1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намоз ўқимасдан рўза тутиш...

15:55 / 24.05.2016 9499 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим: намоз ўқимасангиз, рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақийқатан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аввало, мен муҳтарам савол эгасини 30 кун рўзани тўлиқ тутганлари билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ таоло бошқа рўзадорлар қаторида бу кишининг ҳам рўзасини қабул қилган бўлсин. Бандаларнинг қилган амалларини баҳолаб, «ўқимаганингиз учун рўзангиз қабул бўлмайди», деган кишилар қайси ҳужжат, далилга суянганлари биз учун номаълум. Лекин шуни яхши билиш керакки, барча ибодатлар, барча амалларнинг қабул бўлиши учун асосий шарт иймон-эътиқоддир.

Шу билан бирга, мукаллаф бўлишлик, яъни бало­ғат ёшига етганлик ва ақли-ҳуши жойида бўлишлик шартлари бордир. Бундан кейин яна ҳар бир ибодатга алоҳида қўйиладиган шартлар бўлади. Ана шу шартларга қарайдиган бўлсак, рўза ибодатини қабул қилишга намоз ўқиш шарт этилмаган. Албатта, бу дегани, «рўза тутиб, намоз ўқимай юраверса, бўлади» деган гап эмас. Лекин билишимиз лозимки, рўза ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У, Исломнинг беш рукнидан бири ҳисобланади ва намоз ҳам ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У ҳам Исломнинг беш рукнидан бири, балки дийннинг устуни ҳисобланадиган ибодатдир.

Биз, аввало, намоз ўқимаслик, албатта, яхши эмас. Рўзани ўттиз кун ният билан тутган одам учун намоз­ни ҳам ўқимоқлик ниҳоятда осон бир иш ҳисобланади. Шунинг учун барча мўмин-мусулмон биродарларга ўзимиз учун фарз бўлган намозни вақтида чиройли қилиб ўқиб юришимиз лозим эканлигини таъкидламоқчимиз. Лекин фиқҳий маънодан гапирадиган бўлсак, иншоаллоҳ, Рамазон рўзасининг қабул бўлишига ишонамиз. Роббул оламийн қабул қилган бўлсин. Иншоаллоҳ, бундан кейин намозларни ҳам вақтида ўқиб, рўзани ҳам ўрнида тутишни насийб қилган бўлсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Яқинда ижтимоий тармоқларда бир видео жуда кўп жойланди, унда бир аёл Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, уларни оилаларига давоми...

2607 13:05 / 09.07.2019
Ассалому алайкум Минг бор узр, агар бу савол қайтарилган бўлса, тополмадим. Умра зиёратида, сочни калга олдиришади, лекин мен оддийгина калталатганман. Яқинда яна давоми...

3972 07:24 / 23.10.2018
Имом Бухорийнинг .Саҳиҳ ҳадис,ларида 3 китоб, 363 бет, 110 боблар Қуръон 7 қироатда нозил бўлган дейилади. Уларнинг қайси бири афзалроқ ва бирбиридан фарқи нимадаИмом давоми...

5485 20:58 / 27.04.2016
САВОЛ Қуръонда .Искандар Зулқарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади, дейишади. Ўша девор қаерда Буни ҳозир билиш мумкинмиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

4311 20:04 / 27.04.2016
Аудиолар

213584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132791 14:35 / 11.08.2021