1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хулуъ ҳам талоқми?

18:47 / 24.04.2016 4509 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда талоқнинг “хулуъ” деган хили борлигини эшитдим. Бу қандай талоқ, шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: “Хулуъ” (хулъ) талоқнинг бир тури. Бу ҳақда Бақара сурасининг 229-оятида зикр этилган: "Эй мусулмонлар! Агар эр-хотиннинг Аллоҳ таоло кўрсатган шаръий ҳудудга риоя этолмасликларидан хавфсирасангиз, хотиннинг эридан ажралиш учун эрига мол беришида ва эрнинг уни олишида гуноҳ йўқдир". Яъни, хотин эрига пул ёки мол бериб талоқ олиши, ўзини ундан халос қилиши гуноҳ эмас.

Ислом динида биринчи хулуъ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида содир бўлди. Имом Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишларича, Собит ибн Қайс Ансорийнинг хотинлари (Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин) Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига келиб мурожаат қилди: "Эй Расулуллоҳ! Мен Собит ибн Қайсни на хулқда, на динида айбламайман. Аммо Исломда ношукрлик қилишини ёмон кўраман". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар: "Унга боғини қайтариб берасанми?" Аёл: "Ҳа", деб жавоб бергач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Собит ибн Қайс розийаллоҳу анҳуга: "Боғни олгин-да, уни бир талоқ қўйгин", дедилар. Собит ибн Қайс у хотинга уйланганларида маҳрига хурмо боғини берган эдилар.

Бу ўринда шуни билиш муҳимки, аёлнинг талоқ учун ҳали олмаган маҳридан кечиши ё олган маҳрини эрига қайтариб бериши ўз хоҳиши билан бўлиши лозим. Нисо сурасининг 4-ояти мазмуни бундай: "Хотинларга маҳрларини розилик билан беринг. Агар улар маҳрларидан бирор нарсани ўзлари рози бўлиб сизга қайтарсалар, уни енг, бунда гуноҳ ва бало йўқ".

Азоб ёки қийноқ таъсирида хотини маҳридан кечган эр хурсанд бўлмасин. Аллоҳ таоло эътиборида бу хотиннинг ҳуқуқлари эрнинг зиммасидан тушмайди. У эр икки бор ҳисоб беради: хотинига зулм қилиб, азоблагани учун бир ҳисоб берса, хотинининг ҳаққини егани учун яна бир ҳисоб беради (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда аёл киши турмушга чиқаётганда кўп ҳолларда маҳр ўрнида уй, ҳовлиер деб мулк ажратилмоқда. Бу, албатта нотўғри. Шуни отаонага тушунтира олмаган тақдирда давоми...

3656 15:38 / 24.05.2016
СаволҲозирги кунда АҚШ, Британия давлатларини байроғининг расми тушурилган футболкалар, кўйлаклар кийиш мода бўлди. Айниқса Британия Байроғи кенг тарқалмоқда. давоми...

5054 08:15 / 08.02.2018
САВОЛ .Мўминлар кимнидир сўксалар, иймондан чиқадилар ва ўзўзидан хотинлари талоқ бўлади, дейишади. Шу сўзлар ҳақиқатга қанчалик яқинЖАВОБ Албатта мўъмин киши давоми...

4473 14:30 / 26.04.2016
Савол Ассалому Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ Ҳурматли ва фазилатли шайҳ ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишларингизда мададкор бўлсин.Омин Рамазон ойида давоми...

7201 03:05 / 08.06.2017