1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

УЧРАШУВГА КЕЧ ҚОЛИШ ҲАҚИДА

15:17 / 27.04.2016 3298 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бирга ишлайдиган ҳамкасбим учрашувларга муттасил равишда огоҳлантирмай бир, бир ярим соат кечикиб келади. Шу пайтда менинг жаҳлим чиқади. Лекин унга ҳеч нарса демайман. Куттирган одам менга зулм қилган ҳисобланадими? Узр, балки бу майда саволдир.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта зулм қилган ҳисобланади. Мухлисимиз саволнинг охирида «узр, балки майда саволдир», дебдилар. Йўқ, бу майда савол эмас. Бу катта савол. Чунки катта ишлар майда ишлардан бошланади. Агар ўзи ваъда қилган учрашувга бир, бир ярим соат кечикиб келадиган бўлса, бу катта саволга арзигулик тасарруфдир. Чунки бундай тартибсизлик, ваъдага вафо қилмаслик, ўзи билан ҳамкорлик қилаётган кишиларнинг ҳам қадрини билмаслик, вақтининг эҳтиромини қилмаслик ва яна бошқа ҳолатлар жуда катта иллатлардан ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам динимизда ваъдага вафо қилиш доимий равишда таъкидлаб келинган. Ваъдага вафо қилмаслик эса, энг ёмон ахлоқ сифатида қораланган. Ҳадисларда: «Берилган ваъда қарздир», дейилади. Қарзни узишга қандай ҳаракат қилинса, берилган ваъдани адо этишга ҳам худди шундай ҳаракат этиш лозим бўлади.
Берилган ваъдани адо қилмаслик эса мунофиқларнинг сифатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мунофиқларнинг белгиларини айтаётганларида: «Қа-чонки ваъда берса, ваъдасига хилоф қилади», деганлар. Шунинг учун каттами, кичикми, эркакми, аёлми–бундай нарсаларга алоҳида эътибор билан қараши керак. Берилган ваъдани ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиши керак. Белгиланган учрашувларга кечикиб келиш ўзини беҳурмат қилиш бўлади. Қолаверса, бу ўзгаларни ҳам ҳурмат қилмаслик, уларнинг вақтини зое кетказишдир. Ва натижада ҳурмати йўқолиши, бировларнинг олдида ваъдабоз инсон сифатида қадрсиз бир ҳолга тушиб қолиши мумкин. Аллоҳ бундай ҳолдан Ўзи асрасин ҳамда ваъдага вафо этадиганлардан қилсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Мани бир оёғим яхши букилмайди. Намоз ўқигани масжидларга борганимда намоз вақти бошимни жойнамозга қўйганимда ҳалиги чап оёғим орқамдаги давоми...

5134 04:25 / 04.05.2018
САВОЛ Сунани Термизийда 3570ҳадис бор бир дуо ҳақида. Шу ҳадисни Шайх Албоний мавзу ҳадис деган эканлар. Шу ҳадисга амал қилса бўладими Термизий хасан деган гаплари давоми...

3924 16:36 / 25.04.2016
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ҳурматли Устоз, Шайх ҳазратлари, дийнда ёлғон гапиришликка жуда қаттиқ қаралади, лекин дийннинг ёки дийндош давоми...

4014 16:44 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Турсукка сийдик текса гуноҳкор бўладими сақланишини ҳеч иложи бўлмаяпти, тик турган ҳолда тегаяпти жавоб учун олдиндан раҳмат.quotЗикр аҳлидан давоми...

6786 03:20 / 12.01.2019
Аудиолар

231952 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150469 09:35 / 11.08.2021