1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Янги фатво чиқибди эмиш

08:17 / 16.08.2019 3514 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Қайнонам кеча жанозага бориб келдилар. У ердаги отин аёлларнинг ўраниши ҳақида маъруза қилибди ва айтишларича келинларни бир уйда яшайдиган қайнилари олдида ҳижобда юришлари шарт эмас эмиш. Буни бир бошқа қариндошимиздан ҳам эшитгандим. Шундай фатво чиқибти дегандилар. Шу ростми? Агар ёлғон болса бу отинлар нимага ишониб бундай фатво беришябди? Ахир буни охири фитнага олиб келиши аниқку.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эрининг ака-укаларининг олдида худди кўчадаги бегоналарнинг олдида бўлганидек авратларини беркитиши фарз. Шарт эмас деганлар ҳам фатво чиқибди деганлар ҳам нотўғри айтишибди. Бу каби фатво берувчилар  ва уни тарқатувчилар Аллоҳдан қўрқишсин. 

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ  

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Мен 16 ёшдаман. Талабаман, ётоқхонада яшайман. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман. Бизга .Жума намозига чиқмайсизлар, намоз ўқимайсизлар, деб давоми...

8600 13:53 / 14.06.2021
Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳали сатрланмаган, яъни рўмол ўрамайди. Мен унга балоғатга етган ҳар бир муслима учун исломий кийинишнинг фарз эканлигини тушунтириб, бу давоми...

3778 14:58 / 26.04.2016
СаволХалқимиз орасида кенг тарқалган кўз тегмасин ёки кўз тегибди деган иборани кўпчилик ишлатади. Буни тўғри эмас десам ишонишмайди ва кузларига ёмон кўриниб давоми...

5859 12:05 / 21.12.2017
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ умризга, амализга барака берсин. Устоз ҳозир биз ишлайдиган қурилишда пива ичишга одатланишяпти, олдин давоми...

5552 08:00 / 04.11.2017