1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

ХИДОЯТ АЛЛОХДАН

15:36 / 28.04.2017 6706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳидоят Аллоҳдан! Бунга шубҳа қилганлар нақадар хатокор инсонлардир. Аллоҳ роббил аъламин хоҳлаган бандасини ҳидоят қилади. Бунга 1992 йили Нобель мукофотида рўй берган воқеа етарли далилдир.

Кўпчиликка маълум, Нобель мукофоти ҳар йили ўз соҳасининг илғор вакилларига топширилади. Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа муаллифи тўқсонинчи йиллар аввалида оламшумул кашфиёт билан бутун дунёни ўзига қаратди. Америкалик бир неча олим етти йил давомида олиб борган изланишлари натижасида ойнинг харитасини тузиб чиқишди. Бу ҳақиқатан ҳам кашфиёт эмасми? Нобел мукофотига сазовор бўлишга тайёрланаётган олимлар Швециядаги йиғилишда бирин-кетин, бир-бирларига навбат бермай, тўлқинланиб сўзлашарди. Охири, олимлар раҳбари Жон Хаккерби ойнинг харитасида нозик нуқта борлигини маълум қилди. Кашфиётчилар томонидан аниқланишича, ҳар тун ер шарини ёруғ бўлишини таъминлайдиган ой бир неча йиллар муқаддам ўртадан бўлинган экан. Харитада ойнинг ўртасидан бўлиниш асорати сифатида диоганал чизиқ ўтганди. Анжуманга йиғилганлар бу фактни эшитган заҳоти "қачон-қачон" деган саволлар янграй бошлади. Хаккерби мелодий сана бўйича тахминан олти-еттинчи асрлар деган жавобни берди.

Хуллас, ўша анжуманга келган Зиндоний мулоҳаза билдирувчилар сафида микрофон олдига келмаганида, эхтимол бу воқеа тарих саҳифаларида кичик бир ходисот сифатида қолиб кетиши ҳам мумкин эди. Арабистонлик уламо минбарга чиқиб, ҳаммани ҳайрон қолдирди: "Жон Хаккерби жаноблари жуда тўғри баён қилдилар. Ҳақиқатан ҳам ой бўлинган. Бундан 14 аср муқаддам пайғамбаримиз Муҳаммад cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам мушрикларнинг талабини қондириш ниятида, албатта, Аллоҳнинг хоҳиши билан ойни бўлиб кўрсатганлар. Ўша ой бўлинган маҳали нафақат Макка аҳли, балки бошқа юртлардагилар ҳам бу ходисага гувоҳ бўлишган. Бу ҳақда жуда кучли ҳадислар келган. Ҳадисларнинг санади ўта саҳиҳ йўллар билан етиб келган, биз мусулмонлар ойнинг харитаси тузиб чиқилмасидан олдин ҳам ойнинг бўлинганига иймон келтирганмиз. Лекин Расулуллоҳ cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам ойни бўлиб кўрсатганларида ҳам, ўз талаблари қондирилганига қарамай, мушриклар буни сеҳр деб аташган. Муҳаммад бизни алдади, сеҳр қилди, деган баҳоналар билан ўз билганларидан қолишмаган". Жўшқин нутқ сўзлаган Зиндоний кейинчалик, ушбу анжумандан сўнгги хулосаларини ўз китобида қуйидагича ҳикоя қилади: "Менинг сўзларим йиғилганларга қаттиқ таъсир қилди. Улар то ўз ўрнимга тушгунимга қадар тинмасдан қарсаклар чалиб туришди. Қарсак чалаётган одамларнинг ичида мусулмонлар шаънига яхши фикр билдираётганлар жуда кўп эди. Лекин мен нимагадир анжуманга келганларни пайғамбаримиз давридаги мушрикларга ўхшатдим. Чунки ўшалар ҳам, бугунгилар ҳам Аллоҳнинг ҳақиқий мўъжизасига фақат қарсак чалишган, уни олқишлашган холос. Мен Аллоҳнинг мўъжизасини улар иймонга келсинлар деб жўшиб ҳикоя қилсам-да, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Ўзи истаган бандасини ҳидоят қилар экан. Мен ўша куни, тинмасдан қарсак чалиб қолган бечора халқни кўриб, ич-ичимдан уларга ачиндим: - Нақадар қийин аҳволдасиз, ахир сиз нимани олқишлаётганингизни биласизми? Эртага буларнинг ҳаммаси сиз учун ҳужжат бўлади-ку?! Эртага, Қиёмат Куни, ҳамма савол-жавоб қилинганида, эшитмадим деган сўзни айта оласизларми? Ҳайқиргим келарди-ю, улар тинмасдан менга қарсаклар чалишарди. Гўё мен уларга ойни бўлиб кўрсатганимдек... Лекин ўша пайти аниқ амин бўлдимки, мабодо Аллоҳнинг хоҳиши билан ой анжуман аҳли тепасига келиб тўртга бўлинса ҳам, улар худди Макка мушриклари сингари буни сеҳрга йўярдилар. Ҳидоят Аллоҳдан экан. Бу унутилмас воқеа менга Расулуллоҳ cоллоллоҳу алайҳи ва васалламнинг мўъжизаларидан кўра муҳимроқ, каттароқ мўъжизани намойиш этди. Бу шундай мўъжизаки, шунча далил туриб ҳам, одамлар Аллоҳнинг хоҳишисиз ҳидоят шарбатини тотиб кўрмас эканлар. Ойнинг бўлингани бунинг олдида ҳеч нарса эмасди гўё..."

Швецияда ўтказилган анжуманда манна шундай воқеа содир бўлган. Биз ҳам шу ўринда бир фикр билдириб қўйсак. Азиз ўқувчи, сиз бу ҳикояни диққат ила ўқидингиз, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, тағин Макка мушриклари сингари, анжуманда қарсак чалиб қолган авом сингари асосий ҳикматдан бебаҳра қолманг. Узилмас занжир бизга ҳам етиб келди, илоҳо, ойнинг бўлинганини кўрган қавм ва унинг мўъжизалигини ўн тўрт аср ўтгач эшитган қавм каби фақат чапак чалиб қолиб кетмайлик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Валид ибн Убода айтадилар Мен отам Убода розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кирдим. У киши ўлим тўшагида ётган эдилар. Эй отажон, менга астойдил васият ва насиҳат давоми...

2260 15:13 / 28.04.2017
Эрининг вафотидан кейин ёлғиз ўзи ҳаёт ғамғуссаларига қарши курашишга мажбур бўлди. Унга бу аламларни унуттирадиган, ярасига дори, қалбига малҳам бўладиган ягона давоми...

2683 14:59 / 28.04.2017
Билингки, замон Аллоҳ таоло айтганидек бир ҳолатда собит туриб қолмайди Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз.rdquo Демак, гоҳида фақирлик, гоҳида давоми...

2384 14:50 / 28.04.2017
Зубайр ибн Баккор айтади Синглимнинг қизи аёлимга Тоғам ўз оиласига меҳрибон, ғамхўр. Оиласини жуда яхши кўради. Устингизга кундош ҳам олмайди, биронта жорияга давоми...

2438 15:02 / 28.04.2017