1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида

21:14 / 24.04.2016 4576 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Турли нарсаларнинг, масалан, китоб, мақола ёзиш, эшиттириш, кўрсатув тайёрлаш, ихтиролар қилиш ва шунга ўхшашнарсаларларнинг муаллифлик ҳуқуқини-ҳаққини ҳимоя қилиш дунё бўйича кенг тарқалган. Мана шу маънога Исломдақандай қаралади?

МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ ТЎҒРИСИДА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Бу саволга жавоб беришдан олдин шуни айтиб ўтиш керакки, муаллифлик ҳаққи, ҳақийқатан, дунё бўйича тан олинган ҳаққ. Муаллифнинг ҳаққини поймол қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, балки бу нарса барча давлатларнинг қонуни бўйича жазогатортиладиган жиноят ҳисобланади. Ислом дийнида бунга қандай назар билан қаралади? Жавобни батафсил айтишданолдин ҳозирги кундаги аҳволимизга назар солишимиз керак. Айниқса, дийнни маҳкам тутишни даъво қилаётган, дийнийадабиёт ва шунга ўхшаган нарсалар билан савдо қилаётган жамоани, ўша ишда иштирок этадиган одамларнинг ҳолатиниалоҳида кўриш керак бўлади. Чунки, бу соҳада муаллифлик ҳаққи нима эканлигини умуман эътиборга олмайдиган одамлар100 бўлмаса ҳам 95 фоизни ташкил қилади. Улар: «Муаллифнинг ҳаққи йўқ, ким қўлига нима тушса, шуни кўпайтириб сотса, дийнга хизмат қилаётган бўлади», деган даъвони қилишади. Ўзларини тақводор қилиб кўрсатишади, намоз ўқиб, рўзатутаётганлик даъвосини қилишади, Худонинг йўлида хизмат қилаётганлик даъвосини қилишади, лекин ўзларидан кўпроқАллоҳнинг йўлида хизмат қилаётган, китоб ёзаётган, кечалари ухламасдан кўзининг нурини тўкиб, йиллар давомида йиғиб-териб, ёзиб, китоб ҳолига келтириб, бозорга қўйган ёки сотиб ўз меҳнатининг самарасини бироз кўрмоқчи бўлганкишиларнинг ҳаққини ваҳшийларча поймол этишади. Қўлга тушган китобни иложи борича ўғрилик йўли билан, суратиниолиб, кўпайтириб, сотишга ҳаракъат қилишади. Муаллиф бечора ўзи чоп қилдирган китобини сота олмай ўтираверади, уларўғирликдан бўлганлиги ва ўзларига арзон ёки бепул тушганлиги учун, тезроқ пул қилиш мақсадида, хоҳлаган нархида сотиб, муаллифнинг ҳаққини поймол қилишади.


Шунингдек, овоз тасмалари, компютер дискетлари ва бошқалар савдосида ҳам мана шу ҳолни кўриш мумкин. Буларнингҳаммаси жуда ҳам ноқулай бир ҳолат, ниҳоятда оғир мусийбат ҳисобланади. Ана шу ҳолат албатта мусулмон уламолариниҳам ташвишга солган ва Маккаи Мукаррамадаги Ислом Фиқҳи академияси мана шу масалани алоҳида кўриб чиқишга мажбурбўлган. Ҳозирги кунимизнинг кўзга кўринган катта уламолари аъзо бўлган бу фиқҳ академиясида муаллифлик ҳаққитўлалигича, батафсил кўриб чиқилганидан сўнг, мусулмон умматига, мўмин-мусулмонларга қарата ўзларининг қарорлариничиқариб, муаллифларнинг муаллифлик ҳаққлари тўғрисидаги баёнотни берганлар. Ана шу баёнотда қуйида биз сўзма-сўзтаржима қиладиган маънолар ифода қилинган:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

«Баъзи пайтларда муаллиф ўзининг бутун умрини бир фойдали китоб таълийф қилишга сарфлайди. Ва ундан фойда кўришучун нашр қилади. Шунда бошқа бир одам келиб, ҳалиги китобдан бир нусхани олади-да, ҳозирги замонда чиққан осонвоситалар орқали ё чоп қилади, ё суратга олдириб у ҳам сота бошлайди. Унинг сотиши, албатта, муаллифнинг йўлинитўсади, унга қарши бир одамга айлантиради, ана шунинг оқибатида ҳалиги одам ҳеч қандай таълийфга аралашмасдан, заҳматини чекмасдан, бировнинг меҳнати самарасини кўришга ўтади. Баъзи бировлар бу китобни бепул тарқатишлари ҳаммумкин. Лекин, ана шу бепул тарқатиши билан у ўзига шуҳрат қозонади, шуҳрат қозониш йўлида эса муаллиф бечоранингчарчагани, ҳоригани, қилган меҳнати, ҳатти-ҳаракъатининг ҳаммасини зоега чиқаради. Мана шу фикрни ихтиро қилувчиларҳақида ҳам айтиш мумкин. Бундай нарсалар бўлаверганидан кейин илмли, заковатли, китоб таълийф қилишга, ихтироқилишга қудрати етадиган одамларнинг ҳимматлари пасаяди. Чунки, улар ўзларининг меҳнатлари самарасини кўрмайдилар, бошқалар унинг меҳнатини қўлидан юлиб, тортиб оладилар ва ўзларининг фойдасига ишлатадилар, тижорат қиладилар, муаллифнинг йўлини тўсадилар. Ҳолбуки, у «тижоратчилар» бу китобнинг ёки ихтиронинг дунёга келишида ҳеч нарсасарфлаганлари йўқ, буни хаёлларига ҳам келтирмаганлар. Замон ўзгариши билан, вазиятлар ҳам ўзгарди, янги-янгинарсалар чиқарилди, эндиликда ҳар ким ўзининг қилган меҳнатининг самарасини кўриши керак. Муаллиф ёки ихтирочи ҳамўзи таълиф қилган асари ёки ихтиро қилган нарсасининг ҳаққдори бўлиши вожибдир. Бу ҳаққ ана шу муаллифнинг шаръиймулки ҳисобланади, бирор киши унга тажовуз қилмаслиги керак, унинг изнисиз кўчирмасликга, чоп қилмаслиги, сотмаслигикерак. Ана шу нарсаларнинг ҳаммаси-китоб бўлсин, бошқа бўлсин, асосан, шариатга тўғри келадиган, залолатгабошламайдиган нарсалар бўлиши шарти билан, албатта. Шунингдек, ўша ёзилган нарсани нашр қилган ношир ҳаммуаллифнинг шериги бўла олмайди, у фақат муаллиф нимага аҳдлашган бўлса, шу аҳдга ҳаққли холос, бошқа нарсага ҳаққийўқ. Муаллифнинг изнисиз ношир китобнинг мазмунига ўзгартириш киритиши мумкин эмас ёки бирон ерини бошқачақилишга ҳаққи йўқ. Муаллифлик ҳаққи мерос бўлиб қолади, яъни муаллифнинг меросхўрларига ҳаққ ҳам мерос бўлиб қолади. Ана шу нарсаларнинг ҳаммаси халқаро шартномаларда ўз аксини топган, мана шу нарсаларнинг ҳаммасини мўмин-мусулмонлар амалга оширишлари керак, шариатга хилоф ишларни қилмаслик лозим, бу нарсаларнинг ҳаммасини жойигақўйиш вожиб ҳисобланади».


Мана, муаллифлик ҳаққи ҳақидаги Ислом Фиқҳи академияси уламолари чиқарган қарор. Бу қарор жуда муҳим бир ҳужжатҳисобланади. Ҳар бир мўмин-мусулмон кимса муаллифнинг ҳаққини, ихтирочининг ҳаққини ҳурмат қилиши керак. Муаллифнинг ҳаққини поймол қилиш худди бир одамнинг бир жойга тўплаб қўйган мол-мулкини ўғирлаш билан баробарбўлади. Ана шуни ўғирлаб, олиб чиқиб сотиб, пул қилган одам қанчалик гуноҳкор бўлса, муаллифнинг изнисиз унданберкитиб, китобини чоп қилиб ёки бошқа асарини бошқа услуб билан кўпайтириб сотаётганлар бировнинг молини ботил йўлбилан еяётган ва Қиёмат кунида қоринларига оловни ейдиган шахслардан бўлади. Муаллиф изнисиз, ўғирликча унингҳаққини юлиб олиб, унинг ҳаққини тортиб олиб савдо қилаётганлардан нарса сотиб оладиганлар ҳам ўйлаб қўйишлари керак. Чунки бизнинг шариатимизда ўғирланган, ғасб қилиб тортиб олинган молларни сотиб олишга рухсат йўқ, улар ҳаром бўлади.


Шунинг учун, ана шундай ўғрилардан, муттаҳамлардан бировнинг ҳаққини тортиб олганларнинг маҳсулотини сотиб олишданҳам ҳазар қилиш керак. Балки асл нусхани, ҳалол, тер тўкиб, меҳнат қилиб, йиллар давомида бутун билимини, ақлини, заковатини, кучини, қудратини сарфлаб асар юзага келтирган инсоннинг китобини ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиб, ўшалардан фойдаланилса, савоб йўлида тўғри иш қилиш бахтига муяссар бўлинади, ҳамма нарса ҳалол-пок, яхши бирсуратда амалга ошган бўлади.


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи барчаларимизга инсоф-тафвиқ берсин, жумладан, муаллифларнинг, ҳаққдорларнинг ҳаққинипоймол қилиб, ўзларига осон мол, пул топиш йўлига кириб олганларга ҳам инсоф берсин, ҳаммамизни Аллоҳнинг шариатигаамал қилиб, ҳалол, пок ризқ билан ризқланиб юришимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлсин. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Баъзи аёллар маҳрами йўқлиги ёки маҳрам билан боришнинг имконияти йўқлиги сабабли, бошқа бегона эркакларга никоҳланиб ҳажга кетишади. Яъни давоми...

5754 08:00 / 12.08.2018
СаволШайх ҳазратлари Менинг саволим ҳажи бадал ҳақида эди. Агар ўғли онаси учун ўтган йили ният қилиб ҳажи бадал қиламан деб ҳожилик кампаниясига пулини тўлаб давоми...

4237 08:00 / 11.08.2018
САВОЛ Намоз китобларида .Аср намози тўрт ракъат фарздан иборат, деб ёзилган. Лекин Ҳанафий мазҳабида тўрт ракъат суннат ҳам ўқилар экан, фақат Ўзбекистонда давоми...

4569 15:54 / 24.04.2016
Уйимизга бир аёл келиб тиланчилик қилди. Мен унга нон олиб чиқиб берсам, аёл .Менга нон керак эмас, ноним бор, менга пул бер,, деди. Жаҳлим чиқиб кетди. Унга нон ҳам, давоми...

3687 18:36 / 24.04.2016