1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

ХАМРНИНГ ОКИБАТИ

15:38 / 28.04.2017 3837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар Ҳайёмнинг рубойиларини ҳамма ҳар хил талқин қилади. Тасаввуф аҳли у зотнинг буюк инсон бўлганлигини тасдиқловчи фикрларни билдирса, баъзи фосиқ кишилар наздида Умар Ҳайём "ишқ ва май куйчиси". Биз айни шу масала хусусида суҳбатлашмоқчимиз.
Айни пайтда юртимизда кайф берувчи ичимликлар ичиш салкам санъат даражасига кўтарилиб бормоқда. Майхўрлар даврасида тантанавор, сержило нутқлар, тостлар ижод қилинади, эҳтиросли шеърлар ўқилади. Умар Ҳайём рубоийларини ўз савияларига мослаб талқин қилишади. Ўзларича, сўз берилса, Умар Ҳайёмнинг "май ичсанг оқилу доно билан ич", деб бошланувчи рубоийсидан бошлайдилар ва охирида "Эзма, расво бўлма, маъно билан ич!" мисрасини бузиб, "сиққанича ич" деб талаффуз қиладилар. Натижада, даврадаги ширакайфларнинг олқишига сазовор бўладилар. Ва албатта рубоий шарафига яна қадаҳлар кўтарилади. Қорақалпоғистон томонларда эса, тостнинг яна бир антиқа тури ҳақида ҳикоя қиладилар: Бу нутқлар Худога илтижо шаклидаги дуосифат сўзлардан иборат бўлиб, ҳар бир тилакни даврадош қўлда қадаҳ билан "омин" дея тасдиқлаб туришар экан, наъузу биллаҳи мин залик...
Нақадар мантиқсизлик, Худонинг каломида ҳаром эканлиги айтилган ва истеъмол қилиш қатъиян таъқиқланган бўлса-да, айнан ароқ ва майхўрлик даврасида Яратганнинг номи қайта-қайта тилга олинаверади. Қўлда қадаҳ кўтарганча, Худо хоҳласа, Аллоҳ насиб этсин, дея ҳеч тортинмасдан лутфлар қилинаверади. Заҳар заққум ичиб, яна бир-бирларига соғлиқ ҳам тилайдилар. Ажабо... Улар тинмасдан, оғизларини сўлакларигача оқизиб ўқиганлари – рубоийлар муаллифи Умар Ҳайём ана шу мантиқсизлар ҳақида ўз шеърида ҳукм чиқариб бўлган:

Бил қўлда Қуръону, биттасида жом,
Гоҳида ҳалолмиз, гоҳида ҳаром.
Феруза гумбазли осмон остида
На чин мусулмонмиз, на кофир, тамом...

Ана шу, "на чин мусулмонмиз, на кофир, тамом" мисрасига исбот бўлгулик яна бир воқеа ҳақида сўзлайдилар: Бир йигит кафега кириб, официант қизга бир шиша ароқ буюрибди. Газагига кабоб келтиришини тайинлабди. Ароқни ичиб, кабобни еб бўлар бўлмас, "жуда муҳим" бир нарсани билиб қолиб, шовқин кўтарибди. Маълум бўлишича, официант келтирган кабоб чўчқа гўштидан экан. Мижоз ўзининг мусулмон эканлигини пеш қилар ва ҳаром гўштдан тайёрланган кабоб бергани учун официантни ишдан бўшатишни қатъий талаб қилаётган экан. Ошхона хўжайини бефаросат хизматкорни шу биргина айби учун ишдан бўшатишини билдирибди. Аммо мижоздан ҳам: "Мусулмонга ароқ ҳам, чўчқа гўшти каби ҳаром эмасми?" дея сўрабди. Мижоз аввалига нима дейишини билмасдан бақрайиб қолибди. Кейин барибир отдан тушса-да, эгардан тушмай сўкина-сўкина кафени тарк этибди. Раҳбар эса ношуд официантни барибир ишда бўшатибди...
Мана, тушунчаларимизнинг ночорлиги, шариатда ҳаром қилинган гўштни истеъмол қилмаслик дуруст, аммо кишининг ўзини-да тўнғиз ҳолатига соладиган ичкиликни ичиш... гуноҳ эмасдек, гўё. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу бир куни хутба ўқиётиб, Аллоҳга қасам ичиб айтган эканлар: "Эй жамоат, ароқ билан иймон бир қалбда бўлиши мумкин эмас, албатта, бири бошқасини қувиб чиқаради". Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу айтадиларки: "Шаробнинг бир қатраси қудуққа тушса, кейин ўша қудуқнинг устига минора қурилса, у минорада азон чақирмайман. Агар шаробнинг бир томчиси денгизга томса, денгиз қуриб, у ердан ўт-ўлан чиқса, ўшандан ҳам фойдаланмайман". Сўзимизни Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам ҳадиси шарифлари билан якунласак, мақсадга мувофиқ бўларди. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимда-ким хамрга, (яъни кайф берувчи нарсага) муккасидан кетган ҳолда Аллоҳга йўлиқса, У зотга худди бутпараст сингари йўлиқибди", дедилар" (Ибн Ҳиббон ривояти).Яъни, хамр ичишни ҳалол деб билган кимса бутпараст билан баробардир. Бутпарастлар Аллоҳ номини қанча зикр қилмасинлар, бу уларнинг гуноҳларини ювмайди. Бу худди бавл, яъни сийдик билан таҳорат олишга ўхшайди. Барчага Аллоҳдан тавфиқ ва ҳидоят сўраб қоламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotБугунги кунquot рукни остида яқин кунлар ичида бўлиб ўтган бир воқеани келтириб ўтамиз. Бу иймон аҳлига ўз йўлида янада собитқадам бўлиш учун етарли турки бўлади. давоми...

3691 15:44 / 28.04.2017
Бугунги кун одамлари сеҳргарлик, фолбинлик ҳамда мунажжимлик балоси Билан балоланган. Бу ҳол шу қадар кенг ривож олганки, оммавий ахборот нашрлари ҳам давоми...

2656 15:37 / 28.04.2017
Ёш аёл боласининг гўзаллиги қаршисида сеҳрланганди. Қўнғироққўнғироқ сочлари, йирик мовий кўзлари, жажжигина бурунчаси ва кичик қирмизи ёноқларига гўё давоми...

2924 15:34 / 28.04.2017
Халифа Носирнинг олдида Ибнул Жавзий роҳматуллоҳи алайҳдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин инсонларнинг энг афзали кимrdquo, деб сўрашди. Халифа давоми...

2923 14:53 / 28.04.2017