1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Aytingchi, janozani tahoratsiz o‘qish mumkinmi?

21:35 / 27.04.2016 8225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаноза намозида кўпчилик иштирок этади, ҳатто намоз ўқимайдиганлар хам. Лекин ўша намоз ўқимайдиганлар асосан таҳоратсиз келишади ва жанозани ўқишади. Айтингчи, жанозани таҳоратсиз ўқиш мумкинми?

Жанозани таҳоратсиз ўқиш мумкинми, дейиш ўрнига жаноза намозини дейиш афзал, тўқриси шу. Жанозани ўқилмайди, жаноза намозини ўқилади, жаноза тобутни устига қўйилган ўлик иккови қўшилиб “жаноза” бўлади. Ана энди унга намоз ўқиш “жаноза намози” дейилади. Жаноза намози ўз номи билан намоз, оддий намозлардан фарқи фақат йиқилиб туриши руку, сажда, қаъда қилиши йўқ, қолган ҳамма тарафи намоз. Шунинг учун жаноза намозига ҳам барча намозларга қўйилган шартлар шарт қилиб қўйилган. Бошқа намозларда қиблага қараб ўқиш фарз бўлса, жаноза намози ҳам қиблага қараб ўқилади. Ана шунга ўхшаган таҳорат ҳам бошқа намозларга шарт бўлган кийими, жойи, бадани пок бўлмаса, таҳорат қилмаган бўлса бошқа намозларни ўқиб бўлмаганидек жаноза намозини ҳам ўқиб бўлмайди. Таҳоратсиз жаноза намозини ўқиш мумкин эмас, жоиз эмас. Жаноза намози вафот этган шахсга, жаноза намози ўқилаётган бир мўмин, мўмина, муслим, муслимага, жаноза ҳозир бўлган уларнинг яқин томонидан, жаноза намозида дуо қилишдир. Жанозага ҳозир бўлганлар бўлганлар ким бўлишидан қатъий назар ёки майитнинг ўзига ёки уларниг бирорта қариндошига яқинлиги эҳтироми дўстлиги бор. Ана шуниг юзасидан жаноза намозига ҳозир бўлади, уйидан чиқаётганида қаерга кетаётганини аниқ билади, намоз бўлишини ҳам аниқ билади. Кетишидан мақсади ўшаларга бир дардкашлик билдириш, таъзия билдириш ўша ерда уларни кўншлини кўтариш ўлганга ҳам қолганга ҳам яхшилик қилиш маъносида эканлигини ҳам яхши билади. Ана шу яхшиликларни, ўлгана қилинадиган яхшиликларни, уларнинг яқинларига билдирадиган таъзияю яхшиликларни энг яхшиси жаноза намозидир. Ана ўша жаноза намозида иштирок этган, намозни ўқиган одам энг хайрли баракали ишни қилган бўлади. Ва ўзи ҳам жуда катта миқдорда савоб олади, таҳоратсиз жаноза ўқиш мумкин эмас. Ана унинг ўқиган намози намоз бўлмайди, шундан ўзи ҳам савоб олмайди, ўлганга ҳам савоб етмайди, уни орқасидан қолганга ҳам савоб йўқ, ҳеч бир яхшилик йўқ, беҳудадан беҳудага урунишдан иборат. Мана шу беҳудаликни йўқотиш, бесавобликни йўқотиш, озгина ҳаракат билан ният қилиб таҳорат қилиш, юз-қўлини ювиш, оёғини ювиб, бошига маҳси тортиб олиш билан битади шу. Озгина нарсани қилиб қўйса, ўша қилаётган ҳамма ҳаракатлари ибодатга ўтади, қилмаса ҳеч нарса йўқ. Бу дунёга ҳам оҳиратга ҳам бефойда бир нарса. Мана шу ҳақиқатни билиб олишимиз керак, ҳаммамиз жанозага кетаётганда, жаноза намозида иштирок этиш ниятида яхшилаб таҳоратларни қилиб олинса жуда ҳам улуғ бир иш бўлади, савоб бир иш бўлади, ҳайр-баракали иш бўлади. Ана хайр-баракани қўлдан чиқармасликка ҳаракатда бўлишимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мен бир оиланинг келиниман, аммо бу оиланинг қоидаларига кўника олмаяпман. Турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Қайнонам мен уйда йўқлигимда давоми...

2986 08:54 / 05.10.2019
САВОЛ Ассалому алайкум Тафсир китобини таҳоратсиз ўқиш дурустми Жавоб учун олдиндан раҳмат ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Машҳур ҳанафий фиқҳ китобларидан давоми...

3660 16:36 / 27.04.2016
Савол.6калимаи диний, деган калималар бор калимаи тоййиба, истиғфор, радди куфр ва ҳоказо. Буларни албатта ёддан билиш керакмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфБилиш керак. httpsavollar.islom.uzsavol389

5712 09:57 / 08.04.2017
СаволШайҳ ҳазратлари. Мен сўнгги қатнашган икки дафн маросимида бир ҳолатга дуч келдим. Марҳумни оила азоларидан бири мозорга келганларга дастрўмол тарқатдилар. давоми...

5466 08:05 / 12.01.2018
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021