas. Uzingizni Xudoning gazabidan asrang. Hammaga Ollox uzi insof bersin".

Ушбу масала бўйича фикр билдиришга барчани чорлаймиз. Оилаларимиздаги бу каби нохушликларни бартараф қилиш барчамизнинг бурчимиз. Марҳамат фикр билдиринг. Бу каби нохушликларни оилаларимиздан четда бўлишига ҳисса қўшинг. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволУстоз Ҳазратлари, мен Ҳазрати Баширrdquo китобини ўкиш вақтида режаул ғойиблар, чилтонлар, хафтанлар ва ситанлар ҳақида ўқиб қолдим. Улар ҳақида Амир Темур давоми...

4919 18:40 / 23.11.2017
САВОЛ Фарзанд туғилгач отаона унга суюб исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва маросимлар давоми...

9964 18:50 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Сиздан бир саволни сўрамоқчи эдим. Бу саволни беришимнинг ўзи нотўғрими ёки тўғримиndashўзим билмайман. Агар нотўғри савол давоми...

3356 16:34 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим ўрта мактабда чет тилидан дарс беради. Яқинда бир диндан илми бор дўстим аёл кишининг овози ҳам аврат ҳисобланади, деб давоми...

2166 11:59 / 13.11.2018