1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Агар аёлнинг рўмоли нафасини сиқса...

15:39 / 26.04.2016 4093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар аёлнинг рўмоли нафасини сиқса, аёл рўмолини орқага қаратиб ўраши мумкинми?

Бундай ҳолатларда билиш керакки, шариат бўйича аёл кишиларга авратни беркитиш жорий қилинган. Аёл кишининг юзи ва икки қўли кафтидан бошқа жойи аврат бўлиб ҳисобланади. Энди рўмолни нафас сиқиш маъносини билиб бўлмайди, агар қаттиқ боғлаганидан сиқаётган бўлса сал бўшатиб боғлаб олиши мумкин. Агар ўша рўмол умуман боғланмасдан ҳам шундай турганида нафасини сиқадиган бўлиши менимча мутлақо мумкин эмас. Чунки, бу енгил нарса, ҳаво ўтказадиган нарса, томоғини олдига демак, кўкрак тарафига тушуриб олган бўлса ёки боғланган бўлса нафасни сиқиши мутлақо ҳаёлга келмайдиган нарса. Фаразан шу саволдаги гапдан айтиб тушунадиган бўлсак, нафасини сиқиб ўшандан соғлиги зарар топадиган бўлса ёки бир йўли нафас ола олмасдан ҳалокатга учрайдиган бўлса, албатта ҳалокат ёки соғлигини талофат кўришини сақлаш мақсадида у нарсани орқага қаратиши мумкин, бу шариатда рухсат берилган нарса.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволСоқов киши намозни қандай ўқийди У ҳатто .Аллоху Акбар,ни ҳам айта олмайди, лекин рукуъ ва саждаларни яхши бажаради, шунда ҳам ҳар куни масжидда жамоат билан давоми...

4757 17:27 / 28.07.2017
Ислом дини умуман ёлғонни ҳаром қилган. Ислом назарида ёлғончи Аллоҳнинг душмани, иймонсиз ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Албатта, ёлғонни Аллоҳнинг давоми...

3506 21:38 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Бизлар ишхонада 56 киши ўртада пул йиғиб 7 мингдан овқат тайёрлаб еймиз. Овқат асосан ош бўлади ва умумий қилиб битта ёки иккита лаганга давоми...

5822 16:20 / 27.03.2018
СаволМен мактаб укувчилигимда мактаб учун йигиладиган пулларни 23 бор йигганман ва ушанда урнига куйиб куяман деб мухтож бўлганимда олганман ҳозир эсласам давоми...

4467 22:05 / 19.05.2017