1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бир дугонам ўз эрига хиёнат қилган эди.

15:40 / 26.04.2016 7834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир дугонам ўз эрига хиёнат қилган эди. Унинг 3 фарзанди бор. Кейинроқ эса у ўз хатосини тушуниб етди шеклли, энди динга қайтди ва ибодат қилмоқда. Худо унинг гуноҳларини кечирармикин?

Албатта, бу жуда ачинарли бир савол. Уни эшитган ўқиган, хабардор бўлган, имон эътиқодли ҳар бир одамни ларзага соладиган бир ҳолат. Уч боласи, уч онанинг боласи бўлиб туриб, ўзи оилалик эри бўла туриб зино қилиш албатта катта жиноят ҳисобланади. Бу катта ҳиёнат, улкан жирканчлик ҳисобланади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бундай нарсалардан Ўзи сақласин. Бу саволни иккинчи қисмидаги ҳолат албатта ўша жиноятни содир этган аёлни тавба қилиши, динга қайтиши, ибодат билан машғул бўлиши билан бўлаяпти, бу албатта умидворлик ато қиладиган бир ҳолат хисобланади. Ҳозирги кунда зино собит бўлганда ҳам унинг шаръий жазосини қўллаш дунё бўйича деярли йўқ бир ҳолатда, жуда бир нодир ҳолатларда бўлмаса буни татбиқи йўққа айланиб қолган. Шунинг учун чет элларда ҳам кўпинча мана шу савол уламоларга берилади. Баъзи вақтларда шу зинокорларнинг ўзлари эътироф қилиб беришади. "Мен зино қилганман, буни қанчалик жиноят эканлигини тушуниб етдим, энди бу дунёда жазоимни олишим керак деган тушунчадаман, буни қандай қилса бўлади?" деган саволларни беришади. Шунда уламоларимиз айтадики "ҳозир шаръий жазони қўллаш йўқ, шунинг учун сизга қиладиган тавсиямиз, насиҳатимиз чин қалбдан ўксиниб, бу қилинган гуноҳга тавба қилинг, тавбангиз ҳақиқий бўлсин, доим надоматда бўлинг ва кўпроқ Аллоҳга истиғфор айтиб, ибодатда бардавом бўлинг, нафл ибодатларни кўп қилиб, гуноҳингизни кечирилишини сўранг, ундай гуноҳларни кечирадиган Аллоҳ таолонинг Ўзидир". Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръони каримда ширкдан бошқа гуноҳларни кечиришни эслатиб ўтган. Бундай кишилар гуноҳини тушуниб етганда дарҳол тавба қилишлари, гуноҳни тарк этишлари, Аллоҳга ёлборишлари, истиғфор айтишлари ва иккинчи марта у гуноҳга қайтмасликлари керак. Ана ундан кейин ҳолатлари, ишлари Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола қилинади. Парвардигори олам "/офур"- гуноҳларни мағфират қилувчи, "Раҳим" -бандаларига раҳим қилувчи Зот ана ундан умидвор бўлиб ўтилади, буёғи Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола, Аллоҳ Ўзи билади. Парвардигори олам мўмин-мусулмон бандаларини мана шундай тойилишу залолат, гуноҳу исёнлардан Ўзи асрасин ва бандалик қилиб, заифлик қилиб шундай гуноҳларни содир этганларни тезда тавбага юзланишларида, Аллоҳ таолонинг Ўзидан мағфират сўраб тўғри йўлда собит қадаи бўлишларида Парвардигори оламнинг Ўзи ёрдамчи бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳидоят, журналининг 2001 йилги 2сонининг 9бетида .Ҳатна суннат амал. Суннат қисми болани ётқизиб, хатна қилдириш, холос. Сўнг устага хизмат ҳаққи бериб, рози қилиш. давоми...

7186 15:45 / 24.05.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Онлайн дарсларга одатда чет элларда юрган диндошларимиз кўпроқ қизиқишади, чунки ҳолат шуни тақозо қилади. Мен давоми...

3260 21:05 / 22.04.2016
Динимиз инсонларни ҳар ишда, ҳар ҳолатда сабрли бўлишга чорлайди. Сабр шунчалик яхши фазилат экан, унинг банданинг ҳаётида қандай фойдалари бор Сабрrdquo деганда, давоми...

4026 14:18 / 24.04.2016
Таҳорат олишда оғиз чайилаётганда 3 марта ғарғара қилинадими, яъни томоқ чайиладими Мен 15 йилдан бери 1сув билан огзимни чайқаб, 2сув билан ғарғара килиб, 3сув билан давоми...

4467 21:18 / 27.04.2016