1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Васваса ҳақида савол ва унинг жавоби

21:13 / 24.04.2016 7199 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ҳурматли шайх ҳазратлари! Аллоҳ ишингизга, қаламингизга, умрингизга барака ато етсин. Сиздан бир илтимосим бор, шайх ҳазратлари маълумки кўпчилик одамлар васвасага тез-тез тушиб туради, айниқса мусулмонлар. Уларнинг ичида мен ҳам борман. Кўпчилик пайтларда масалан, таҳорат, намоз вақтларида ҳар хил ҳаёлларга: неччи ракъат ўқидим, салом бердимми-бермадимми, такбир айтдиммикан, бошимга масҳ тортдиммикан ва шу каби бирнеча ҳаёлларга, васвасага тушиб қоламан. Баъзида бу ўзи васвасами ё васваса эмасми, бошим қотиб қолади. Сизнинг интернернетдаги савол-жавобларингзни, "Руҳий тарбия" каби китобларингизни уқиб бироз бўлса ҳам ўзимни тинчлантиришга ҳаракат қиламан. Лекин у ҳақида тўлиқ илмга эга бўла олмаяпман. Баъзида қандай васвасага тушиб қолганимни ҳам билмай қоламан.

Илтимосим шу, ўша васвасадан қутилишнинг йўли ҳақида алоҳида китоб ёзишнинг иложи борми?

Безовта қилсам олдиндан узр!

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
- Васвасага қарши курашиш учун аввало Аллоҳ таолодан кўмак сўраш керак. Кейин У Зотнинг зикрини кўп қилиш, У Зотга солиҳ амаллар билан қурбат ҳосил қилиш, У Зотдан доимо шайтоннинг васвасасидан паноҳ сўраб юриш зарур.
- Кейин васвасага эътибор бермаслик, унга берилмаслик, ундан давом этмаслик ва васваса пайтида пайдо бўлган хаёлга тескари иш қилиш керак. Мисол учун васваса таҳоратда фалон аъзони қайта ювишни тақозо қилса, ўшани қайта ювмаслик керак ва таҳорат қилишни давом эттиравериш зарур. Агар васваса бўлиб, таҳоратни қайта қил, намозни қайта ўқи деса, буни қилмаслик керак. Таҳорат ҳам, намоз ҳам саҳиҳ бўлади.
- Васвоснинг энг яхши амалий давоси унинг йўлини тўсишдир. Ундан бутунлай узоқлашишдир. Ва шаръий ҳукм шу эканини тўлиқ тушуниб етишдир. Шу билан Аллоҳ таолонинг розилигига эришилишига тўлиқ ишонишдир. Аксинча, васвасада давом этиш шайтоннинг амирга юриш бўлиб, Аллоҳ таолонинг қаҳрига олиб боришини англаб етишдир.
- Мусулмон одам васваса ва унга ўхшаш нохуш ҳолатларга дучор бўлмаслик учун доимо таҳорат билан юриши ва доимо тили ва дили Аллоҳ таолонинг зикри билан машғул бўлиши керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲазрат, ҳозирда номаҳрамлар орасида катта фитналар бўлаётган замонда, номаҳрамдан ҳадя олиш ҳақида шариатимиз нима дейдиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМумкин эмас.httpsavollar.islom.uzsavol20423

5107 10:05 / 10.08.2017
Ассалому алайкум 3 ракатли витр намознинг 2ракатида аттахиётидан сўнг, икки елкага қараб салом берилгач, яна 1 ракат ўқилиши эсига тушса, 3ракатга туриб яна 1 ракат давоми...

2964 10:18 / 26.02.2019
СаволМенинг бир ҳамкасбим Қуръон ўқишни хохлади ва мен унга тананинг ҳамма жойини ювиш кераклигини, кейин ўқиш мумкинлигини айтдим. Шунда унга шошмай турrdquo деб, давоми...

5334 09:05 / 04.02.2018
Миср муфтияти Қуръони карим оятлари ва азонни уяли телефонлар қўнғироқ товуши сифатида ишлатиш ҳаромлиги тўғрисида фатво чиқарди. Фатвода Қуръони карим Аллоҳ давоми...

4166 21:15 / 24.04.2016
Аудиолар

231952 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150439 14:35 / 11.08.2021