1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ғусл қилмагунча одамга қараб бўлмайдими?

15:39 / 24.04.2016 4363 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлимнинг янгаси унга: «эр-хотин бирга бўлганингиздан сўнг, агар эринг ё сен ғусл қилган бўлсанг, иккинчингиз ҳам ғусл қилмагунингизга қадар бир-бирингизга қарамаслигингиз, тегинмаслигингиз лозим. Акс ҳолда, иккингиз ҳам қайтадан ғусл қилишингиз керак бўлади», дебди. Шу гап тўғрими?

ЖАВОБ: Бу мутлақо нотўғри гап. Диний билими йўқ одамлар ўзича тўқиб олган гаплардан бири. Жунуб одам оғзи ва бурнини чайиб олгандан кейин, бошқалар билан гаплашса, ҳатто таом еса ҳам бўлади. Бир-бирини кўрса ёки бир-бирига тегинса, қайта ғусл қилади, деган гапга ишонмаслик керак. 

Бунга ўхшаган савол ва тушунмовчиликлар китоб ўқимаслик оқибатидан келиб чиқади. Китоб ўқиб, бу каби нарсаларни илмий асосда ўрганиб олиш керак. Бу каби нарсалар фарзи айн, яъни ҳар бир шахснинг билиши фарз (шарт) бўлган ишлардир (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайх хазрат, Рамазонда шомга азон чакирилгунча огизни очиб ярим туйгулик микдорда таом танаввул килиб кейин шом укиса булади. Нафл руза тутганда албатта давоми...

4878 09:05 / 23.05.2018
Ассалому алайкум Инсоннингэркак киши жаннатдаги қиёфаси Одам алайҳиссалом шаклида бўлишини эшитганман. Лекин инсоннинг жаннатдаги аниқ ташқи кўриниши қанақа давоми...

2900 09:59 / 17.01.2019
СаволУстоз Ҳазратлари, мен Ҳазрати Баширrdquo китобини ўкиш вақтида режаул ғойиблар, чилтонлар, хафтанлар ва ситанлар ҳақида ўқиб қолдим. Улар ҳақида Амир Темур давоми...

5559 18:40 / 23.11.2017
Савол Устоз қарз берган одам қарздордан қарзини муддати ўтгунгача бермаса қарзини қайтаришини қайтақайта сўрайвериши жоизми Агар қарзини холис ниятда кечиб давоми...

5721 16:17 / 05.04.2017