1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бошқоронғиликда ўзни қандай тутилади?

18:46 / 24.04.2016 3295 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келиним биринчи марта бошқоронғи бўлганида эркалик ва тантиқликни шунақанги ошириб юбордики, ҳалигача “туғаман” деса юрагим безиллайди. Бу борада шариатнинг алоҳида кўрсатмалари борми?  

ЖАВОБ: Бошқоронғилик аёл ҳомиладорлигининг илк даврида унда намоён бўладиган ҳиссий ҳолатдир. Кўнгил айниши, муайян нарса ҳидини ё муайян таомни ёқтирмаслик ёки муайян таомни, кўпинча нордон таомларни ейишни исташ, жиззакилик кабилар бошқоронғилик белгиларидир. Бошқоронғи аёл кўнгли нордон таомларни қаттиқ тусашини сезади.

Бошқоронғиликнинг эр-хотин иноқлигига ва уларнинг алоқаларидаги жозибага таъсири борми ёки йўқми? Бошқоронғиликнинг ҳомиладор аёл мизожи ва кўнгли ўзгаришига, унинг асаблари ва жисмига таъсир кўрсатиши сир эмас. Бошқоронғилик аёлнинг туйғу ва истакларида ҳамда кўп ҳолларда эри билан муносабатларида акс этадиган ҳолатдир. Бошқоронғи аёл гоҳо эрининг ҳидини ёқтирмайди, эри унга яқинлашганида нафратланади. Бу эрини ёмон кўрганидан эмас, балки бутун мизожи ўзгаргани, безовталиги ва ҳаяжонидан бўлади. Аёл бу ҳолда ўз туйғу ва истакларини бошқаролмайди. Шунинг учун бу ҳолдан эсон-омон ўтиб олгунича унинг бу ҳолини ҳисобга олиш, бу даврда унга ғамхўрлик қилиш лозим бўлади.

Ақлли, зийрак эр хотинининг бошқоронғи бўлганини билганидан унга вазифаларни кўп айтмаслиги, юмшоқ бўлиши, аёлининг оромини ҳисобга олиши, қийинчиликларини тушуниши, ўз истак ва талаблари билан аёлига оғирлик туширмаслиги керак.

Ўз навбатида бошқоронғи аёл ҳам эрини бахтиёр қилиш ва унга ором етказиш учун бор имконини сарфлаши лозим. У доимо шуни ёдда тутиши керакки, бошқоронғилик она бўлишнинг биринчи белгисидир. Оналик эса шафқат, меҳр, яхшиликдир (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ҳурматли Устоз шаҳримиздаги масжидларнинг қибла девори спутникдан олинган суратларга кўра текшириб кўрдик қиблага юзланганлиги тўғри келмаяпти. Шу давоми...

5037 21:40 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Мен бир фирмада ҳайдовчи бўлиб ишлайман, автомашина ишхонага тегишли. Нарса тарқатгани чиққанимда ишхонага 60 минг сўм деб, 50 минг сўм топширсам давоми...

2835 10:38 / 24.11.2018
СаволАссалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен бир одамдан 8 миллион сўм қарз бўлиб қолгандим, энди оймаой қайтаряпман иншааллоҳ, лекин бу пулларни қарз давоми...

5041 09:05 / 28.08.2017
САВОЛ Бугунги кунда .ўзга сайёраликлар, деган гапни кўп эшитамиз, сиздан шу ҳақда сўрамоқчи эдик. Ўзга сайёраликлар ҳақиқатдан ҳам борми Исломга кўра уларни Аллоҳ давоми...

5884 20:17 / 27.04.2016
Аудиолар

231968 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150453 14:35 / 11.08.2021