1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ilm yo‘qolishidan oldin uni mahkam tutinglar, ilmning yo‘qolishi ilm sohiblarining ketishidir

21:38 / 27.04.2016 2724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Маъсуд (ра) : “Илм йўқолишидан олдин уни маҳкам тутинглар, илмнинг йўқолиши илм соҳибларининг кетишидир. Илмни маҳкам тутинглар, чунки ҳеч ким қачон унга муҳтож бўлишини билмайди” дедилар. Аммо бу иш фақатгина Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлишлиги шартдир.

Шаръий илмларни талаб қилиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлишу зарурлиги кўпгина жойларда, шариатимиз аҳкомларида, қайта-қайта таъкидланган, айтилгандур. Шу маънода ҳам бир иккита ҳадиси шарифларни ўрганиб қўйишимиз ҳаммамиз учун жуда ҳам фойдали бўлади, деб ўйлаймиз. Абу Хурайра (ра) дан ривоят қилинадики, "Пайғамбар (сав) ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат ўша Жаннатни ҳидини ҳам топаолмайдилар" деганлар. Бу ҳадисни имоми Абу Довуд ва имоми ибн Можалар ривоят қилганлар. Исломда илм талаб қилиш, хусусан динда фақиҳ бўлиш учун, диний олим бўлиш учун талаби илм қилиш, фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлиши лозим. Ана ўшандагина иш мақсадга мувофиқ бўлади, ана шундай қилган одам икки дунёнинг бахт-саодатига эришади. Бу дунёда ҳурмат, эҳтиром ила ҳаёт кечиради, оҳиратда эса Жаннати маъвадан жой олади. Аммо кимки диний илмларни яъни ҳадисда айтилганидек "Аллоҳнинг розилигини тилаб қилинадиган илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эриши учун ўрганса, мансаб учун, пул, мол учун, риё учун ўрганса оҳиратда Жаннатнинг ҳидини ҳам топаолмайди". Шунинг учун диний илмларни талаб қилганда, киши ўта хушёр бўлиши керак ниятини соф қилиши керак у илм талаб қилишда Аллоҳнинг розилигидан бошқа нарсани ҳаёлига ҳам келтирмаслиги керак. Ибн Умар (ра) дан ривоят қилинадики, "Пайғамбар (сав) ким илмни Аллоҳдан бошқа учун ёки Аллоҳдан бошқани рози қилишни ирода қилиб ўрганса дўзаҳдаги ўрнини олаверсин" деганлар. Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (сав) "илм талаб қилиш фақат Аллоҳ учун, фақат Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши зарурлигини" қаттиқ таъкидламоқдалар. "Агар кимнинг нияти бузилса, илмни Аллоҳдан бошқа учун, Аллоҳнинг розилигидан бошқанинг розилиги, мақсади учун ўрганса дўзаҳга тушиши муқаррар эканлигини" айтмоқдалар. Бу ҳадиси шариф ҳам олдинги ҳадис маъносидадур. Фақат биринчи ҳадисда натижани "Жаннатни ҳидинИ ҳам топа олмайди" деб баён қилинган бўлса, иккинчи ҳадисда "дўзаҳдаги ўриндиғини олаверсин" дейилмоқда. Бу эса диний илмларни талаб қилишда жуда ҳам хушёр бўлишни, Аллоҳнинг розилигини тилашдан бошқа нарсани ҳаёлга ҳам келитрмасликни яна бир бор таъкидлайди. Кааб ибни Молик (ра) дан ривоят қилинадики, "Пайғамбаримиз (сав) ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эси пастларга ғолиб келиб ўзини кўрсатиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса Аллоҳ уни дўзаҳга киритади" дедилар. Ушбу ҳадисни ва ундан олдинги ҳадисни икковларини моми Термизий ва имоми Ибн Можалар ривоят қилган эканлар. Пайғамбаримиз (сав) ушбу ҳадиси шарифларида илм талаб қилишда толиби илм ниҳоятда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган 3 та хатарли ишдан огоҳлантирмоқдалар. Мазкур 3 нарсани биринчиси талаби илм қилишлик уламолар билан можоро қилиш учун бўлмаслиги кераклигидур. Бир илмни яхшилаб ўрганиш, уламолар билан талашиб, тортишиб, можоро қилиб, ҳаммасини енгиб, жим қилиб қўяй деган ниятда бўлмаслиги керакдур. Бу ҳолатда ким шуни ният билан илм талаб қилса, демак оҳиратда дўзаҳга киради, бу дунёдан гуноҳкор бўлади. Иккинчиси эса огоҳлантирилган нарсалардан эси пастларга ғолиб келиб ўзини кўрсатиш учун илм талаб қилмаслиги кераклиги. Толиби илм ҳеч қачон илмни ўргаиб олиб, тушумаган одамларни мағлуб қилиб, ҳаммани лол қилиб қўяй деган ниятни қилмаслиги лозим эканлиги шундан билиб оламиз. Учинчиси ёки у билан яъни "илм билан одамларни ўзига қаратиш учун талаб қилмаслиги керак", "одамлар фалончи қори бўлибди, мулла бўлибди, қойил" дейишлари ва шунга ўхшаган ниятлар билан илм талаб қилмаслик лозим ва лобуддур. Агар шундай ниятлар билан илм талаб қилинса, ундай одамнинг оқибати яхши бўлмас экан. Аллоҳ таоло уни оҳиратда дўзаҳга киритиши муқаррар экан. Шунинг учун илмни фақатгина Аллоҳ учун, Аллоҳнинг розилиги учун талаб қилмоқлик керак. Кўпчилик толиби илмлар ушбу ҳадисга амал қиладилар албатта, устозлари бу муҳим қоидани уларга доимо эслатиб турадилар. Лекин минг афсуслар бўлсинким баъзи ҳолларда бу ҳадисга амал қилишни ҳаёлига ҳам келтирмайдиган кимсалар ҳам учраб турадилар. Баъзи-бир ўзига илм нисбатини бериб юрганлар шогирдларини "фалончини олдига бориб, мана бу саволни бер, ундай деса, бундай дегин" деб можоро қилишга ундаб юборадилар. Худди илм ўрганиш фақат уламолар билан можоро қилиш учунгина бўладигандек ҳолатни вужудга келтирадилар. Оқибатда толиби илмлар орасида эл-юртда талашиб-тортишув, беҳуда можоро, ихтилоф кўпаяди, исломга, мусулмонларга зарар етади. Пайғамбаримз (сав) ундай ишни қилмоқдан эмас, уни ният қилишдан ҳам қайтармоқдалар. Ана ножўя ишни ҳаёлга келтириш, ният қилиш ёмон оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирмоқдалар. Ҳозирги кундаги кўпгина беҳуда можаролар, ислом даъвати йўлида мусулмонларни ўзлари қўяётган ғовлар баъзи-бир илмниў ўзига нисбат берган ва илм талаб қилаётган шахсларни ушбу ҳадиси шарифга амал қилмасликларидан келиб чиқмоқда десак муболаға қилмаган бўламиз. Энди ўзидаги илм ила эси паст, жоҳил илмсиз кишиларга ғолиб келишга уруниш масаласига ўтайлик. Ҳозирги ҳаётимизда бу иллат ҳам кенг тарқалган. Оммавий диний саводсизлик шароитида уч, тўрт калима нарсани ўрганиб олган жоҳил ўзини аллома ҳиособлай бошлайди. Қаерда бўлса ҳаммани оғзига қараб туришидан ғуруланиб кетади, бориб-бориб атрофидаги диний саводи йўқ кишиларни унга олим сифатида қараётганлари ҳам унинг учун оз ҳисобланиб қолади. Ўзини нафақат ўзи яшаб турган замони ва маконида балки барча замонлар ва маконларда тенги йўқ аллома ҳисоблай бошлади. Бу даъвони исботлаш учун замондош ва ўтган уламоларига осилишни бошлайди. У азизларни хатокор, адашганлар деб эълон қилади, ўз она тилида икки жумлани тўғрироқ ёза олмайдиган кимса, ўнлаб оламшумул китобларни эгасини танқид қилади. Ўз оиласига шахсий диний амалларини тушунтириб бермайдиган нусҳа, Ислом умматига шариатнинг барча ҳукмларини осон йўл билан тушунтириб берган, барча Ислом уммати томонидан имом, мазҳаб соҳиби деб тан олинган зотни сўкишгача бориб етади. Ҳадис илмининг сувининг ичиб юборган, юз минглаб ровелар таржимаи ҳоли, юз минглаб ҳадисларни яхшилаб ўрганган, ёд олган буюк муҳаддислар, фиқҳий мазҳабларга тобе бўлганларига қарамасдан ўзининг диний саводи йўқлигига амал қилиб кўрсатишга урунган жоҳил мазҳаб эгаларини сўкади, беҳурмат қилади. Бундай кишилар илмсизликлари туфайли шундай қиладилар. Агар улар озгина илмдан баҳраманд бўлсалар бу ишни қилмас эдилар. Улар диний саводи йўқ кишиларга ғолиб келиш, уларни олдида ўзини билимли қилиб кўрсатиш учунгина шундай қиладилар. Чунки озгина бўлса ҳам диний саводи бор одам унинг сафсатасини мутлақо қабул қилмайди. Илм билан одамларни ўзига қаратишни ҳоҳлайдиганларнинг ҳоли ҳам шунга ўхшаш. Аллоҳнинг розилигини эмас, одамларнинг эътиборини қозониш учун ҳаракат қиладилар улар. Шу мақсадда ўзларида бор илмга мувофиқ эмас, одамларни ўзига жалб қилишга мувофиқ равишда иш олиб борадилар, ҳаракат қиладилар. Оддий ҳолатда одамлар ичида шухрат қозониш қийин бўлганидан "хилоф қилсанг" таниласан қоидасига амал қиладилар. Ҳар бир нарсада ҳам тирик, ҳам ўлик уламоларга хилоф қилишга ўтадилар. Ўзлари яшаб турган жамиятда, мусулмонлар ичида ўз хилофлари билан келишмовчиликлар келтириб чиқарадилар, натижада Ислом ва мусулмонлар зарар кўради. Мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифга амал қилмай, илмни Аллоҳ розилиги учун эмас, уламолар билан можоро қилиш учун, диний саводи йўқларда ғолиб келиш учун, ўзини кўрсатиш учун ишлатадиганлардан кўп азиятлар чекдилар ва чекмоқдалар. Улар бор куч ғайратини Ислом даъватига, кишиларни динодор қилишга қаратиш ўрнига, ўзлари қилмагани етмаганидек Исломга даъват ва ҳизмат билан машҳур уламолар ва даъватчилар билан хилоф қилиб уларни ҳам ишдан қўймоқдалар. Одамларни диндан нафрат қилишларига ҳам сабаб бўлмоқдалар. Инсоф қилишимиз, Аллоҳдан қўрқишимиз керак, Аллоҳ таоло озми кўпми диний илмни берган бўлса, у билан фақат Аллош таолони розилигини кўзлашимиз лозим. Толиби илмлар ниятимизни поклашимиз керак, зинҳор турли можороларни яқинига ҳам йўламаслигимиз лозим. Диний саводи йўқ кишилар орасида ўзимизни кўрсатиш учун турли беодоб гап-сўзларни аймаслигимиз, мақтончоғлик қилмаслигимиз зарур. Шунингдек илм билан одамларни ўзимизга қаратишга, шухрат топишга урунмайлик, Аллоҳ берган илмга тўғри амал қилиб у билан Аллоҳ таолони розилигини топишга ҳаракат қилайлик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ ndash Аввало мени бундай савол берганим учун кечиринг. Кичик фарзандим туғилганидан сўнг дарров ҳомиладор бўлиб қолдим. Соғлиғим, шароитим кўтармаганлиги давоми...

3567 14:48 / 26.04.2016
16савол .Агар Қуръоний ҳукмлар комил бўлса, унда замонавий ҳукмларни ким чиқаряпти, Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока давоми...

2525 09:24 / 19.02.2023
СаволАссалому алайкум Ким жума куни .Каҳф, сурасини ўқиса юзидан нур чиқиб туради деган шу ҳадис саҳиҳми Кейин Духонrdquo сурасини ўқишни тавсия қилади. Бу ҳам давоми...

6220 09:15 / 26.03.2018
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи мукаррамада, Робитанинг биносида, 1412 ҳижрий сана 5Шаъбон давоми...

3598 16:14 / 27.04.2016