1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ

05:00 / 11.01.2017 3153 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи кишиларимизда "Рўзадор кишини тўйдирган одам рўза тутганнинг савобини олади", деган гапни нотўғри талқин этиб, ифторлик маросими қилиб, кўп одамларни чаўириб, кейин ўзи рўза тутмай юравериш одати ҳам йўқ эмас. Бу одат мутлаўо нотўғри тушунча оўибатидир. Аввало рўза тутганларга таом берган киши, рўза тутганнинг савобини олади, дегани "ўзи рўза тутмаса бўлаверади", дегани эмас. Қолаверса ҳеч бир савоб иш шариатда фарз қилинган ибодатни адо қилмай қўйишга сабаб бўла олмайди.

Мискин кишига таом беришнинг рўза тутган ўрнига ўтиши эса, фидя бериш дейилади. Бу ишни қилишга Қуръони Каримда рухсат берилган, ўта қариганлари сабабли рўза тута олмай қолган отахон ва онахонлар ҳақлилар холос. Уламоларимиз бу тоифага тузалишидан умид йўқ сурункали касалга чалинган кишиларни ҳам қўшганлар. Фақат ана шу мазкур тоифаларгагина тута олмаган ҳар бир кунлик рўзалари ўрнига бир мискинни тўйғазадилар. Қолганларга бу рухсатнинг дахли йўқ. Бошқа кишилар дунёдаги барча мискинларни тўйғазсалар-да, фарз рўзанинг бир соати ҳам улардан соўит бўлмайди.

Авваллари кенг тарўалган нотўғри тушунчаларнинг яна бири -"Қариганда, нафақага чиққанда ибодат қилармиз", деб барча гуноҳларни қилиб юравериш, шу жумладан Рамазон рўзасига ҳам худди шундоқ муносабатда бўлишдир.

Шуни яхши тушуниш лозим-ки, Ислом дини қариб, нафақага чиқиб, ишга, гуноҳ қилишга ярамай қолганларнинг дини эмас. Мўмин-мусулмонман деган одам, балоғатга етганидан бошлаб Аллоҳ таолонинг амрларини бажаришга мукаллафдир. Балоғат ёши эса ўиз болаларга ҳайз кўришдан, ўғил болаларда эҳтилом бўлиш-уйқуда булғанишдан бошланади. Ана шу ёшдан бошлаб ҳар бир қилган иш номаи аъмолига ёзила боради ва қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади. Ёшликда қилинган ибодат эса ўзгача фазлга эга бўлади. Балоғат ёшига етганларни шариат ҳукмларига амал қилдириш, жумладан рўза тутдириш-ота-оналарнинг, валиюл амрларнинг бурчидир. Қариганда қилган ибодат ўз вақтининг ибодати бўлади. У вақтдаги ибодатни ёшлик пайтига кўчириб бўлмайди. Барча ибодатлар каби рўза ҳам киши бошига фарз. Ҳар ким ўз вақтида, ўз шахси ила адо этмоғи лозим. Қарилар тутгани билан ёшлардан, ота тутгани билан боладан, она тутгани билан қиздан соқит бўлиб қолмайди.

Рўза тутишлари ўта узрли бўлган ҳаддан ташқари кекса ва сурункали оғир касалга чалинганлар фидя беришлари ҳақида юқорида зикр қилиб ўтилди.

Шу билан бирга баъзи узрли кишиларга рўзани қазо қилишга ҳам яъни, Рамазон ойида узр сабабли тута олмаган ҳар бир кунлик рўза ўрнига бир кундан рўза тутиб беришга рухсат этилган. 

Бу тоифага сафардаги кишилар, оғир касаллар, ҳайз ва нифосли аёллар кирадилар.

Рамазон ойида сафарга чиққан одамга, сафар қийинчиликлари эътиборидан кейин қазо рўза тутиб беришга рухсат берилган. Қийналмаса, рўзани сафарда тутса ҳам бўлаверади.

Рамазон ойида касал бўлиб қолиб, рўза тутса касали зиёда бўлиши ёки тузалиши орқага сурилиши хавфи бўлган мўмин мусулмон, ишончли табиблар томонидан тасдиқланган одам ҳам кейин қазо қилиб тутиб бериши мумкин. Уламоларимиз худди шу тоифага ҳомиладор ва эмизукли аёлларни ҳам қўшганлар, улар ҳам ўзларига ёки болаларига зарар етишидан қўрқсалар, Рамазон пайтида тута олмасалар кейин қазосини тутадилар.

Ҳайзли ва нифосли аёллар эса, ўзларидаги мавжуд ҳолат туфайли покланиш имконлари йўқ бўлганидан намоз ўқиш ёки рўза тутишлари мумкин эмас. Ҳайз ва нифосдан пок бўлганларидан кейин қазосини тутиб берадилар.

Ушбу зикр этилган тоифалардан бошқа кишилар албатта рўзани ўз вақтида тутишлари, шунингдек бошқа ибодатларни ҳам адо этишлари лозим.

Кишининг ўзини емоқ-ичмоқ ва шаҳвоний ишлардан тиймоғи билан рўза ҳосил бўлади. Аммо, рўза мукаммал бўлиши учун инсон ўзини турли бўлмағур гап сўз, уруш-жанжал ва беодобчиликлардан ҳам тиймоғи лозим бўлади. Ана шундагина рўзаси баркамол бўлиб, тутган рўзасидан кўзланган маўсадга эришилади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг: "Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни тарк қилмаса, унинг таомини ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг ҳеч ҳожати йўқ", деган ҳадисларини ана ўша маънода тушунамиз.

Рамазони шарифни шарофати ила солиҳ амалларнинг савоби кўпайишини ҳамма яхши билади. Шу билан бир ўаторда Рамазони шарифда қилинган гуноҳларнинг иқоби ҳам кучайишини ҳам барча билиши керак.

Рўзадор инсон бефойда, ёлғон, туҳмат, бўҳтон гап-сўзларга мутлақо яқин йўламаслиги, бошқа биров уруш-жанжал бошласа, мен рўзадорман, деб четла- ниши лозим. Рўза тутган шахс иложи борича кўпроқ Аллоҳнинг зикрини қилса, Қуръон тиловат қилса жуда яхши бўлади.

Ифторлик қилиш билан рўза соқит бўлмаслигини юқорида айтиб ўтдик. Рамазон ойида ифторлик маросими қилиб рўзадорларни тўйдириш яхши иш. Аммо бошқа хайру эҳсонлар каби бу маросим ҳам шариатда аслида бева-бечора, мискин-фаўирларни кўзлаб жорий қилинганини унутмаслик керак. Ифторлик маросими қилиш ҳеч кимга фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бизда, айниқса яқин қариндошлари оламдан ўтган одамлар, нима қилиб бўлса ҳам каттароқ ифторлик қилишга, кўпроқ одам чақиришга уринадилар. Ўзига тўқ ва пулдор одамлар эҳтимол иқтисодий қийинчиликка учрамаслар, аммо камбағал кишилар ўзларини, бола-чақаларини қийнаш эвазига ифторлик қилишлари ҳеч шариатга тўғри келмайди. Ифторлик қилиб бой-бадавлат, казо-казоларни иложи борича айтиб фахрланиш, бева-бечора, мискин-фақирларни айтмаслик эса мутлақо Ислом шариати руҳига тўғри келмайдиган ишдир.

Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ифторлик қилиш деганида, албатта уйига қозон осиб, дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтишни тушунмаслик керак. Камбағал, муҳтож кишиларга ифторлик таомини олиб бериш ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторлик бўлади. Чунки рўзадор ва ҳақдор одамни риёкорликсиз ифтор қилдирилган бўлади.

Баъзи ифторликларда хўжакўрсинга, дабдабага берилиб кетиб ношаръий ишлар аралаштириб юбориш ҳоллари ҳам учраб туради. Бунга ўхшаш нотўғри тасаввур ва ишларга барҳам бериш керак.

Рамазони шарифдаги садақаи фитр ҳам тутилмаган рўзага бериладиган солиқ эмас. Балки, инсон ўзини поклаш учун, рўза тутиш давомида содир бўлган баъзи камчиликлар ўрнини тўлдириш учун, камбағал ва муҳтожларга ёрдам бўлиши учун жорий қилинган молиявий ибодатдир. Бу молиявий ибодатни ҳамма мусулмонлар киши бошига адо этадилар, камбағал мусулмонлар эса ундан фойдаланадилар.

Уламоларимиз, хусусан ҳужжатул Ислом имоми Абу Ҳомид Ғаззолий раҳматуллоҳу алайҳи рўзадор одам оддий вақтлардаги нонуштасини саҳарлик, кечки овқатини ифторлик қилгани маъқул, дейдилар. Зотан рўзанинг ҳикмати ҳам шунда. Яъни, оддий вақтдан кўра оз таом истеъмол қилишдадир.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида саҳарликни охирги вақтгача чўзиб боришни, ифторликни аввалги вақтда қилишни қайта-қайта таъкидлаганлар.

Шунингдек, у зоти бобаракот саллоллоҳу алайҳи васаллам рўзани улаб тутмасликни яъни қасддан саҳарлик қилмай ўтказиб юбормасликни ҳам таъйинлаганлар.

Ифтор вақтида астойдил дуо қилиш ҳамда ҳўл ва ширин нарсалар билан оғизни очиш ҳақида ҳам кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Рамазон кундузини рўза тутиш билан ўтказган одам, унинг кечасини иложи борича ибодат билан ўтказишга уриниши лозим.

Аллоҳ таоло, ҳаммамизни қайта-қайта Рамазонга етказсин. Аллоҳ таоло барчамизни Рамазон рўзасини тўла-тўкис адо этишимизни насиб айлаган бўлсин! Омин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кечаларда бедор бўлиб, ибодат қилиб тунни ўтказишлик ислом динида жуда ҳам улуғ амаллардан ҳисобланади. Тарихдан бизга маълумки, барча ўтган улуғ инсонлар, давоми...

2953 05:00 / 14.01.2017
Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш давоми...

2507 09:31 / 11 март
Инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлса, у ҳолда эрталабдан кечгача ибодатдан бошқа бирор иш қилмаслигимиз ва бошқа иш қилишимизга рухсат ҳам бўлмаслиги давоми...

1531 23:45 / 27.03.2023
Маълумки, Рамазон ойида ҳилолни янги чиққан ойни кўриш билан рўза тутиш бошланади ва шавволнинг ҳилолини кўриш билан тугатилади. Рамазон арафасида, шаъбон давоми...

5582 19:43 / 13.05.2018