1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кўчада бир лўли аёл мени тўхтатиб унга ёрдам беришимни сўради. Аёлга пул берган эдим

21:22 / 27.04.2016 4933 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўчада бир лўли аёл мени тўхтатиб унга ёрдам беришимни сўради. Аёлга пул берган эдим у мени дуо қилди. Дуога қўшилиб қўлларимни очиб турдим. Кейин эса кетаётган эдим бошқа бир аёл мени уришиб: «Садақа олган одамнинг дуосига қўшилиб турилмайди, ёмон бўлади» деди. Илтимос, шу вазиятни таҳлил қилиб берсангиз.

Бу саволда зикр қилинган вазият, ҳолат бугунги кунда диний масалаларда, диний тушунчалар бўйича кенг тарқалган оммавий саводсизликни, билимсизликни, жоҳилликни бир кўринишидир. Диний таълимотдан беҳабарлик оқибатида, уни тартибли ўрганмаслик оқибатида жуда ҳам кўп бидъад, хурофот Исломга ёд бўлган тушунчалар, мусулмончилик таълимотлар сифатида, шу бўёққа бўялган ҳолда одамларни тушунчасига ўрнашиб қолган, кириб қолган. Шу билан бирга яна асосини билмаган, тўғри гапиряптими, нотўғри гапиряптими уни билолмайдиган кишилар, бировларга "бу ёмон бўлади, бу яхши бўлади, бу савоб бўлади, бу гуноҳ бўлади", деган гапларни бемалол, тортинмасдан қаттият билан айтиш одат тусига кирганлиги мана шу саволни ўзида ўз аксини кўрсатиб турибди. Бировга яхшилик қилиб, дуосини олмоқчи бўлсаю, ўша яхшилик қилинган инсон яхшилик қилувчининг ҳаққига дуо қилаётганда, бу яхшиликни эгаси нима учун қўшилиши мумкин эмас. Нима учун қилинаётган дуога "омин" деб ўзини ҳаққида бир яхшиликни Аллоҳ қабул қилишини сўраши мумкин эмас, бу мутлақо нотўғри бир гап. "Садақани олган одамнинг дуосига қўйшилиб турилмайди" деган гап асоси йўқ, манбааси йўқ, ҳужжати йўқ, далили йўқ ўзича айтиб қўйилган бир гап ҳисобланади. Бундай нарсаларни билиб-билмасдан гапиравериш керак эмас. Динда йўқ шариатда йўқ, Ислом таълимотида йўқ, Қуръонда, ҳадисда, уламоларнинг гапларида йўқ гапларни "бу ёмон, бу яхши, бу ҳалол, бу харом" деб тахмин асосида, билимсизлик асосида гапириб бориш, фақат ўша гапни айтаётган одам эмас, мана бу саволда каби ундан эшитган, нақл қилган одамларни ҳам фикрини, билимини, бузадиган тўғри нарса қолиб, нотўғри тарафга йўллаб қўядиган бир кўнгилсиз ҳолат бўлади. Шунинг учун жуда эҳтиёт бўлишимиз керак, бундай нарсаларни тушуниб бориш учун диний китоблардан ўқиб, уламоларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, ҳужжатли, далилли, асоси бор гапларни саралаб, асоссизларини тарк қилиб боришга ўтишимиз билан иншооллоҳ барҳам топади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Одатда бизда жума намозидан олдин тўрт ракат суннат ўқилади. Лекин, .Мушкот, китобида фарздан олинги тўрт ракат суннат айтилмаган. Араб ўлкаларида бу суннат давоми...

6253 16:41 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Ноўрин қарғаш гуноҳми Одамларда қарғишнинг икки учи бор, бири сен қарғаган одамга иккинчиси ўзинга тегадиrdquo деган гаплар кўп айтилади. Шу давоми...

8394 23:44 / 15.05.2017
Яқинда эрининг бевафолигидан куйган, икки фарзанди билан оғир ҳолатда қолган ёш аёлдан мактуб олдим. Мактуб эгаси бахтли яашаб тургани, ҳамма нарса гўзал бўлгани давоми...

4885 21:14 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Мен болалигимда бир қанча салбий гапларни, жумладан Мен болалигимда билмасдан илмсиз ҳолда, насронийлар қиладигон қилиқни, яъни учта бармоғини давоми...

2667 07:27 / 25.10.2018