1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бугунги кунда авлиёлар борми?

20:58 / 27.04.2016 10366 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда авлиёлар борми? Тарихда улар қандай кароматлар кўрсатишган?

Авлиёлар Аллоҳга яқин инсонлар, ўзларининг ихлослари билан, ибодатлари билан, нафл ибодатлари билан, зикр риёзатлари билан Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога қурбат ҳосил қилган, яқинлик ҳосил қилган инсонлар бўладилар. Авлиёлар алоҳида бошқа бир ҳилдаги инсонлик хусусиятидан чиққан ёки юқорига кўтарилиб қолган одамлар эмас. Балки авлиёлар ҳам оддий одамлар бўлган, фақат ибодати, ҳалол поклиги, зикри ва бошқа хусусиятлари билан Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг айтганини кўп қилиб Аллоҳга дўст бўлган инсонлар ҳисобланди. Авлиёларнинг кароматлари бу авлиёлар кўрсатадиган нарса эмас, балки Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло уларни ҳурматлаб ато қиладиган бир фазилат ҳисобланади. Каромат дегани дегани “икромия, икром, эҳтиром" кўрсатиш маъносидан олинган. Бир банданинг ҳалоллиги, поклиги, ибодатда собит қадамлиги, қалбида Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа муҳаббат йўқлиги, нафл ибодатларни, зикрларни, риёзатларни ўрнига қўйиб адо этганлигидан Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ўша бандани мукофотлаш тариқасида бошқаларга насиб бўлмаган баъзи-бир ҳолатларни Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло уларга икром тариқасида тақдим этади. Бундай кароматлар турли ҳолатларда бўлиши мумкин, турли нарсаларда бўлиши мумкин. Мисол учун узоқ масофани қисқа муддатда кесиб ўтиш, баъзи-бир одамлар оддий ҳолатда бажараолмайдиган қийин ишларни Аллоҳдан тилаб бошласа осонлик билан кўчиши. Ва шунга ўхшаган кўпгина ҳолатлар бу кароматлар бўлади. Яна қайтариб айтамиз каромат бу Аллоҳга яқин бўлиб, валий бўлиб, дўст бўлган инсонга Аллоҳ таоло томонидан бериладиган ҳурматлаш бир эъзозлаш бир маъноси тақдири ҳиособланади. Валийликка етишиш ёки ибодатда бардавом бўлишдан мақсад каромат кўрсатиш эмас. Кароматни у инсон ўзи кўрсата олмайди, балки унга Аллоҳ таоло тақдирлаш сифатида ато қилади, беради. Кўпинча авлиёлар ўзларида каромат бўлса ҳам ўзлари сезмай қолади. Бошқа бир кишилар сезиб, кўриб, мулоҳазасини қилиш ҳолатлари бўлади. Шунинг учун бу маъноларни ҳаддан ошириб юборишга ўтиб қолмаслик керак. Бу ҳақидаги маълумотлар кўпроқ тасаввуф китобларида бўлади, уларни баъзи-бирлари муболаға тарзига борса ҳам лекин Қуръон ва суннат асосида баён қилганларида тўлиқ маълумотлар олиш мумкин бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Оёқ қайилтириб олинганда шишишни олдини олиш очун базилар ёш болаларнинг сийдигини маҳаллий тиббиёт деб қўлланишади. Саволим шундаки мана давоми...

5839 06:30 / 26.08.2018
СаволЯна калта иштон ҳақида ўқиб бир савол бермоқчиман. Ҳаммага маълумки, намоз учун шимни қайиришлик макруҳ. Агар, у шимини ҳар доим қайириб юрувчи бўлса, намоз давоми...

5337 10:00 / 10.08.2017
СаволАссалому алайкум Бир танишим чел элдан техника олиб келиб сотади. Шу танишимни бир мижози олдиндан заклад бериб техникага заказ берган. Чел элга хам заказ давоми...

4638 08:05 / 30.07.2018
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Баъзи биродарлар билан Мавароуннаҳрнинг фатҳ қилиниши масаласида бироз .тортишиб, қолдик. Улар юртимизга араблар босқинчилик давоми...

5015 21:44 / 25.04.2016
Аудиолар

231968 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150453 14:35 / 11.08.2021