1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

“Танбеҳул ғофилийн” китобида “Қарз олган кишининг ўқиган намози қабул

20:58 / 27.04.2016 3449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Танбеҳул ғофилийн” китобида “Қарз олган кишининг ўқиган намози қабул бўлмайди” деган жумлани ўқиб қолдим. Менинг катта қарзим бор бўлганлиги туфайли ҳозирда ундан қутилишнинг иложи йўқ. Лекин секин-аста тўлаяпман. Қарз тўлаш жараёнидаги бажарган ибодатларим нима бўлади?

Баъзи-бир ҳолатларда фатво сўраб, баъзи-бир тушунчаларни баёнини сўраб келадиган кишилар билан бўладиган учрашувлар катта бир таасуротга сабаб бўлади. У сўровчи, мурожаат қилувчи ўзи жуда содда бир маънолар ҳақида гапирган бўлса ҳам лекин ҳаётий воқеликка йўғрилиб чиққанлиги учун катта бир таъсири бўлади. Бир куни биродарлардан бирлари келиб ўзини таништирди, асли Туркманистонлик эканлар, еттии, саккиз йилдан бери Тошкентда истиқомат қилибди. Ана шу муддатда Исломни тушуниб етиб, аввалги қилган гуноҳларига тавба қилиб, шариат аҳкомларини маҳкам тутишга ўтибди экан. Олдин нима қилган бўлсак қилиб юрганмиз, лекин энди Аллоҳни таниб, Аллоҳнинг амрида юриб туришга қарор қилдим дейди, ҳалиги биродар. Аста-секин тушуниб, ибодатларни барчасини қўлидан келганича адо этишга ўтдик, ундан сўнг қазо намозларини ўқишимизни англаб уни ҳам адо этишга ўтдим, дейди. Ва қўлида кўтариб келган пластик халтачасидан чиқариб дафтарини кўрсатиб, қазо намозларини ўзи қандай адо этишни йўлга қўйганлиги тўғрисидаги жадвални кўрсатади. Шу билан бирга дейди суҳбатдош менинг бошимда мусибатим ҳам бор, кишилардан анча миқдордаги қарз ҳам бўлиб қолганман. Ҳозир асосий эътиборим, ҳаётимга ўтказаётган асосий бугунги кунимнинг маъноси ана ўша қарзни узишдир. Шунинг учун одамларникида ишлаб қурувчилик касбим бўлганлигидан, кўпроқ қурувчиликда ишлаб шу ҳалол меҳнат билан озгина бўлса ҳам маблағ топиб, аста-секин ўша қарзни узиш ҳаракатидаман дейди ҳалиги киши. Масжидларга қатнаб тураман доимий равишда, шу билан бирга янги чиқаётган Ислом динига оид китобларни ҳам ўқиб тураман. Ана шундай китоблардан бири, “Танбеҳул ғофилийн” деган китоб бўлди. Ана шу китобни ўқиб туриб мен ўзим катта бир ғам-ғуссада қолдим. Чунки бу китобда "ким бошқаларда қарздор бўлса, намози ҳам, рўзаси ҳам, ниёзи ҳам, бошқа нарсалари ҳам қабул бўлмайди" деган гап очиқ ойдин ёзилган экан. Ана энди "мен анчагина одамлардан қарздорман, шунчалик умид ўқиётган намозларим, тутаётган рўзаларим, қилаётган бошқа ибодатларим қабул бўлмаса энди куним қандай бўлади, мен нима деган одам бўламан", дейди ҳалиги киши. "Яқин орада қарзимни узиб битиришга ҳам имконим йўқ, энди нима қилишмм керак", савол шу. Кўпчилик кишиларни олдига бордим шу саволни сўрадим, охир оқибат саволларга қониқмаганимга сизнинг олдингизга келдим, сиз нима дейсиз деган маънони айтди. Мен айтдимки биродар "қарз бор одамнинг намози, рўзаси ва бошқа ибодатлари мутлақо қабул бўлмайди" деган гап тўғри эмас. Чунки шариатимизнинг ўзида бойларга қарз беришга тарғиб бор, қарз берганда ҳам қарзни "хасан" яъни орқасидан фоиз олиш умидида эмас, берган танини қайтариб олиш маъносида берадиган қарз. Ўша бой кишидан ўзини камбағал қардошига ёрдам тарзида бериладиган қарз бу собит бор нарса. Агар қарз олганни намози қабул бўлмайдиган ҳолат бўлса, шариатга бу нарса киритилмас эди. Ҳадисларда такрор-такрор баёри келмас эди, пулдорларга қарз беришга тарғиб бўлмас эди. Қарз олганларга енгиллик яратиш, иложи бўлса баъзи-бир қисмларини кечириб юбориш маъносида ҳадислар айтилмас эди. Бу мутлақо нотўғри гап, хусусан сизга ўхшаб қарзини эътироф қилиб шуни узиш йўлида ҳалол меҳнат қилиб юрган одамга, намозинг қабул бўлмайди, рўзанг қабул бўлмайди деган маъноларни айтиш дуруст эмас дедим. Энди сизни ташвишга солган нарса “Танбеҳул ғофилийн” китобида ўқиган маъноингиз бўлса, аслида худди шу “Танбеҳул ғофилийн” китобини ўтган даврида қадимда ҳам китоб бўйича мутахасис бўлган уламолар жуда кўп мавзуъотлар тўқима маънолар, исломдан йироқ маъноларни кириб кетганлигида айблаган бир китобдир. Буни машҳур "Кашфиз Зунун" деган бир неча мужжаддатлик китоблар ҳақидаги тушунчалар, китобларнинг тақдири, бахоси бериладиган китобнинг ўзида Абу Лайсиси Самарқандийнинг “Танбеҳул ғофилийн” китобида мавзуъотлар кўп деб буни ўқишдан эҳтиёт чораларини кўриш маъносидаги таъкидлар бордир деган тушунча айтдим. Ва у кишини ибодатда, тавбада, тақвода ҳозиргидан ҳам яхшироқ бўлишга, ва Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда қарзини узишга ҳозиргидан ҳам қаттиқроқ уринишга, тавсия қилиб, кўнглини кўтариб бошқа тушунчаларни ҳам қўшиб айтиб кузатиб қўйишга ўтдим. Лекин шу билан бирга шу қиссада зикр қилинган китоб ва бунга ўхшаган китоблар кўплигини бундаги маъноларни ўқиб олиб, бу биродардан бошқа яна қанча-қанчалар изтиробга тушаётганлиги, беҳудага ғам ташвишга қолаётганликлари қалблари чилпарчин бўлаётганлиги, нотўғри тушунча орқали ҳар ҳил ихтилофлар чиқаётганлиги, ҳар ҳил тушунмовчиликлар чиқаётганлиги ҳақида ўйлашга мажбур бўлдим. Албатта диний маънода келадиган гаплар, тушунчалар, мақолалар, ваз насиҳатлар, ҳутбалар ва бошқа гаплар ниҳоятда эҳтиёткорлик билан олбиб борилиши керак. Чунки ислом қонун-қоидалари, ақидаси, шариат аҳкомларининг ҳар биттаси инсоннинг имону-куфри, жаннату-дўзаҳи, саодати бадбахтлигига оид бўладиган нарсалар бўлади. Кўпгина инсоний тушунчаларни қамраб оладиган, агар нотўғри бўлса уларни чилпарчин қилиб ташлайдиган тўғри бўлса эса юксакликларга кўтарадиган мағнолар бўлади. Шунинг учун бу маънода сиз билан биз ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз керак. Ана шундай тушунчаларни ўрганишда, ўқишда, қўлга олишда, аввал эҳтиёт чорасини кўриб, биладиган кишилардан сўраб, мана буни ўқиса бўладими, бўлмайдими, эшитса бўладими бўлмайдими ёки шунга ўхшаган баъзи-бир ҳолатларни жойига қўйиб туриб кейин ҳаракат қилсак, ҳаракатимиз ҳам зое кетмайди, тушунчаларимиз ҳам нотўғри бўлмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Азиз устозлар, бир савол жавобда ўқиб қолдим таҳажжуд намозини вақти хуфтондан кейин витрдан олдин дейилган. Бугунги кунда кўпчилигимиз витр давоми...

4204 06:10 / 24.09.2018
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир марузада Одам алайҳиссаломнинг бўйлари камида 60 мeтр бўлганини таъкидлади. Ростдан ҳам Одам атонинг бўйлари 60 мeтр давоми...

8526 09:45 / 05.03.2018
СаволУстоз Ҳазратлари, мен Ҳазрати Баширrdquo китобини ўкиш вақтида режаул ғойиблар, чилтонлар, хафтанлар ва ситанлар ҳақида ўқиб қолдим. Улар ҳақида Амир Темур давоми...

4919 18:40 / 23.11.2017
САВОЛ Биз баъзи инсонларнинг арвоҳ руҳига шам ёққанларини кузатамиз. Лекин мени бу ишнинг гуноҳ ёки йўқлиги қизиқтиради. Савол шуки, Ислом динида арвоҳ руҳига шам давоми...

2956 20:22 / 27.04.2016