1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Бугун «Бунёдкор» ютқазса, хотиним талоқ бўлсин», деса?

14:24 / 24.05.2016 4115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзига боғлиқ бўлмаган нарсага боғлаб туриб талоқ қўйса, талоқ тушадими? Масалан, «Бугун «Бунёдкор» ютқазса, хотиним талоқ бўлсин», деса? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Ўзига боғлиқ бўлмаган нарсага боғлаб туриб талоқ қўйса ҳам, барибир, талоқ тушаверади. Ҳаттоки, ҳазиллашиб талоқ қўйса ҳам, рост талоқ қўйган ҳисобланади. Талоқни бирор нарсага боғлаб қўйишни арабчада «таҳлийқ» дейилади. Бунда талоқни келажакда бирор ишнинг содир бўлишига боғланган бўлади. Мазкур боғлаш «агар», «қачонки», «вақтики» каби шартни ифода қилувчи лафзлар билан бўлади.

Талоқни боғланган иш ихтиёрий нарса бўлиб, уни эрга нисбат берилган бўлиши мумкин. Мисол учун, «Агар фалон ишни қилсам, хотиним талоқ бўлсин» каби. Ихтиёрий иш хотинга боғланган бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун, «Агар фалон ишни қилсанг, талоқсан» каби. Ёки ихтиёрий иш учинчи шахсга боғланган бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун, «Агар отанг фалон гапни айтса, талоқсан» каби. Талоқ боғланган иш ғайриихтиёрий бўлиши ҳам мумкин. Масалан, қуёш чиқиши, бировнинг ўлиши, ойнинг бошланиши каби.

Мазкур ҳолатларнинг барчасида боғланган иш содир бўлиши билан талоқ тушади. Бу гаплар қанчалик ғалати туюлмасин, айни ҳақиқатдир. Мақсад, аёл кишини эрмак қилиш эмас. Аксинча, динни, ўзига берилган масъулиятни эрмак қилган, оилавий турмушни енгил санаган жоҳил эркакни жазолашдир. Чунки, шаръий ҳукмга кўра, талоққа фақат ночор қолинган ҳолдагина рухсат берилади. Талоқ ҳуқуқининг эркакка берилиши ҳам аслида унинг аёлга нисбатан босиқроқ, мулоҳазалироқ, масъулиятлироқ экани эътиборидандир. Энди эр киши ана шу масъулиятини унутиб, ўзига берилган ҳуқуқни суиистеъмол қилса, унга албатта жазо бериш лозим.

Аммо қаттиқ ғазаб туфайли ақли бошидан учган киши эс-ҳушини йўқотиб талоқ қўйса, бу гапи бекор саналади. Чунки фуқаҳоларимиз: «Осмон билан ернинг фарқига бормайдиган даражада аччиғи чиққан одамнинг талоғи тушмайди», дейишган. Яна «талоқ» лафзини ичида, ўзи ва биров эшитадиган даражада айтмаса, талоқ тушмайди (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг Мўминнинг меърожи китоблари 102бет икки ракъатли фарз намозини ўқиш тартиби давоми...

5179 16:01 / 01.07.2017
САВОЛ Маргарин, шоколад ва бошқа баъзи бир озиқовқат маҳсулотларининг ёрлиқ қогозида унинг таркибида Е322 моддаси борлиги ёзилади. Баъзиларнинг айтишига давоми...

27348 20:47 / 28.04.2016
Ассалому алайкум Тоҳорат олгандан сўнг ел келса келмаса, келгандек шубха уйғонади. Бундай холда мен 1 намозга 1та тоҳорат оламан. Шу масала мени қийнади, илтимос давоми...

6017 06:30 / 28.08.2018
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари, ҳозирги пайтда сеҳр ва унинг зарарлари ҳақида турли гапсўзлар, бўлмағур ваҳималар кўпайиб кетди. Сеҳрнинг қандай давоми...

5248 14:30 / 24.04.2016