1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (7-дарс)

23:27 / 07.06.2017 3185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим

Бандаларига тўғри йўлни кўрсатувчи Илоҳий Китобни нозил этган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! Набий ва элчиларнинг шарафлиси бўлган Муҳаммад алайҳиссаломга, аҳли оилаларига ва жамики асҳобларига салоту саломлар бўлсин!

Аллоҳ таоло бу умматни Қуръони Карим билан улуғ қилди. Аллоҳ таоло у билан ҳукм қилди, фазл бўлди. Кимки буни тарк қилса, Аллоҳ таоло унга қийин қилди. Кимки Қуръони Каримдан бошқасидан тўғри йўлни изласа, Аллоҳ таоло уни адаштиради. Қуръони Карим тўғри йўлдаги мустаҳкам арқон кабидир. Қуръони Карим билан адашмайдилар. Бандалар у билан зийнатланадилар. Олимлар ундан тўймайдилар. Унинг ажойиботлари тугамайди.

 Ким ундан гапирса, тўғри сўзлайди. Ким унга амал қилса, ажр олади. У билан ҳукм қилган адолатли бўлади. Кимки унга чақирса, тўғри йўлга йўллаб қўйилади. Аллоҳ азза ва жалла  Қуръони Каримни улуғ сифатлар билан сифатлади ва у албатта тўғри йўлга йўллайди: «Алиф. Лаам. Мийм. Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир» (Бақара,1-2 оятлар)

Қуръони Карим одамлар учун ҳидоятдир:

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилгандир» (Бақара, 185-оят).

Аллоҳ таоло Қуръони Каримни қалбларни тирилтирадиган руҳ деб сифатлади. «Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик»

Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган Қуръони Карим улуғ башоратларни кўтаргандир:

«Албатта Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур. Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга, ўшаларга, аламли азобни тайёрлаб қўйдик» (Исро сураси, 9-10‑оятлар).

Қуръони Карим огоҳлантирувчи Фурқондир. «Оламларни огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир» (Фурқон сураси, 1-оят).

Аллоҳ таоло Қуръонни шифо, ҳидоят ва раҳмат қилиб туширди: «Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус сураси, 57-оят).

Ҳозир биз Рамазон ойи кунларидамиз. Шу ойда Қуръони Карим нозил бўлиши бошланган.  Рамазон ойида Лавҳул маҳфуздан дунё осмонига Қуръони Каримни туширди. Рамазон ойида ҳар кеча Жаброил алайҳиссалом келиб Набий алайҳиссаломга Қуръони Каримдан сабоқ бердилар.

Қуръони Каримни ўрганиб, уни ўргатганларга улуғ ажрни тайёрлаб қўйган. Уларни бу умматнинг яхшилари қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, ўргатадиганингиздир» (Имом Бухорий ривояти).

Набий алайҳиссалом дедилар: «Кимки Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир яхшилик ёзилади, у бир яхшиликка ўнта яхшилик бўлади. Алиф лаам миймни бир ҳарф демайман ва лекин алиф бир ҳарф, лам бир ҳарф, мийм бир ҳарф» (Имом Термизий ривояти).

Одамлар мана шу улуғ ажр ва юксак фазл учун мусобақалашадилар. Уни тиловат қилишга, ёдлашга, ҳукмларига амал қилишга, ундаги мавъиза ва қиссалардан ибрат олишга интиладилар. Олимлар ҳадис ўқиш ва илмни таълим олишни тўхтатиб, Рамазонда Қуръони Каримга юзланадилар. Улардан уч кунда бир хатм қиладиганлари бор. Баъзилари ҳар икки кунда бир хатм қиладилар ва яна бошқалари ҳар кунда бир хатм қиладилар.

«Қуръонни бир ойда бир хатм қилиш суннатдир, агар қодир бўлса, бир кунда бир хатм қилиш, агар қила олса, ҳар уч кечада бир хатм қилинглар» (Имом Бухорий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

Қуръони Каримдан юз ўгиришни бир неча тури бор: уни эшитишни ташлаб қўйиш, уни ҳукмини қўлламаслик, тадаббур қилмаслик, унга амал қилмаслик, қалб ва бадан касалланганда у билан шифоланмаслик.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Ва Пайғамбар: «Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк этдилар», деди» (Фурқон сураси, 30-оят).

Эй дўстим, агар Қуръони Каримдан фойда олишни истасанг, уни тиловатини ва уни эшитишни қалбингда жамлагин. Уни эшитишни одат қилгин. Қуръони Каримдан гапириладиган жойга чақирилсанг, у ерда ҳозир бўлгин.

«Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир» (Қоф сураси, 37-оят).

Усмон ибн Афвон розияллоҳу анҳу айтадилар: «Агар қалбларингизни покласангиз, Аллоҳ таолонинг каломига тўймайди».

Ҳасан розияллоҳу анҳу айтади: «Эй одам боласи! Агар Қуръонни ўқисанг, кейин унга ишонсанг, дунёда маҳзунлигингни узун қилади, дунёда хавфингни қаттиқ қилади, дунёда йиғингни кўпайтиради».

Аммо мунофиқ ва дангасаларнинг Қуръони Каримга бўлган ҳолати Авс ибн Абдуллоҳ айтгани каби бўлади: «Мунофиқ Қуръон ўқишидан кўра харсанг тошни кўчириши осонроқдир».

Эй биродарим! Вақтларингни тақсимлашга ҳарис бўл. Қуръони Карим ўқишга ҳафсала қилиб, қатъиятли бўл. Агар ўзинг учун ҳар намоздан кейин Қуръони Карим ўқишни тартиблаб олсанг, жуда яхши ишни қилган бўласан. Агар Қуръони Каримни масжидда ўқисанг, сенга Набий алайҳиссалом айтганларидек улуш (савоб) бўлади. «Ҳар бир тақводорнинг уйи масжиддир. Кимнинг уйи масжид бўлса, Аллоҳ таоло унга раҳм қилишига, тўғри йўлга ўтишига ва жаннатдаги Аллоҳ таолонинг розилиги бўлишига кафилдир» (Табароний ривояти).

 Бу борада ҳимматингни қисқартирма. Уч кунда ёки ундан кам муддатда хатм қиладиганлардек бўлишга ҳаракат қил. Бу кунлар фазилатли. Салафлар бундай кунларда уйларида ҳам, йўлларида ҳам Қуръони Карим ўқирдилар. Солиҳлардан бир киши дўстларига насиҳат қилди: «Менинг олдимдан чиққанингиздан кейин бўлиниб кетинглар. Шояд шунда баъзиларингиз  йўлида Қуръон ўқиса. Агар бирга кетсангиз, гаплашиб кетасизлар».

Аллоҳ таолонинг раияти остидаги ҳар бир киши қўл остидагиларни Қуръони Карим ўқишга ундаши лозим. Уларни Қуръони Карим ёдлашга шижоатлантирсин. Улуғ ажрга эга бўлишлари учун уларга (Қуръон ёдловчиларга) қимматбаҳо мукофотлар тайинласин. Уларга ундовчининг ажри ҳам бажарувчиларники каби бўлади. Яхшиликка чақирувчи киши яхшиликни қилган киши каби бўлади.

Хонадонларимиз Қуръони Карим тиловати ва зикр эшитилиб турадиган салаф солиҳларни хонадонлари каби бўлсин!


Ҳумайро тайёрлади

   

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.Биринчи шарт ndash зиммага лозим бўлиш шартлари.Бу шартлар тўрттадир1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз давоми...

10202 17:44 / 23.05.2017
Рамазон ойи яқинлашганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга бу муборак ойнинг фазлини баён қилиб берадиган хутба қилардилар. Салмон давоми...

4246 19:06 / 26.05.2017
Рамазонда қоим бўлиш ndash бу ойнинг кечаларини Аллоҳга ибодат билан ўтказишдир. Кечанинг аввали ёки охирини бедор бўлиб ўтказишнинг фарқи йўқ. Кечанинг охирини давоми...

3412 16:10 / 14.06.2017
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандайНақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим1. Пул нисобга давоми...

5703 12:40 / 18.06.2017