1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзанинг фазилатлари

15:05 / 28.05.2017 5675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзанинг фазилатлари

Рўзанинг фазилатлари кўп бўлиб, улардан бир нечтасини зикр қиламиз:

Биринчи: Рўза хато ва гуноҳларга каффоротдир.

عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَأَحْمَدُ وَزَادَ: وَمَا تَأَخَّرَ. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар». 

Бухорий ва бошқалар ривоят қилишган.

 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ، قَالَ: مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَعَرَفَ حُدُودَهُ، وَحَفِظَ مَا يَنْبَغِي لَهُ أَنْ يَحْفَظَ ، كَفَّرَ مَا قَبْلَهُ» رواه ابن ماجه والبيهقي

Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутса, унинг ҳадларини (чегараларини) билса, сақланиш керак бўлган нарсалардан сақланса, бу рўза ўзидан аввалги (бўлиб ўтган гуноҳ)ларни мағфират қилади», дедилар.

Ибн Можа ва Байҳақий ривоят қилганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ كَانَ يَقُولُ: «الصَّلَوَاتُ الْخَمْسُ، وَالْجُمُعَةُ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ، مُكَفِّرَاتٌ مَا بَيْنَهُنَّ، إِذَا اجْتَنَبَ الْكَبَائِرَ». رواه مسلم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш маҳал намоз ва жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача орадаги (гуноҳ)ларга каффоратдир, агар киши гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса», дер эдилар».

Муслим ривоят қилган.

Иккинчи: Рўза туфайли даражотлар юксалиб, савоблар кўпайтириб берилади.

قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ يُضَاعَفُ، الْحَسَنَةُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا إِلَى سَبْعمِائَة ضِعْفٍ، قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: إِلَّا الصَّوْمَ، فَإِنَّهُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ، يَدَعُ شَهْوَتَهُ وَطَعَامَهُ مِنْ أَجْلِي، لِلصَّائِمِ فَرْحَتَانِ: فَرْحَةٌ عِنْدَ فِطْرِهِ، وَفَرْحَةٌ عِنْدَ لِقَاءِ رَبِّهِ، وَلَخُلُوفُ فِيهِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللهِ مِنْ رِيحِ الْمِسْكِ». رواه المسلم»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Одам боласининг ҳар бир амали (учун бериладиган савоб) бир неча баравар кўпайтирилади: бир яхшилик ўн мартадан етти юз бараваргача. Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: «Аммо рўза мустасно, чунки у Мен учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. У (банда) Мени деб шаҳватини, еб‑ичишни тарк этади. Рўзадор учун икки қувонч бор: ифтор қилганида бир қувонч, Роббига етишганида бир қувонч. Унинг оғзининг ҳиди эса Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир».

Муслим ривоят қилган.

Учинчи: Рўза юксак мартаба, шарафли мансабдир. Шу сабаб Аллоҳ таоло уни шарафлаган ҳолда Ўзига бириктирган ва «Аммо рўза мустасно, чунки у Мен учундир», деган, ҳолбуки барча солиҳ амаллар ҳам У Зот учундир. Ушбу бириктириш ўзига хос бўлиб, бу борада уламолар турли изоҳлар берганлар.

Баъзилари «Рўзада рўзадорнинг насибаси йўқ, у ёлғиз Аллоҳ таоло учун», деса, бошқалари «Рўза риё кирадиган амаллардан бўлгани, у фақат ният билан бўлгани ва оғиз очадиган нарсадан тийилиш бўлгани учун холис Аллоҳ таолонинг Ўзигадир», деганлар. Бошқа уламоларнинг фикри ҳам шуларга ўхшаш.

Тўртинчи: Аллоҳнинг ҳузуридаги фаришталардан иборат жамоат ҳидлайдиган, рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид, яъни халуф мушки анбарнинг ҳидидан ҳам хушбўй бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир», деганлар.

Бешинчи: Фаришталар рўзадорларга саловот айтадилар, раҳмат сўраб дуо қиладилар ва мағфират сўрайдилар.

روى الترمذي وغيرهم عن أُمِّ عُمَارَةَ بِنْتِ كَعْبٍ الأَنْصَارِيَّةِ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَيْهَا فَقَدَّمَتْ إِلَيْهِ طَعَامًا، فَقَالَ: «كُلِي»، فَقَالَتْ: إِنِّي صَائِمَةٌ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ الصَّائِمَ تُصَلِّي عَلَيْهِ المَلَائِكَةُ إِذَا أُكِلَ عِنْدَهُ حَتَّى يَفْرُغُوا»

Термизий ва бошқалар Умму Аммора бинт Каъб Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кирган эдилар, у зотга таом тақдим қилдим. У зот: «Ўзинг ҳам егин», дедилар. «Мен рўзадорман», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир рўзадорнинг ҳузурида таом ейилса, то еб бўлгунларича фаришталар унга салавот айтиб турурлар», дедилар».

يا بلال ! أن الصائم تسبح عظامه ، و تستغفر له الملائكة ما أكل عنده "روى ابن ماجه عن النبي

Ибн Можадан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Билол! Рўзадорнинг ҳузурида таом ейилса, унинг суяклари тасбеҳ айтади, фаришталар унга истиғфор айтади», дедилар.

Олтинчи: Аллоҳ азза ва жалла фаришталарига рўзадорлар билан мақтанади.

عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ ، أَنّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ ، قَالَ يَوْمًا ، وَحَضَرَ رَمَضَانُ : " أَتَاكُمْ رَمَضَانُ شَهْرُ بَرَكَةٍ , فِيهِ خَيْرٌ يَغْشَاكُمُ اللَّهُ فَيُنْزِلُ الرَّحْمَةَ وَيَحُطُّ فِيهَا الْخَطَايَا ، وَيُسْتَحَبُّ فِيهَا الدَّعْوَةُ ، يَنْظُرُ اللَّهُ إِلَى تَنَافُسِكُمْ وَيُبَاهِيكُمْ بِمَلائِكَةٍ ، فَأَرُوا اللَّهَ مِنْ أَنْفُسَكُمْ خَيْرًا ، فَإِنَّ الشَّقِيَّ كُلَّ الشَّقِيِّ مَنْ حُرِمَ فِيهِ رَحْمَةَ اللَّه» رواه الطبرانيِ .

Убода ибн Сомитдан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида шундай дедилар: «Сизларга Рамазон келди. У барака ойидир. Аллоҳ ундаги яхшиликлар билан сизларни қамраб олур. Раҳмат нозил бўлур. Унда хатолар хатолар ўчирилур. Унда дуолар мустажоб бўлур. Аллоҳ сизларнинг мусобақалашишингизга қараб, фаришталарга мақтанур. Шундай экан, Аллоҳга ўзларингиздаги яхшиликларни кўрсатинг. Бу ойда Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлган киши – бадбахтнинг бадбахтидир».

Табароний ривоят қилган.

Еттинчи: Рўзадорлар жаннатга ўзларига хос бўлган Райён эшигидан кирадилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳ йўлида бир жуфт нарса нафақа қилса, унга жаннат эшикларидан: «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшилик», дея нидо қилинади. Ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса, Райён эшигидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади».

Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ўша эшиклардан (бирортасидан) чақирилган кишига бошқа ҳеч бир зарар йўқ-ку? Бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан ҳам чақириладими?» деди. У зот: «Ҳа. Умид қиламанки, сен ҳам ўшалардан бўласан», дедилар».

Саккизинчи: Рўзадорлар Рамазонда икки марта хурсанд бўладилар. Бу хурсандлик рўзадорнинг ифтор пайтида, рўзаси тугал бўлганда унинг ажри узилиб қолмагани учун бўлса, яна бир хурсандчилик Роббига йўлиққанидаги шодиёнадир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  عَنِ النَّبِيِّ ﷺ يَقُولُ: لِلصَّائِمِ فَرْحَتَانِ يَفْرَحُهُمَا إِذَا أَفْطَرَ فَرِحَ وَإِذَا لَقِيَ رَبَّهُ فَرِحَ بِصَوْمِهَ» رواه الخمسةِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадорга икки марта хурсандлик бор бўлиб, икковига ҳам етишади. У рўзаси туфайли ифтор қилганида хурсанд бўлади ҳамда Роббига йўлиққанида хурсанд бўлади». 

Бешовлари ривоят қилганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қадр кечаси, .ЛайлатулҚадр, Рамазон ойи ичига яширилган энг фазилатли, минг ойдан яхшироқ, гуноҳлар кечириладиган, дуолар ижобат бўладиган кечадир. Қуръони Карим давоми...

5612 18:14 / 03.06.2018
Диндорлар ҳақида гапиришганда уларни хўмрайган, ҳаддан ташқари жиддий ва бепарво деб таърифлашади. Лекин худди шу гапларни айтаётган одам, эҳтимол Ислом ва бу давоми...

3925 14:00 / 08.04.2023
...Гарчи, воқеъликдаги ушбу мисолда иш бир оз енгилроқ бўлиб кўринса ҳам аслида иш ўта оғирдир. Рамазон рўзасининг бир кунини узрсиз ўтказиб юбориш улкан гуноҳдир. давоми...

6856 05:00 / 11.01.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБу йилги Рамазон ойи Юртимиз мусулмонлари учун ўзгача бир тароватда ўтди. Ватанимиз тинч, осуда. Халқимиз ибодатларни бемалол адо этиб давоми...

5287 05:00 / 14.01.2017