1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръон 7 қироатда нозил бўлган дейилади. Уларнинг қайси бири афзалроқ

20:58 / 27.04.2016 5568 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ ҳадис»ларида (3 китоб, 363 бет, 1-10 боблар) Қуръон 7 қироатда нозил бўлган дейилади. Уларнинг қайси бири афзалроқ ва бир-биридан фарқи нимада?

Имом Бухорий бўлсин, бошқа муҳаддисларимиз бўлсин саҳиҳ китобларда ҳеч қачон Қуръон Карим 7 қироатда тушди, нозил бўлди деган гапни келтирмаганлар. Пйғамбаримиз (сав) бу гапни мутлақо айтмаганлар. Агар шу саволдаги гап тўғри бўлиб китобда, ҳадисни Қуръон 7 қироатда нозил бўлган деб тржима қилинган бўлса, ниҳоятда катта хатога йўл қўйилган бўлади, буни тезроқ тузатиш керак. Ҳадисларда "Қуръон Карим 7 харфда нозил бўлган" дейилган, қироатда эмас. 7 қироат ва 7 харф мутлақо бир-биридан бошқа нарсалар ҳисобланади. Қуръон Карим 7 қироатда нозил бўлди деган гап йўқ. 7 қироат деган тушунча Пайғамбаримиз (сав) нинг вақтларида бўлмаган, мутлақо. 7 харф эса улуғми Қуръон мутахасисларининг чуқур таҳлилларидан кейин Қуръон Каримнинг тиловоти пайтида Пайғамбаримиз (сав) ўзлари ўқиган ва руҳсат берган баъзи-бир ҳолатлардаги ўзаро қироатлар орасидаги фарқларни айтилади. Араб тили шуни кўтаради, баъзи-бир исмларни бир қироатда, яъни бир ҳарфда, муфрат ҳолида, бирлик ҳолида ўқилган, иккинчи бир ҳарфда жам ҳолида ўқиши мумкин. Баъзи-бир феъларни ғойиб, мухотоб ҳолида ўқиш мумкин. Ва шунга ўхшаган қироатни йўлга қўйишда Қуръон Каримнинг оятларини лафзларини нутқ қилишда ўзаро фарқлар бўлади. Мисол учун: Бизнинг қироатимизда “Я аййухан набийю” деб ўқисак, варш қироатида “Я аййухан набиу” дейилади. “Ана шундай ўзгариш бўладиган соҳалар еттита” деган маънони уламоларимиз олдинга суришади, лекин “етти қироат” сўзи кейин чиққан. Қироат имомлари, уларнинг ровеълари, бу илмнинг таг-тубига етиб, ўзига хос бир мазҳабга ўхшаш йўлларни демак жорий қилганларидан сўнг илмий асосда Пайғамбаримиз (сав) нинг ўзларига етказиб бориб қироатни бошқаларникидан демак қоидаларини асосида, алоҳида бир йўлга қўйганларидан кейин машҳур қориларнинг қироатини илмий равишда китобларга ёзишга бошлаганда беихтиёр еттитасини танлашган. Ана шу маънони биз язши тушуниб олишимиз керак. Ҳадисларда келган Қуръон Карим “етти ҳарфда нозил бўлди” деган маъно мутлақо қироат маъносини англатмайди. Қироатлар яна қайтариб айтамиз кейинги пайтларда чиққан ҳолат уни етти ҳарфда нозил бўлганлиги маъносида мутлақо аралаштирмаслик керак. Энди қироатларга келадиган бўлсак етти қироат бор, ўн қироат бор, ўн тўрт қироат бор. Лекин етти қироат машҳурроқ, уларнинг орсидаги фарқларни мутахасислар англайди. Баъзи-бир Қуръонни яхши ўқийдиган одамлар ҳам фарқлаши мумкин. Ҳозирги кунда мусулмон оламида кенг тарқалган қироат имоми Асимдан имоми Хафс ривоят қилган қироат бўлади. Бу мана шу ҳозирги кунда ҳаммамиз барчамиз эшитиб, ўқиб, тажвидини ўрганиб талаффуз қилиб юрган қироатимиз шу, “Қироати Хафсим ан Асим”. Ана ўша қироатни энг машҳур қироат демоқдамиз, бугунги кунда вақт ўтиши билан шу ҳолга айланиб қолган. Энди иккинчи бир қироат яна бугунги кунда бор, бу қироат қироати “Қолун ан Варш” дейилади. Имоми Варшдан Колундан ривоят қилинган қироат бўлиб, бу қироат мана Либия, Тунис, Жазоир, Марокаш ва ўша тарафдаги ифриқа давлатларида тарқалган демак қироат ҳисобланади. Мана шу нарсаларни биз яхши билишимиз керак. Лекин минг афсуслар бўлсинким билиб биламасдан қилинган таржималар оқибатида, етук илмга эга бўлмаган, мана шундай нозик атарфларини англай олмайдиган одамлар тарафидан қилинган таржималар, ҳалқимизни кўпгина ташвишга солаётганлиги, тушунмовчиликлар келиб чиқаётганлиги, мана бунга ўхшаган саволлар кўпаяётганлиги ҳаммамизнинг афсусимизга, надоматимизга сабаб бўлади. Бу нарсаларга чек қўймоғимиз керак, бу нарсаларни яхшироқ таҳқиқ қилмоғимиз, оҳирига етиб билмоғимиз лозим лобуд бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Қайнонам кеча жанозага бориб келдилар. У ердаги отин аёлларнинг ўраниши ҳақида маъруза қилибди ва айтишларича келинларни бир уйда яшайдиган давоми...

3473 08:17 / 16.08.2019
Биз биламизки, Қуръони Карим биз учун дастурул амалдир. Қуръон тафсилотлари эса пайғамбаримиз ҳадисларда акс этади. Муҳаммад САВ ҳадисларига эса ҳасан, саҳиҳ, давоми...

3409 20:56 / 27.04.2016
Бир биродарим билан гаплашаётганда Аллоҳ йўлида қийналаётганлари ҳақида гап кетиб қолди. Мен Аллоҳ йўлида қийналаётганларга ҳавас қиламан, чунки охиратда ажри давоми...

3650 16:04 / 27.04.2016
Савол Бир дўстимнинг онаси сиздан сўраб беришимни илтимос қилган эдилар. Улар бу йил Рамазон рўзасини Тошкентда бошлаб, охирини умра сафарида Саудия Арабистонида давоми...

4804 18:02 / 18.06.2017