1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза тутишда ният шартми?

12:30 / 19.04.2021 3157 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўза тутишда ва бошқа барча асосий ибодатларда ният қилиш шарт ҳисобланади. Ният бўлмаса, ибодат ҳам бўлмайди. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам Имом Бухорий ривоятида:

انما الأعمال بالنيات

«Амаллар ниятга боғлиқдир», деб марҳамат қилганлар. Бинобарин, ният рўзада ҳам фарз амаллардан бири ҳисобланади.

Аслида, ният дегани қалбда бўладиган нарсадир. Қалбда, дилда қилинган ниятгина ҳисобга ўтади. Тилда ният қилинса-ю, қалбида ҳеч нарса бўлмаса, рўзаси рўза бўлмайди.

Мавлоно Алий ал-қорий айтганидек, тилда ҳам ният қилиш бидъати ҳасана, яъни мақбул амал ҳисобланади. Шунга кўра, одатдагидек:

نويت ان أصوم صوم شهر رمضان من الفجر الى المغرب

«Тонг отгандан то кун ботгунча Рамазон ойи рўзасини тутмоқни ният қилдим» каби сўзларни дилдан ўтказиб ва тилда айтиб, ният қилади.

Зотан, бизнинг фиқҳий китобларимизда тил билан ният қилиш ҳам суннатдир, дейилган. («Оламгирийя», «Кофий», «Ниҳоя», «Наҳр»).

«Иншааллоҳ, эртага рўза тутишни ният қилдим» деса, нияти ният бўлади, у рўзадорга айланади. Чунки, бу ерда «иншааллоҳ» сўзи Аллоҳдан тавфиқ ва ёрдам сўраш маъносидадир. Агар истисно маъносида бўлса, нияти ўтмайди .

Шуни билмоқ керакки, рўза дегани бир кунлик ибодатдир. Демак, ҳар бир куннинг рўзаси учун алоҳида ният қилинади. Хусусан, Рамазон рўзаси учун бир ойлик ният қилиб қўйиш мазҳабимиз кўрсатмасига биноан (Имом Зуфар қавлидан ташқари) мақбул эмас. Ҳар куни учун алоҳида ният қилади. Чунки, ҳар бир куннинг рўзаси алоҳида фарздир. Бу намоз ракатларига ўхшамайди. Намозда бир ракатни бузса, ҳамма ракатлар бузилиб кетган ҳисобланади.

Бола Рамазоннинг ўртасида балоғатга етиб қолса, мусофир шаҳрига келса, ҳайз кўрган аёл ундан пок бўлса, ўшандан бошлаб, рўза фарз бўлаверади. Боладан бошқасига ўтказиб юборган рўзасининг қазоси ҳам лозим.

Яна ният давомий (истимрор) бўлиши керак. Масалан, бир одам саҳарликда рўза тутишга ният қилди-ю, кейин рўза тутмасликни ўйлайди. Сўнг кечгача оч юрса ҳам рўзаси рўза бўлмайди. Саҳарликда эрта ният қилиб олсаю, кейин саҳар бўлгунча еб-ичса, нияти бузилмайди. Демак, саҳарликни тугатаётганда ният қилиш шарт эмас. 

Куннинг ярмида имсок қилишни, яъни рўзадорларга ўхшаб еб-ичмасдан юришни ният қилса-ю, кейин қуввати етгани учун ёки бошқа сабабли кечгача шу ҳолатда юрса ҳам рўза тутмаган ҳисобланади.

Islom.uz сайтининг архив маълумотлари асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
183. Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз.Бу ояти каримани ҳам Аллоҳ таоло давоми...

3569 05:00 / 11.01.2017
Жуда кекса ёшдаги, мункиллаб қолган чолкампирлар рўза тутишдан ожиз бўлса, рўза тутмайдилар. Агар ўзига тўқ бўлса, фидя беради, бўлмаса Аллоҳга истиғфор айтади. Бу давоми...

1571 12:56 / 13.03.2025
Ҳозирги кунда рўза кўплаб беморликларни даволашда қўл келмоқда 1. Семизлик оқибатида келиб чиқадиган қон томирларининг торайиши, қон босимининг ортиши ва баъзи давоми...

3851 15:20 / 23.03.2023
1322. Абу Айюб алАнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, давоми...

8036 05:17 / 15.04.2024