1446 йил 7 зулқаъда | 2025 йил 04 май, якшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Саодат томон қадамлар

15:51 / 15.08.2017 3978 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Ашраф Ҳумайса

       Саодатга эришмоқ барча оқил инсонларнинг мақсади, ҳакимларнинг орзуси ва шиори эканида ҳеч бир шубҳа йўқдир. Ҳикоя қилинишича, бир савдогар ўғлига саодатнинг сири нимада эканини ўргатиш учун ҳакимларнинг пешвоси ҳузурига юборибди. Йигит қирқ кун йўл юриб тоғ чўққисида жойлашган гўзал бир қасрга етиб борибди. У ерда ўша ҳаким зот яшар эди. Не кўз билан кўрсинки, қаср ичида бир гуруҳ инсонлар навбат кутиб ўтирган эдилар. Йигит ҳам икки соат кутди. Навбати келганда эса ҳаким унинг сўзларига диққат билан қулоқ солиб турди. Сўнг унга: “Ҳозир вақтим жуда ҳам оз”, деди-да аввал ундан қасрни бир бор саёҳат қилиб, икки соатдан сўнг ҳузурига қайтиб келишини буюрди. Шу орада унга: “Қасрни саёҳат қилишинг асносида мана бу қошиқни қўлингда олиб юр ва ундаги икки томчи зайтун ёғини тўкиб юборма”, деди. Йигит эса қасрдан кўтарила бошлади, кўзлари эса қошиққа тикилган эди. Ундан кўзини узмасди. Шу зайлда бутун қасрни айланиб ҳаким ҳузурига қайтиб келди. Ҳаким уни саволга тута бошлади: “Ошхонадаги форс гиламларига кўзинг тушдими?”; “Гўзал боғимдаги айтиргулларни кўрдингми?”; “Кутубхонамдаги жилд-жилд китоблар эътиборингни тортмадими?”. Бундай саволлардан сўнг йигит ҳижолат бўлди ва ҳеч нарсага қарай олмаганини тан олди. Чунки унинг бутун диққат-еътибори қошиқдаги зайтун ёғи томчиларини тўкиб юбормасликка қаратилган эди. Йигитнинг гапларини эшитган ҳаким зот: “Ортингга қайт ва қасрнинг диққатга сазовор жойларига эътибор бер. Лекин қасрда истиқомат қилувчи бирор инсондан кўмак олишинг мумкин эмас”, деди. Йигит ортига қайтиб қаср деворларига осиб қўйилган турли хил шоҳ асарларни ҳамда кўзни қувнатувчи расмларни кўрди, ям-яшил боғ ва чиройли гулларга гувоҳ бўлди. Ҳаким ҳузурига қайтган пайтда эса қаср ичидаги гўзалликларнинг барчасини тўлқинланиб гапириб берди. Ҳаким эса: “Лекин сенга ишониб топширган қўлингдаги икки томчи зайтун ёғлари қани!?”, дея йигитни саволга тутди. Йигит шу пайт қўлидаги қошиққа қараганидан сўггина икки томчи зайтун ёғларининг тўкилиб кетганини кўрди. “Айнан шу нарса сенга мен таълим бера оладиган насиҳатимдир. Саодатнинг сири – бу икки томчи зайтун ёғини умуман тўкиб юбормаган ҳолда, табиат гўзалликлари ҳамда дунё ажойиботларини кўра олишинг ва ундан оқилона фойдаланишингдир”, дея йигитга таълим берди ҳаким зот. Ва ниҳоят, йигит бўлиб ўтган воқеанинг маъносини тушунган эди.

Бундан келиб чиқадики, саодат – бу дунё гўзалликлари ва икки томчи зайтун ёғи ўртасида вужудга келган мувозанатнинг бир кўринишидир. Ўша икки томчи эса ҳимоя (офият) ва саломатликдир. Бу иккиси муваффақиятга эриштирувчи бирикма бўлиб, бахтсизлик ва мусибатнинг қаршисида туради. Ҳадиси шарифда тўртта нарса саодатдан экани ривоят қилинади. Булар: солиҳа хотин, солиҳ қўшни, кенг уй ва фойдали улов. “Ким ўз ўрнида омонликда, жисмида саломтликда тонг оттирса ва ҳузурида бир кунлик озиқ-овқати бўлса, дунёнинг барчасига эга бўлибди”, дейилади яна бир ҳадисда.

Аксар ҳолларда олдимиздаги гўзалликни ҳис қилмаймиз, аммо соатлаб ўзга гўзал аёллар ҳақида суҳбатлашамиз. Кўпчилигимзнинг солиҳа аёлимиз бўлса ҳам, унинг шодлик ва бахт-саодат ҳадя этаётганини ҳис қилмаймиз. “Қўллар эга бўлган нарсаларни кўзлар ошкор этмайди”, деб тўғри айтилган экан.

Хулоса қилиб айтганда, саодат саломатлик қошиғи ёки қандайдир сеҳрли қўлланма эмас. Қалбингизни гўзал қилинг, борлиқни гўзал эканини кўрасиз. Ва шунда тўғри йўлга қайта оламиз. Фақатгина мол-дунё жамлашни саодат деб ўйламайман, лекин уни етарлича топганим саодатдир…

 Қодир Аллоҳдан дунё ва охиратда саодат ва тавфиқ беришини сўрайман. Ўзи рози бўлган бандаларидан бўлишимизни насиб этсин!!!              


Ҳасанбой Эргашов таржимаси          

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кишининг энг афзал касби қўл меҳнати билан қиладиган касбидир, агар холис давоми...

5008 14:46 / 11.10.2017
Раҳмдиллик бу инсон табиатидаги энг гўзал туйғу бўлиб, айнан мана шу туйғу орқали инсон ўзгаларнинг ғамандуҳларини ҳис қилади, уни бартараф этишга ошиқади, хато давоми...

3015 05:00 / 04.03.2017
Мўминга бало келишининг сабаблари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ. Ва баъд.Буюк ҳикматга кўра мўминга бало келиши давоми...

6013 05:00 / 06.03.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.У киши.Бир мўминмусулмон инсоннинг мусулмон отаонаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг давоми...

12206 05:00 / 03.03.2017