1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Иншааллоҳ»ни ичда айтиш мумкинми?

16:37 / 12.04.2017 5218 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг  14-15-жузлари булмиш «Қасамлар, назрлар ва ов» китобини мутолаа қила туриб, ўзим анчадан бери иккиланаётган бир масала яна ёдга тушди.  

Мен тижорат сохасида фаолият юритаман ва мижозларимнинг кўпроғини русийзабон инсонлар ташкил этишади. Қайсидир маҳсулот тури менда йўқ бўлса ёки тугаб қолган бўлса, улар мендан ушбу маҳсулотни келтиришимни илтимос, қилишади ва қайси кунга олиб кела олишимни сўрашади. 

Мен уларга ўз мўлжалим буйича бир кунни айтаман ва ичимда «иншааллоҳ» деб қўяман. Чунки улар охирги жумлани тушунмаслиги, тушунмасдан «нима дедингиз? » деб сўраб ҳам қолиши мумкин.  Баъзида шу ишим жоизмикан, «иншааллоҳ»ни ҳам жаҳрий айтишим керакмасмикан, деб ўйлаб қоламан.  

Сиздан илтимос, менинг, аҳлим ва фарзандларимнинг ҳаққига дуо қилиб қўйинг, фарзандларимнинг илмига амал қиладиган олимлардан бўлишини жуда хоҳлайман. 

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Қилганингиз тўғри. Аммо овоз чиқариб айтаверинг. Сўраб қолишса, жавоб берасиз. Улар ҳам хабардор бўлишади. Ҳозир бошқа миллатлар ҳам бу каби нарсаларни англаб боришмоқда. Аллоҳ истак ва хоҳишингиздан аълосин берсин! 

http://savollar.islom.uz/savol/345


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
8савол .Вафот этган ғайридинлар ҳақига Аллоҳдан раҳмату мағфират сўраш жоизми, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла давоми...

5779 11:44 / 16.01.2023
СаволШайҳ ҳазратлари. Мен сўнгги қатнашган икки дафн маросимида бир ҳолатга дуч келдим. Марҳумни оила азоларидан бири мозорга келганларга дастрўмол тарқатдилар. давоми...

5466 08:05 / 12.01.2018
САВОЛ Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари.Ҳозир болаларимиз миллий кийимларимизни киймай қўйишди. Магазинларда ҳам ҳаммаси ажнабий кийимлар. Эшитишимча, бу давоми...

3339 16:02 / 27.04.2016
10савол .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда гуноҳ ва хатолар бўлганми, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала давоми...

3185 13:40 / 21.01.2023