1446 йил 17 Рамазон | 2025 йил 17 март, душанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Пуштни тушириш мумкинми?

18:48 / 24.04.2016 3823 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир биродаримизнинг аёли ҳозирча туғишни истамай, пуштни тушириш (аборт) учун ҳаракат қиляпти. Бу борада шариатнинг ҳукми қандай? Агар туғиш она соғлигига хавф солса, пушт тушириш жоизми?

ЖАВОБ: Бу масалада жуда кўп фиқҳий китоблар ҳам, фуқаҳоларнинг бу ҳақдаги сўзлари ҳам бор. Уларнинг хулосаларидан энг кучли ва эҳтиётлиларини қуйидаги тартибда баён этиш мақсадга мувофиқ:

Биринчидан, фуқаҳоларнинг ҳаммалари пуштни жон киргизилгандан сўнг заруратсиз тушириш (олдириш) ҳаром, деб айтишган. Она ҳаёти хатарда қолиши каби ҳолат бўлганида пуштни тушириш мумкин. Ҳадиси шарифларда кўрсатилганидек, пушт яратилишининг аввалги тўрт ойидан сўнгги ўн кун ичида унга жон киргизилади.

Иккинчидан, жуссасидан баъзи аъзолар: соч, бармоқ, оёқ кабилар кўринган ва билинган пуштни тушириш жиноятдир. Унинг тушишига сабабчи бўлган одамга, она ё бошқа бўлса-да, "ғурра" (пушт товони) бериш вожиб бўлади. Уламо ва фуқаҳоларнинг бу борадаги фикрлари бундай: бу босқичдаги пуштда жон бўлмайди, шундай бўлса-да, уни тушириш жиноятдир, заруратсиз тушириш ҳаромдир.

Учинчидан, баъзи уламолар пуштни жуссаси кўринмасдан ва шаклланмасдан олдин тушириш мумкин, деганлар. Пушт яратилишининг аввалги қирқ кунида шу босқичда бўлади, демак, ҳануз сув (нутфа) ҳолида туради, нутфани ташлаш, хотиндан суғуриб, уруғни чиқариш каби жоиз, дейдилар. Аммо жуда кўп фуқаҳолар бу сўзни эътиборсиз ҳисоблаб, рад этганлар ва бундай қилган ё унга сабабчи бўлган одам гуноҳкор бўлади, деганлар. Қуйида машҳур икки фақиҳ Имом Ғаззолий ва Қозихоннинг "Иҳё" ва "Фатово"даги сўзларини келтирамиз. Имом Ғаззолий "суғуриб тўкиш" билан "тушириш" орасидаги фарқни ва "тушириш"нинг ҳукми "суғуриб тўкиш" ҳукмидек эмаслигини баён этиб, бундай тушунтирадилар: "Тушириш ҳосил бўлган пуштга жиноятдир. Пуштнинг босқичлари бор. Пуштнинг биринчи босқичи уруғ бачадонга тушиб, аёл тухуми билан қўшилиши ва жон қабул этишга тайёр бўлишидир. Бу ҳолни бузиш жиноятдир. Сув қуюқлашиб қонга айланган бўлса, жиноят оғирлашади. Агар унга жон киритилган ва жусса етилган бўлса, жиноят янада оғирлашади. Пушт тўла жонли ва жуссали бўлиб, ажралганида тушириш жиноятнинг энг оғиридир".

Қозихон бу босқичда пуштни тушириш мумкин, деганларнинг сўзларини келтирганларидан сўнг дейдилар: "Мен тушириш мумкин, демайман. Зеро, ҳаж ёки умранинг эҳромидаги киши ов қилинадиган бирор нарсанинг тухумини синдирса, тухум у нарсанинг асли бўлганидан унинг қийматини тўлаши керак.

Пуштини туширган онага бўладиган гуноҳ ҳам ундан кам эмас. Аммо бу она гуноҳи қотиллик гуноҳи даражасига етмайди. Бу узрсиз туширганлар ҳақидадир".

"Тушириш" ҳақидаги сўзларни шундай хулосалаш мумкин: пуштни шаклланмасидан олдин тушириш ҳаромга яқин, макруҳдир. Шаклланган пуштни тушириш ҳаромдир. Жон киритилган пуштни тушириш жуда оғир ҳаромдир. Бу ҳукмлар зарурат бўлмаган ҳолдаги туширишга тегишлидир (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Қуръон ўқиб, кейин дам солиш, пичоқнинг ўткир тарафи билан бошнинг сочли қисмини силаш, қамчи билан уриш, қоғозга сура ёзиб сувга солиб ичиш, сура давоми...

2974 10:18 / 02.03.2019
CаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен эгизак фарзандларимга, жуфти ҳалолимга, ўзимга ҳам .Фотиҳа,, .Оятул курси,, .Ихлос, сураси, .Муаввизатайни, давоми...

5980 09:25 / 19.11.2017
САВОЛ Фарзанд туғилгач отаона унга суюб исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва маросимлар давоми...

10297 18:50 / 26.04.2016
Ҳар бир бандада нафс бор. Уни бўйсундириш учун никоҳланиш, уйланиш керак. Лекин бунга имкони, шароити бўлмаса, банда нафсдан, яъни, зинодан қандай тийиладиЖАВОБ давоми...

5325 19:07 / 24.04.2016