1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сабрнинг қандай фойдалари бор?

14:18 / 24.04.2016 3923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динимиз инсонларни ҳар ишда, ҳар ҳолатда сабрли бўлишга чорлайди. Сабр шунчалик яхши фазилат экан, унинг банданинг ҳаётида қандай фойдалари бор?

“Сабр” деганда, Аллоҳнинг калимаси ер юзида ҳамма калималардан устун бўлиши учун кураш қийинчиликларига дош бериш назарда тутилади. Ислом дини адолатидан бутун дунёни баҳраманд қилиш учун олиб бориладиган даъват машаққатларига чидаш, ҳалол, пок юриш, яшаш ва ишлаш қийинчилигига чидаш “сабр” дейилади. 

Сабрнинг фойдаларидан бир нечасини келтириб ўтамиз:

1. Сабр оғир вазиятларда нафсни жиловлашга ёрдам беради.

2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилиш ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.

3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганида ўзни тутиб олишга ёрдам беради.

4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.

5. Сабр тамаъгирлик қўзийдиган вазиятларда ўзни ўнглаб олишга ёрдам беради.

6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлида дуч келинадиган жисмоний-руҳий машаққат ва аламларга чидашда ёрдам беради.

7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир.

8. Сабр қалбда ҳидоят ҳосил қилишга ёрдам беради.

9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.

10. Сабр ер юзида тамкин ва таскин топиш сабабчисидир.

11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир.

12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.

13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.

14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.

15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир.

Сабр икки хил бўлади: биринчиси – баданий сабр. Бунда қийинчиликларга бадан, тана билан чидалади. У феълий-амалий бўлиши мумкин. Мисол учун, оғир ва машаққатли ишларни ва ибодатларни чидам ҳамда сабот билан адо этиш шунга киради. Яна баданига етган оғирликни кўтариш билан ҳам бўлади. Мисол учун, калтакка, оғир беморликка ёки жароҳатга чидаш. Мазкур турдаги сабр шариатга мувофиқ бўлса, мақталган иш бўлади.

Иккинчиси – маънавий сабр. Бунда табиати тортган ва ҳавойи нафси иштаҳа қилган нарсаларга сабр қилинади. Мана шу сабр энг кучлисидир. 

Худди шу сабр ўзи боғлиқ бўлган нарсага қараб турли исмлар билан аталади:

– Агар қорин ва фарж шаҳватига сабр қилиш бўлса, “иффат” деб номланади.

– Агар дод-вой қилмасдан мусибатга чидаш бўлса, “сабр” дейилади.

– Агар бойликни кўтариш бўлса, “ўзини тутиб олиш” дейилади.

– Агар замон қийинчилигига инжиқлик қилмаслик бўлса, “бағрикенглик” дейилади.

– Агар маишатпарастликдан юз ўгириш бўлса, “зуҳд” дейилади.

– Агар оз насибага сабр қилиш бўлса, “қаноат” дейилади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайҳ ҳазратлари саволим мен уйдан узоқдаман аёлим эркак тиш доктори қабулига бориб тишини даволатса бўладими Шерик билан албатта жавобиз жудаҳам зарур, давоми...

5843 09:05 / 23.10.2017
СаволАссалому алайкум Устозлар, тоғам ошпазлар. Бир куни шўрва пишириб, одамларга сузиб берибдилар. Кейин қарасалар шўрванинг ичида калпесакалтакесак бор экан. У давоми...

5891 09:05 / 12.09.2017
Ассалому алайкум Қиз фарзандли бўлдим, исмини Малак қўймоқчи эдим. Шу исмни қўйсам дуруст бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиndash Ва алайкум ассалом Малак давоми...

7565 07:00 / 02.11.2018
Ассалому алайкум Инсоннингэркак киши жаннатдаги қиёфаси Одам алайҳиссалом шаклида бўлишини эшитганман. Лекин инсоннинг жаннатдаги аниқ ташқи кўриниши қанақа давоми...

2813 09:59 / 17.01.2019
Аудиолар

210859 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130124 14:35 / 11.08.2021